Parastu Ahmadiy
Парасту Аҳмадий (1997-йил 21-мартда туғилган) — эронлик санъаткор ва хонанда[1]. У эрон карвонсаройларидан бирида мажбурий бўлмаган ҳижоб билан ижро этган Карвонсарой концерти, ўзининг ЁуТубе каналида жонли эфирда намойиш этилиб, кенг омма эътиборига сазовор бўлган[2][3].
Парасту Аҳмадий پرستو احمدی | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1997-йил 21-март |
| Жанрлар |
|
| Чолғулар | Пианино |
Ҳаёти ва ижоди
Парасту Аҳмадий Сооре университетининг кинорежиссёрлик йўналишини тамомлаган[1]. У 14 ёшида солфежио ва вокал тайёрлов (халқ мусиқаси ва классик мусиқа бўйича) курсларда ўқий бошлаган[4].
Қўшиқ: „Ватан ёшларининг қони“
2022-йилги Эрон норозилик намойишлари чоғида Парасту Ватан ёшларининг қони қўшиғини ижро этди. Натижада 2023-йил октабр ойида унга қарши суд иши очилган[5][6][7][8].
Озодлик нафаси
2023-йил июн ойида матни Фотима Догоҳрония томонидан ёзилган „Озодлик нафаси“ номли қўшиқ тақдим этилди. Парасту Аҳмадийнинг сўзларига кўра, бу қўшиқ „Аёл, Ҳаёт, Озодлик“ ҳаракатига бағишланган. У уч ойдан сўнг ҳуқуқий таъқибга дучор бўлган[1]. Теҳрон хавфсизлик суди чақируви ва унинг шахсий буюмларининг мусодара қилиниши унинг ижодий фаолиятига тўсиқлар қўйган.
Карвонсарой концерти
2024-йил кузида Парасту Аҳмадий Исломий Эрон Республикасида мажбурий ҳисобланган исломий ҳижоб ва ҳаё қоидаларига риоя қилмаган ҳолда карвонсаройда „Карвонсарой концерти“ни ўтказди. Жонли ижро ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. У концерти ҳақида шундай деб ёзган:[9]
Мен, Парасту, севган халқим учун куйламоқчи бўлган бир қизман. Бу — эътибордан четда қолдиролмаган ҳуқуқим эди: жуда ҳам севган юртим учун куйлаш. Мана шу, тарих ва афсоналар қоришган жонажон Эронимизнинг шу нуқтасида, бу хаёлий концертда менинг овозимни эшитинг ва бу гўзал ватанимизни тасаввур қилинг…
Карвонсарой концертида Парасту „Сар Куе Дуст“, „Азиз Жун“, „Камар Борик“, „Маро Бебус“, „Лаҳзе Дидор“, „Чеҳ Созам“ ва „Аз Хун-э Жавонане Ватан“ каби асарларни ижро этган. Унга пианинода Эҳсан Бейравгдар, гитара чалишда Суҳайл Фақиҳ-Насирий, барабанда Амин Тоҳирий ва бас гитара чалишда Амир Али Пирниё ҳамроҳ бўлишган[10].
Ҳуқуқий чора-тадбирлар
Эрон суд ҳокимияти Парасту Аҳмадийга рухсациз мусиқа ижро этгани ва „ҳуқуқий ҳамда диний меъёрларга амал қилмагани“ учун қарши ҳуқуқий чоралар кўрилишини эълон қилди. Мизон ахборот агентлиги маълумотига кўра, иштирокчиларга нисбатан суд ишлари очилган ва тадбир билан боғлиқ бошқа шахсларга нисбатан ҳам чора кўрилиши режалаштирилган[1]. 2024-йил 14-декабр куни Аҳмадий Мазандарон вилоятида ҳибсга олинди. Унинг икки нафар мусиқачиси, Эҳсан Бирғидар ва Суҳайл Фақиҳ Насирий ҳам қўлга олингани хабар қилинди[11]. 2024-йил 15-декабр куни эса Аҳмадийнинг адвокати унинг ҳибсга олиниши бўйича кенг жамоатчилик норозилигидан сўнг озод этилганини маълум қилди[12].
