Оксана Олександривна Ботурчук (украинча: Оксана Олександрівна Ботурчук; 1984-йил 12-сентябр, Никопол) – украиналик енгил атлетикачи, Украинада хизмат кўрсатган спорт устаси[1]. 2008-йилги Паралимпиада чемпиони, 2008, 2012, 2016 ва 2020-йиллардаги Ёзги Паралимпиада ўйинларининг саккиз карра кумуш ва бронза медали соҳиби.

Оксана Олександривна Ботурчук
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Ukraina bayrogʻi Украина
Таваллуд санаси 1984-йил 12-сентябр (1984-09-12) (42 ёш)
Никопол, Днепропетровск вилояти, Украина ССР, СССР
Фаолият йиллари 200-йилдан ҳозиргача
Бўйи 168 см
Спорт
Мамлакат Ukraina bayrogʻi Украина
Қайси спорт Енгил атлетика
Клуби Инваспорт

Ҳаёти

Ботурчук Никополда спортчи оиласида туғилган. Отаси самбо бўйича СССР спорт устаси, онаси енгил атлетика бўйича спорт устаси номзоди, онаси спринтда қатнашган ва шунинг учун қизини мураббий Марина Афанасевна Сицариковага олиб келган. Синглиси Елена ҳам Оксана билан биргаликда спорт билан шуғулланган. Оксананинг эри Балабан Сергей Николаевич, самбо ва дзюдо бўйича халқар тоифадаги спорт устаси, уларнинг София исмли қизи бор.

Автоҳалокат туфайли кўриши кескин ёмонлашган. Ботурчуклар оиласи бувисининг уйидан Никополга қайтаётганда Винница яқинида автоҳалокат юз беради. Оилада ҳамма жабрланади, аммо энг катта жароҳатни Оксана олган. Аммо бу воқеадан олдин Оксанада кўриш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлган бўлиб, бахциз ҳодисадан кейин қисқа муддатда тўлиқ кўриш қобилиятини йўқотди. Кейинчалик унинг кўриш қобиляти қисман тикланади. Ҳозирда кўриш қобилияти минус беш ярим.

Ботурчук бир қанча халқаро турнирларда ғолибликни қўлга киритиб, миллий терма жамоага киритилган. Биринчи йирик турнири Швецияда бўлиб ўтган қишки жаҳон чемпионати (2006). Бу турнирда Ботурчук 60 метрга югуриш, узунликка сакраш ва 400 метрга югуриш бўйича ғолибликни қўлга киритган, ўша йили Нидерландияда бўлиб ўтган ёзги жаҳон чемпионатида 100 ва 200 метрга югуриш бўйича чемпионлик рекордини ўрнатган ва жаҳон рекорди ўрнатишга яқин келган.

2007-йилда Жаҳон кубогида қатнашиб, 100 ва 200 метрга югуришда ғолиб чиққан ва кузда эса Чехияда 70 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этган турнирда ғолиб чиққан. Бу мусобақада Оксана 100 ва 200 м масофада югуриш бўйича иккита жаҳон рекордини янгилайди, аммо допинг назорати йўқлиги сабабли рекордлар ҳисобга олинмайди.

2008-йил май ойининг бошида яна Англияда 100 ва 200 м га югуриш бўйича ғолиб бўлади. Май ойининг охирида Оксана Хорватияга жўнаб, бу ерда ҳам муваффақиятли иштирок этди. Кейин Пекиндаги ўйинларда учта медални қўлга киритди: 100 метрга югуришда битта олтин, 400 ва 200 метрга югуришда дастлабки босқичда 56,05 ва финалда 55,88 натижани қайд этди. Натижада ушбу кўрсаткичлари Украина спорт устасига белгиланган нормалардан ошиб кетган[2].

2019-йилда БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган параатлетика бўйича жаҳон чемпионатида иккита медални қўлга киритди. 9-ноябр куни 400 метрга югуришда кумуш (Т12 тоифаси)[3], 12-ноябр куни эса 200 метрга югуришда (Т12 тоифаси) бронза совринини қўлга киритди. Ўшанда ҳамроҳи (инглизча: сигҳтед гуиде) Никита Барабанов бўлган.

2021-йил 31-август куни Токиодаги 2020-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида Оксана Т12 тоифасида 400 метрга югуришда кумуш медални қўлга киритди[4]. 2 сентябр куни 100 метрга югуришда бронза, 4 сентябр куни эса 200 метрга эстафетада кумуш медални қўлга киритди[5].

Ботурчук Днепропетровск вилояти „Инваспорт“ марказида енгил атлетика билан шуғулланади.

Днепропетровск университетининг психология факултетини тамомлаган.

1-даражали (2016-йил)[6], 2-даражали (2012-йил), 3-даражали (2008-йил)[7] „Буюк хизматлари учун“ ордени кавалери.

2021-йил 22-июлда Оксана Ботурчук[8] ҳаётига бағишланган „Пулс“ бадиий филми чиқади. Оксани ролини актриса Наталя Бабенко ижро этган.

Турмуш ўртоғи Сергей Балабан, украиналик самбо курашчиси ва дзюдочиси, дзюдо бўйича Украина чемпионати чемпиони (2006), кумуш медали соҳиби (2005), самбо бўйича Европа чемпионатининг кумуш (2001, 2009) ва бронза (2010) медали совриндори, 2009-йилги самбо бўйича жаҳон чемпионати бронза медали совриндори. Самбо ва дзюдо бўйича халқаро тоифадаги Украина спорт устаси[9].

Манбалар

  1. ↑ „З Чемпіонату Європи серед параолімпійців викладачка ДДУВС Оксана Ботурчук привезла 2 золоті медалі“. 2019-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-сентябр.
  2. ↑ „Оксана Ботурчук. Такой вот, заяц…“. 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-август.
  3. ↑ „Національна паралімпійська збірна з легкої атлетики виривається вперед на чемпіонаті світу“. 2019-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-ноябр.
  4. ↑ „Ботручук здобула ще одне "срібло" для України на Паралімпіаді-2020“. РБК-Украина. 2021-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-август.
  5. ↑ „Легоатлетка Ботурчук взяла "срібло" Паралімпіади – це вже її третя медаль“ (ук). 24 Канал. 2021-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-сентябр.
  6. ↑ „Указ Президента України № 430/2016 від 4 жовтня 2016 року «Про відзначення державними нагородами України»“. 2017-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-феврал.
  7. ↑ „Указ Президента України № 909/2008 від 7 жовтня 2008 року «Про відзначення державними нагородами України спортсменів, тренерів та фахівців національної збірної команди України серед спортсменів-інвалідів на ХИИИ літніх Паралімпійських іграх»“. 2014-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 15-август.
  8. ↑ „"Хочеться, щоб моя історія могла надихнути": паралімпійська чемпіонка Оксана Ботурчук про фільм "Пульс"“. 2020-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-март.
  9. ↑ „Балабан Сергей“ (ру). Внутри самбо. 2022-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-октябр.