Параметрик генерация ҳодисаси ҳақида илк марта 1962-йилда бир биридан бехабар равишда Совет олимлари Ахманов ва Хохлов ҳамда АҚШ олимлари Н.Кролл ва Н.Кингстонлар хабар беришган[1]. Энг биринчи параметрик генерацияни 1965-йили Ж.Жоржмейн ва Р.Миллерлар олишга муваффақ бўлишган.

Ҳодисанинг физик моҳияти

Ёруғликнинг параметрик генерацияси дамлаш нурланиши энергиясининг иккита ёруғлик тўлқинига беришига асосланган. Бу ҳосил бўлган тўлқинлар энергияларининг йиғиндиси дастлабки фотон энергиясига тенг бўлиши керак. Ушбу тўлқинлардан бири сигнал тўлқини, иккинчиси эса бўш тўлқин дейилади. Корпускуляр назарияга биноан, дастлабки фотон ўзидан иккита янги фотон ҳосил қилган ҳолда йўқолиб қолади. Бунда энергия ва импулснинг сақланиш қонунлари бажарилади.

ℏω=ℏω1ℏω2{\дисплайстйле \ҳбар\омега=\ҳбар\омега_1\ҳбар\омега_2}

к=к1+к2,(1){\дисплайстйле \техтбф{к}=\техтбф{к}_1+\техтбф{к}_2, \ \ \ \ \ \ \ (1)} Изотроп кристалларда бу иккала шартни бир вақтда қаноатлантириш имконсиз. Буни тасдиқлаш учун учала тўлқин ҳам бир хил йўналишда тарқаляпти деб қараймиз[2]. У ҳолда (1)ифода қуйидагича ёзилиши мумкин:

ωн=ω1н1+ω2н2{\дисплайстйле \омега н=\омега_1 н_1+\омега_2н_2}

бу ерда н{\дисплайстйле н}, н1{\дисплайстйле н_1}, н2{\дисплайстйле н_2} лар мос ҳолда тарқалаётган тўлқинлар учун муҳит нур синдириш ко'рсаткичи.

Юқоридаги иккита ифодани ҳисобга олган ҳолда қуйидагича ёзиш мумкин:

(н−н1)ω1−(н−н2)ω2=0{\дисплайстйле (н-н_1)\омега_1-(н-н_2)\омега_2=0}

Бироқ изотроп кристалларда бу шартнинг бажарилиши имконсиз. Чунки нормал дисперсия ҳолатида ҳар доим юқорироқ частотали нурланишга мос келган синдириш кўрсаткичи, кичик тўлқин узунликка мос келган синдириш кўрсаткичидан катта бўлади. Бошқача айтганда,

(н−н1)>0,(н−н2)>0{\дисплайстйле (н-н_1)>0,\ \ \ \ \ \ (н-н_2)>0}

Шунга қарамасдан, анизотроп кристалларда, оддий ва ғайриоддий нурлар орасида мувозанатни таъминлаш мумкин. Умуман олганда, анизотроп кристалларда қуйидаги тўрт ўзаро таъсирдан бири бўлиши мумкин (бу ерда э{\дисплайстйле э} — ғайриоддий нур, о{\дисплайстйле о} эса оддий нурга тегишли эканлигини билдиради):

{кэ=к1о+к2эко=к1о+к2экэ=к1о+к2око=к1э+к2э{\дисплайстйле \бегин{cасес} \техтбф{к}^э=\техтбф{к}_1^о+\техтбф{к}_2^э\\ \техтбф{к}^о=\техтбф{к}_1^о+\техтбф{к}_2^э\\ \техтбф{к}^э=\техтбф{к}_1^о+\техтбф{к}_2^о\\ \техтбф{к}^о=\техтбф{к}_1^э+\техтбф{к}_2^э\\ \энд{cасес}}

Параметрик генерацияни ҳосил қилиш

Параметрик генерация ҳосил қилиш учун фойдаланилган оптик схемалардан бири Ванг ва Рейсет томонидан ишлаб чиқилган[3]. Ёқут лазери аслликни модуляциялаш режимида ишлаган. У ҳосил қилган нурланиш импулси 30 МW га тенг, иммпулс давомийлиги эса 30 нс га тенг бўлган. Иккинчи гармоникани генерациялаш учун КДП (барий борат) кристалидан фойдаланилган. Сигнал тўлқини сифатида қуввати 2 МW бўлган Ҳе-Не лазери ишлатилган.

Калсит кристаллидан тайёрланган призма ёрдамида дамлаш нурланиши ва сигнал тўлқинлари АДП (аммоний дигидроген фосфат) кристаллида бир бирига қўшилган. Ушбу кристаллда ҳосил бўлган иккинчи гармоника λ=346.9нм{\дисплайстйле \ламбда=346.9\ нм}) қуввати 2 МW га етган. АДП кристалидаги ночизиқли ўзаро таъсир натижасида янги нурланиш ҳосил бўлган. Унинг тўлқин узунлиги λ=767.6нм{\дисплайстйле \ламбда=767.6\ нм} га тенг бўлган.

Ҳозирда ёруғликнинг параметрик генерациясини ҳосил қилиш учун учта резонатордан иборат бўлган система ишлаб чиқилган. Бу системада учала нур ҳам, яъни дастлабки тўлқин, сигнал тўлқини ва бўш тўлқин ҳам кўзгулардан қайтади ва кристаллда параметрик генерация ҳосил бўлади.

Шунингдек қаранг

Аслликни модуляциялаш

Иккинчи гармоника генерацияси

Модлар синхронизацияси

Манбалар

  1. ↑ Кролл Ҳ. Параметриc амплифиcатион ин спатиаллй эхтендед медиа анд апплиcатион то тҳе десигн оф тунабле осcиллатион ат оптиcал фреқуэнcиэс // Пҳйс. Рев. 1962. В. 127. П. 1207
  2. ↑ Кингстон Р. Параметриc амплифиcатион анд осcиллатион ат оптиcал фреқуэнcиэс // Проc. ИРЕ. 1962. В.50. П. 472
  3. ↑ ҳттпс://аутҳорс.либрарй.cалтеч.эду/2845/1/КЕWол96.пдф