Ҳижоб ва поклик масаласи бўйича ташаббускор депутат Банкипоур Аҳмадийнинг ҳибсга олинишини қўллаб-қувватлади[13].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Парастоо Аҳмади анд тҳе "Ҳйпотҳетиcал Cонcерт" ат Cаравансераи; Тҳе Жудиcиарй Анноунcес Легал Аcтион“ (фа). ББC Неwс Персиан (2024-йил 12-декабр). Қаралди: 2024-йил 12-декабр.
- ↑ „Парастоо Аҳмади'с Cонcерт Гаинс Аттентион; "Жудиcиал Cасе Опенед"“ (фа). Эуронеwс (2024-йил 12-декабр). Қаралди: 2024-йил 12-декабр.
- ↑ „Wиде Реаcтионс то Парастоо Аҳмади'с Cонcерт; "А Жудиcиал Cасе Опенед"“ (фа). Деуцче Wелле. Қаралди: 2024-йил 12-декабр.
- ↑ „Wҳо Ис Парастоо Аҳмади?“ (фа). Ивна Неwс (2024-йил 12-декабр). Қаралди: 2024-йил 12-декабр.
- ↑ „Реаcтионс то Парастоо Аҳмади'с Cонcерт; А Сингер Перформинг Wитҳоут Cомпулсорй Ҳижаб ин Иран“ (фа). Радио Фарда (2024-йил 12-декабр). Қаралди: 2024-йил 12-декабр.
- ↑ „Неwс Статион; Сатурдай, 1 Оcтобер 2023“ (фа). ББC Неwс Персиан. Қаралди: 2024-йил 12-декабр.
- ↑ „Cонфисcатион оф Парастоо Аҳмади'с Персонал Белонгингс бй Говернмент Агенц“ (фа). ИранWире. Қаралди: 2024-йил 12-декабр.
- ↑ „Cонтинуэд Прессуре он Жавад Ҳейдари'с Фамилй анд Сентенcинг Протестерс – 2 Оcтобер 2023“ (фа). Деуцче Wелле. Қаралди: 2024-йил 12-декабр.
- ↑ „Унпреcедентед Реcептион оф Парастоо Аҳмади'с Cонcерт Wитҳоут Cомпулсорй Ҳижаб ин Иран“ (фа-ИР). Радио Заманеҳ (2024-йил 12-декабр). Қаралди: 2024-йил 12-декабр.
- ↑ „А Воиcе фром тҳе Ҳеарт оф Ҳисторй: Парастоо Аҳмади'с Cонcерт Wитҳоут Ҳижаб ин тҳе Ҳеарт оф Иран“ (фа). ВОА Неwс (2024-йил 12-декабр). Қаралди: 2024-йил 12-декабр.
- ↑ „Ираниан сингер Парастоо Аҳмади аррестед афтер перформинг cонcерт wитҳоут ҳижаб“. Эуронеwс (2024-йил 14-декабр). Қаралди: 2024-йил 14-декабр.
- ↑ Макоии, Акҳтар. „Иран 'боwс то прессуре' то релеасе сингер wҳо дефиэд региме бй перформинг соло wитҳоут а ҳижаб“. Тҳе Телеграпҳ (2024-йил 15-декабр). Қаралди: 2024-йил 15-декабр.
- ↑ „قانون حجاب در پی مقابله با برهنگی، بدپوششی و بیحجابی است؛ بدپوششی یعنی بدننمایی، یعنی همان لباس خانم احمدی در کنسرت فرضی“ [Тҳе ҳижаб лаw сеэкс то cомбат нудитй, инаппроприате cлотҳинг, анд лаcк оф веилинг; инаппроприате cлотҳинг меанс эхпосинг тҳе бодй, wҳич ис wҳат Мс. Аҳмади wоре ат тҳе ҳйпотҳетиcал cонcерт.] (фа). اعتمادآنلاین ('Труст Онлине') (2024-йил 17-декабр). Қаралди: 2024-йил 17-декабр.