Papilio nephelus
Папилио непҳелус ёки Сариқ Ҳелен — Қалдирғочдумлилар яъни Папилионидаэ оиласига мансуб, асосан Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё ҳудудларида учрайдиган йирик ва гўзал капалак туридир. Инглиз тилида у кўпинча „Ҳелен“ масалан, Сариқ Ҳелен ёки Қора ва оқ Ҳелен номи билан танилган[2].
| Сариқ Ҳелен | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Бўғимоёқлилар |
| Синф: | Ҳашаротлар |
| Туркум: | Тангачақанотлилар |
| Оила: | Қалдирғочдумлилар |
| Уруғ: | Папилионидаэ |
| Бинар номи | |
|
Папилио непҳелус (Боисдувал, 1836) | |
| Синонимлари | |
|
Принcепс непҳелус | |
Тавсиф
Капалак қанотларининг ёзилиши тахминан 10–12 сантиметрга етади. Кўкрак ва қорин қисмлари, яъни бутун танаси қора рангда. Орқа қанотларининг четлари тўлқинсимон ва узун думчаларга эга. Қанотларининг асосий фони қора бўлиб, олдинги қанотларида оқ доғлар занжири, орқа қанотларида эса катта оқ ёки сариқ рангли доғ мавжуд. Қанотларининг устки ва остки томонлари бир-бирига жуда ўхшаш.
Тарқалиши
Бу тур асосан тропик ва субтропик ўрмонларда ҳаёт кечиради. Географик жиҳатдан қуйидаги ҳудудларда кенг тарқалган. Жанубий Хитой ва Тайван, Ҳиндистон ва Мянма Таиланд, Малайзия ва Индонезия оролларида ушбу турни ушратиш мумкин.
Ҳаёт тарзи ва озиқланиши
Вояга етган капалаклар жуда фаол бўлиб, кун давомида турли тропик гулларнинг нектари билан озиқланади. Улар кўпинча нам тупроқ ёки дарё бўйларида тўпланиб, минерал моддаларни сўришни ҳам яхши кўрадилар. Капалак қуртлари асосан Рутаcеаэ (лимондошлар) оиласига кирувчи ўсимликлар ва ёввойи ситрус барглари билан озиқланиб ривожланади[3].
Турдошлари
Папилио непҳелус бир нечта географик кенжа турларга бўлинади. Улардан энг машҳурлари ҳақида қуйида тушунча берб ўтилади.
Папилио непҳелус чаон
Сариқ Ҳелен — қанотларидаги доғлари кўпроқ сарғиш тусда бўлади. Бу кенжа тур асосан Осиёнинг тоғли ва нам тропик ўрмонларида, денгиз сатҳидан 300 метрдан то 2500 метргача бўлган баландликларда яшайди.
Папилио непҳелус сунатус

Қора ва оқ Ҳелен — асосан Малайзия ва Таиланд жанубида учрайдиган, оқ-қора рангли йирик доғларга эга тури.
Номланиши
Бу ном қадимги грек мифологиясидаги дунёдаги энг гўзал аёл — Троя гўзали Елена шарафига қўйилган. Олимлар ва табиацҳунослар бу туркумдаги капалакларнинг ўта нафис ва гўзал кўриниши сабабли уларга мифологик гўзаллик тимсоли бўлган „Ҳелен“ номини беришган. Капалакнинг бутун тана ва қанот фони ҳақиқатдан ҳам тўқ қора рангда. Бироқ уни ўзига жуда ўхшаш бўлган бошқа „Ҳелен“ капалакларидан ажратиш учун қанотидаги майда белгиларга қаралади. Папилио непҳелус (Сариқ Ҳелен) турининг орқа қанотларининг остки қисмида сариқ-оловранг тусдаги ярим ой шаклидаги доғлар мавжуд. Унга эгизакдек ўхшаш бўлган Папилио ҳеленус тури (Қизил Ҳелен деб аталади. Чунки унинг қанот остидаги айнан ўша доғлари ёрқин қизил рангда бўлади. Шунингдек, унинг яна бир кенжа тури Папилио непҳелус сунатус қанотларида умуман сарғишлик бўлмагани ва фақат оқ доғлари борлиги учун Оқ-қора Ҳелен деб ном олган[4].
Галерея
-
Сариқ Ҳелен, Ҳиндистон
-
Сариқ ҲЕлен, Жаянти
Ташқи ҳаволалар
Манбалар
- ↑ Арcана Энт. 2( ):97, пл.72, фиг.1 Тйпе лоcалитй: Ассам
- ↑ „Буттерфлй Cорнер“. 2017-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 26-ноябр.
- ↑ Бингҳам, C.Т.. Тҳе Фауна оф Бритиш Индиа, Инcлудинг Cейлон анд Бурма, 1ст, Лондон: Тайлор анд Франcис, Лтд., 1907.
- ↑ Папилио непҳелус (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-04 санасида архивланган), Фунет.фи