Зиёсферада исми Одил ва фамилияси Шокиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Одил Шарипович Шокиров (1908.14.9 Тошкент —1986.1.12) - ортопедтравматолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1974). Тиббиёт фанлари доктори (1967), профессор (1971). Тошкент тиббиёт академияси даволаш факултетини тугатгач (1935), Самарқанд вилояти Пахтакор туман соғлиқни сақлаш бўлимининг бошлиғи ва поликлиникада бош врач (1936—39), Ўзбекистон ортопедия, травматология ва суяк сили касалликлари илмий тадқиқот институтида кичик илмий ходим (1939—41), уруш қатнашчиси (1941—45), Тошкентдаги 3336эвакогоспитал бошлиғи (1945—46), Ўзбекистон Травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институтида кичик (1946—53), катта илмий ходим, травматология бўлими мудири (1954), шу институт директори (1954—61), травматология бўлими илмий раҳбари (1961—69), 1969-йилдан илмий ишлар бўйича директор ўринбосари. Илмий ишлари одамнинг скелет суякларидаги туғма нуқсонларнинг олдини олиш ҳамда консерватив ва операцион йўл билан даволаш, шунингдек, суяк тўқимаси регенерацияси ва иммунология масалаларига оид. У Ўзбекистонда биринчи бўлиб синган суякларни мумиё билан комплекс даволаш усулини амалиётга татбиқ этди.

Манбалар

  • Мумиёасил в комплексном лечении переломов костей, Т., 1976.