Онсилла (Леопардус тигринус) – мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич сутемизувчи тури.

Онсилла
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Йиртқичлар
Оила: Мушуксимонлар
Турлари: Онсилла
Бинар номи
Леопардус тигринус
(Счребер, 1775[1])

Ташқи кўриниши

Бу ёввойи мушукнинг номи „кичик ягуар“ деб таржима қилинади, чунки унинг тузилиши ва ранги ҳақиқатан ҳам кичик ягуарга ўхшаб кетади. Бундан ташқари, Онсилла неотропик мушукларнинг энг кичигидир; ҳажми бўйича ҳатто оцелот ва маргай каби қариндошларидан ҳам кичикроқ[2]. Онсилла оддий уй мушугидан кичик; эркагининг массаси тахминан 2,8-3 кг, тана узунлиги 65 см гача етади. Онсилланинг думи қисқароқ (30-40 см), кўзлари ва қулоқлари Леопардус урғига мансуб бошқа вакилларнкига нисбатан каттароқдир[3][4].

Онсилланинг мўйнаси юмшоқ ва қисқа. Мўйнали терисининг ранги сарғиш, қорни ва кўкраги оқ рангда, юзида кўринар-кўринмас доғлар мавжуд. Орқа ва ён соҳалари узунасига жойлашган ҳалқага ўхшаш ва тартибсиз шаклдаги қора доғлардан иборат. Доғлар узлуксиз бўлиб, алоҳида бўлинмайди. Думи кўндаланг қора доғлар билан қопланган. Қулоқлари юмалоқ, ташқи томони қора, ўртасида оқ нуқтаси бор. Меланистик мушуклар кенг тарқалган; уларнинг сони бутун популяциянинг 1/5 қисмига тўғри келади.

Тарқалиши ва кенжа турлари

Онсилла Коста-Рика ва шимолий Панамадан Бразилия жануби-шарқигача ва Аргентина шимолида тарқалган. Унинг Амазонда учратилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас; онсилланинг тарқалиш диапазони тоғли ва субтропик ўрмонлар билан чекланган.

Онсилланинг тери ранги ва ташқи кўриниши билан ажралиб турувчи 3-4 та кенжа тури маълум:

Яшаш тарзи ва озиқланиши

Онсиллалар субтропик ўрмонларда яшайди. Денгиз сатҳидан 3000 м баландликдаги нам доимий яшил ва тоғли булутли ўрмонларни афзал кўради. Шунингдек, Венесуэланинг қуруқ ўрмонларида, ташлаб кетилган эвкалипт плантацияларида ва тозаланган ўрмонли ҳудудларда, шу жумладан аҳоли пунктлари яқинида ҳам топилган.

Онсилла – деярли ўрганилмаган тур. Кўринишидан, ёлғиз яшайди, асосан тунда фаол бўлади ва кундузи дарахтларнинг шохларида дам олади, чунки мўйнаси ранги уни кўринмас ҳайвонга айлантиради. Майда кемирувчилар, қушлар, заҳарсиз илонлар ва дарахт қурбақаларини овлайди. Бразилияда, онсиллалар кичик приматларни тутиши ҳақида хабар берилган.

Кўпайиши

Табиатда онсиллаларнинг кўпайиши ҳақида ҳеч нарса маълум эмас; улар ҳақидаги барча маълумотлар тутуқунликдаги ҳайвонларни кузатишга асосланган. Урғочиларда ҳомиладорлик 74-78 кун давом этади.1-2 та гача мушукча туғилиб, уларнинг кўзлари учинчи ҳафтада очилади. 1-2 ёшда ёш онсиллалар балоғат ёшига етади.

Тутқунликда умр кўриш давомийлиги 20 йилгача; табиатда – 12-15 йил.

Популяциянинг ҳолати ва сақланиши

Онсиллалар кенг тарқалган, аммо инсонларга жуда кам учрайди. 1970—1980-йилларда чиройли мўйналари туфайли улар ов нишонига айланган ва шу даврда ўн минглаб мушуклар тутилган. Биргина 1983-йилда браконерлардан 84 минг дона онсилла териси мусодара қилинган. Онсиллаларнинг ҳозирги популяцияси тахминан 50 000 та деб баҳоланмоқда, аммо бу рақам қаҳва плантациялари учун ўрмонларни кесиш ва браконерлик туфайли аста-секин камайиб бормоқда.

Эндиликда онсиллаларни овлаш улар яшайдиган кўп ҳудудларида тақиқланган, аммо Эквадор, Гаяна, Никарагуа, Панама ва Перуда ҳимояланмаган. 1989-йилда CИТЕС (Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар савдоси бўйича халқаро конвенсия) И иловасида онсиллани рўйхатига киритган.

Тутқунликда яхши ўрганилган, аммо Европа ҳайвонот боғларида кам учрайди.

Манбалар

  1. ↑ Маммал Спеcиэс оф тҳе Wорлд: А Тахономиc анд Геограпҳиc Референcе — 539-бет. 14000114. 
  2. ↑ Лейҳаусен, П. (1963). "Üбер сüдамериканисче Парделкатзен". Зеицчрифт фüр Тиэрпсйчологиэ 20 (5): 627–640. дои:10.1111/ж.1439-0310.1963.тб01179.х. 
  3. ↑ Сунқуист, М.; Сунқуист, Ф. „Онcилла Леопардус тигринус (Счребер, 1775)“, . Wилд Cац оф тҳе Wорлд. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс, 2002 — 130–134-бет. ИСБН 0-226-77999-8. 
  4. ↑ Университй оф Мичиган Мусеум оф Зоологй

Ҳаволалар