Ориат Доно — Ўзбекистонда фаолият юритувчи ФМ радиостансия. Радиостансия 2000-йил 17-декабрда эфирга чиққан. Ориат Доно Тошкент шаҳри ва вилояти, Сирдарё, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ФМ частоталар орқали эшиттирилади.[1]

Ориат Доно
ОРИАТ Доно
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Намойиш ҳудуди Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари
Тил(лар)и Ўзбек тили
Тасвир формати АC Софт
Мазмуни мусиқа, ахборот, интерактив, маданий-маърифий ва кўнгилочар дастурлар
Эфирга чиққан 17-декабр 2000-йил
Сайт ориатдоно.уз

Тарихи

Ориат Доно радиостансияси 2000-йил 17-декабрда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ФМ 106,5 частотасида эфирга чиққан.[2]

Радиостансия давлат ташкилотлари ва жамоат ташкилотлари иштирокидаги радио дастурлар эфирга узатилган платформа сифатида ҳам тилга олинган. Ўзбекистон миллий электр тармоқлари АЖ иштирокидаги „Жараён“ дастури „Орият-Доно“ радиоканалининг ФМ 106,5 тўлқинларида эфирга узатилган.[3] „Зиё“ медиа маркази ва „Орият доно“ радиоси ҳамкорлигида „Зиё чашмаси“ радио дастури тайёрланган.[4]

Эфир ҳудуди

Ориат Доно Тошкент шаҳри ва вилояти, Сирдарё, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларида ФМ 106,5 частотасида, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида эса ФМ 102,4 ва 89,5 частоталарида тингланади.[5]

Дастурлари

Радиостансия эфир жадвалида мусиқий, интерактив, ток-шоу ва маданий-маърифий дастурлар мавжуд. „Футбол+“, „Халфана“, „Таманно“, „Таваккал“, „Жадидлар“, „Ғалвир“, „Дил изҳори“, „Вақт кетди“, „Эврика“, „Саломатлик сари“ каби дастурлар эфирга узатилади.[6]

Мукофотлар

2017-йилда „Олтин қалам“ ХИИ Миллий мукофотида Ҳожимурод Отақулов „Ориат-Доно“ радиосидаги материали учун радио йўналишида 2-ўринни эгаллаган.[7]

2023-йилда „Олтин қалам“ ХВИИ Миллий мукофотида „ОРИАТ Доно“ радиоси муҳаррири Ботир Имомалиев радио йўналишида 2-ўринни эгаллаган. У жадидчилик ҳаракати ва маърифатпарвар аждодлар ҳаёти ҳамда ижоди ҳақидаги „Жадидлар“ маънавий-маърифий дастури учун тақдирланган.[8][9]

2023-йилда „Ренессанс“ миллий мукофотида Ориат Доно радиоси журналисти Акмал Мирзаев „Энг яхши маданий-маърифий радиодастур журналисти“ номинациясида тақдирланган.[10][11]

2026-йилда „Олтин қалам“ ХХ Миллий мукофотида „Орият Доно“ радиоси бошловчиси Санжар Турсунов радио йўналишида 2-ўринни эгаллаган.[12][13]

Манбалар

  1. ↑ „ОРИАТ Доно — Файзли радио“ (уз). ориатдоно.уз. Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  2. ↑ „ОРИАТ Доно — Файзли радио“ (уз). ориатдоно.уз. Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  3. ↑ „ЖОНЛИ ЭФИР: ФМ.106.5 тўлқинларида радиотингловчиларга энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги ҳамда соҳадаги ислоҳотлар ҳақида ахборот берилди“ (уз). Ўзбекистон миллий электр тармоқлари АЖ (2026). Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  4. ↑ „Ҳадис ривоят қилишда эҳтиёткорлик“ (уз). Ўзбекистон мусулмонлари идораси (2019). Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  5. ↑ „ОРИАТ Доно — Файзли радио“ (уз). ориатдоно.уз. Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  6. ↑ „ОРИАТ Доно — Файзли радио“ (уз). ориатдоно.уз. Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  7. ↑ „Кун.уз мухбири “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндори бўлди“ (уз). Кун.уз (4-май 2017-йил). Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  8. ↑ „“Олтин қалам” ХВИИ миллий мукофоти ғолиб ва совриндорлари“ (уз). Юз.уз (15-май 2023-йил). Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  9. ↑ „Кун.уз'нинг икки журналисти “Олтин қалам” мукофоти ғолиби бўлди“ (уз). Кун.уз (15-май 2023-йил). Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  10. ↑ „“Ренессанс” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди“ (уз). Бригҳт Узбекистан (14-декабр 2023-йил). Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  11. ↑ „Wиннерс оф тҳе Натионал Аwард “Ренаиссанcе” анноунcед“ (эн). Бригҳт Узбекистан (14-декабр 2023-йил). Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  12. ↑ „“Олтин қалам” миллий мукофоти ғолиблари тақдирланди“ (уз). Юз.уз (26-июн 2026-йил). Қаралди: 4-октабр 2026-йил.
  13. ↑ „Бу йилги “Олтин қалам” кимларга насиб қилди?“ (уз). Уз24.уз (26-июн 2026-йил). Қаралди: 4-октабр 2026-йил.

Ҳаволалар