Оссип Самоилович Бернстеин (1882-йил 20-сентябрда Украинада туғилган –1962-йил 30-ноябрда вафот этган) – украиналик франсуз шахматчиси. Оссип 1950-йилда ФИДЕ томонидан тақдим этилган халқаро гроссмейстер унвонининг илк совриндорларидан бири эди.

Оссип Самоилович Бернстеин
link=https://en.wikipedia.org/wiki/File:Bernstein Ossip.jpg
Оссип Самоилович Бернстеин
Мамлакат Украина, Франсия
Таваллуди (1882-09-20) 1882-йил 20-сентябр

Зҳйтомйр, Украина

Унвони гроссмейстер (1950)

Биографияси

Оссип Самоилович Украинанинг Зҳйтомйр шаҳрида яҳудий оиласда туғилган. Бернстеиннинг болалик йиллари Украинада ўтган. 1906-йилда Ҳеиделберг университетида ҳуқуқ фанлари доктори илмий даражасини олди.

Бернстеин муваффақиятли тадбиркор сифатида кўплаб бойлик орттирган. Аммо, Октябр инқилобида бойликларининг катта қисмидан айрилган. Кейинчалик, Буюк депрессия даврида иккинчи, 1940-йилда Франсия Учинчи рейх томонидан босиб олинганида учинчи бор бойликларини йўқотишга сабаб бўлди. Унинг яҳудий оиладан келиб чиқиши фашистлар томонидан босиб олинган Франсияда қола олмаслигини англатарди. Шундан сўнг Оссип Испанияга қочишга мажбур бўлди ва Барселонада жойлашди.

Журналист Эдwард Ласкернинг сўзларига кўра, 1918-йилда 36 ёшли Бернстеин Одессада болшевиклар махфий полицияси томонидан ҳибсга олинган. Уларнинг мақсади „аксилинқилобий“ жиноятчиларни тергов қилиш ва жазолаш эди. Бернстеин банк соҳасида юридик маслаҳатчи бўлиб ишлагани учун уни отишга маҳкум этишган эди. Қатл куни сўнги дақиқада қўмондон маҳбусларнинг исмлари рўйхатини кўришни сўради ва Бернстеиннинг исмини таниди. Чунки қўмондон шахмат ишқибози эди. Бернстеин билан қўмондон суҳбатидан сўнг, қўмондон унга рад қила олмайдиган келишувни таклиф қилди. Улар шахмат ўйнашни келишиб олишади. Агар Бернстеин ўйинда ғалаба қозонса ҳаётини ва эркинлигини қўлга киритади. Дуранг ёки мағлубиятга учраса, қолган маҳбуслар билан бирга унга ўқ узилади. Бернстеин қисқа вақт ичида ғалаба қозонди ва озод қилинди. У Британия кемаси орқали Парижга қочиб кетади ва жойлашди[1].

Бернстеин 1962-йилда Франсиянинг Пиреней тоғларидаги санаторийда вафот этди.

Шахматдаги фаолияти

Бернстеин, 1961-йил
Бернстеин. 1946-йил

Бернстеин 1902-йил июн ойида бўлиб ўтган Берлиндаги турнирда ғалаба қозонди. 1902-йил июл-август ойларида у Ҳанновердаги турнирда эса Wалтер Жоҳндан кейинги 2-ўринни эгаллади. 1902–1903-йилги Берлин ўйинларида яна бир бор зафар қучади. 1903-йил сентябр ойидаги Киэв 1903 шахмат турнирида Микҳаил Чигориндан кейин 2-ўринни эгаллади.

1911-йил феврал-март ойларида Сан Себастиан шахмат турнирида 9-ўринни қайд этади ва кучли шахматчи, Россия вакили Жосé Раúл Cапабланcага қарши дона суради. Ушбу ўйинда мағлуб бўлган бўлсада Бриллианcй Призе совринини қўлга киритади.

Бернстеин 1912-йилги Вилна шаҳрида бўлиб ўтган турнирда Рубинстеиндан кейинги 2-ўринни эгаллади. 1914-йил январ ойидаги Москва шаҳрида бўлиб ўтган кичик баҳсларда Cапабланcага қарши бир мағлубият ҳамда бир дуранг қайд этиб, умумий ҳисобда ютқазди.

Иккинчи жаҳон уруши вақтида (1940-йил баҳорида) Парижда Алекҳине билан ўртоқлик учрашувларини олиб борди[2][3]

Манбалар

  1. ↑ Стидҳам, Линдсай „Линед Уп фор тҳе Фиринг Сқуад, Тҳис Чесс Мастер Wас Офферед то Плай а Гаме оф Чесс фор Ҳис Лифе“. Ҳисторй Cоллеcтион (2017-йил 8-апрел). Қаралди: 2019-йил 10-июн.
  2. ↑ Бернстеин, Оссип 1945-йил 9-октябр „Леттер“. Чесс (2015-йил 14-апрел). Қаралди: 2022-йил 14-июл.
  3. ↑ Стидҳам, Линдсай „"Бернстеин / Заблудов ва Алекҳине / Будовскй (1940-йил)“. Ҳисторй Cоллеcтион (2022-йил 23-апрел). Қаралди: 2019-йил 10-июн.