Pareydoliya

Парейдолия (юн. παρά, пара — „ёнида“, „ўрнига“; εἴδωλον, эидолон — „шакл“, „сурат“) психологик феномен бўлиб, ноаниқ шакл, тасвир ёки товушлар орасида таниш белгилар учратишда намоён бўлади. Парейдолияга булутларда турли ҳайвон ёки юзлар кўриш, грампластинкаларни тескари ўйнаганда худди яширин хабарлар ва шивирлашлар эшитиш мисол бўлади. Парейдолия апофениянинг бир туридир.
Мисоллар
Диний
Табиий жисмларда у ёки бу динга гўёки алоқадор тасвир ва ёзувларни тез-тез топиб туришади. Уларга асосан Исо,[1] Марям суратлари,[2] Аллоҳ сўзи,[3] ёки бошқа диний рамзлар киради: масалан, 2007-йил сентабрида Сингапурда топилган бир дарахтдаги каллус излари маймунга ўхшаш эканлигини кўрган диндорлар буни „Маймун худо“ (Сун Вуконг ёки Ҳануман) каромати, деб овоза қилишди.[4]
Диний белгилар атрофидаги шов-шувлар уларнинг бозорда пулланишига олиб келди. Масалан, эБай интернет-кимошдисида гўёки Марям юзи намоён бўлган сендвич $28 мингга сотилди.[5]
Қазилмалар
1970-йиллар охиридан 1980-йиллар бошларигача япон тадқиқотчиси Чоносуке Окамура „Окамура Қазилма Лабораторияси Баёноти“ номи остида баёнотлар тизмасини ўз ҳисобидан чоп этиб келган. Бу баёнотларда у Силур даврига (425 млн йил аввал) оид бир тошни ўргангани, унда митти одам, ит, аждар ва бошқа организмларни гўёки топганини ёзган (аслида бу излар тош ёриқлари ва аралашмалари эди), „Силур давридан бери одам ўзгармаган… фақатгина 3,5 мм дан 1,7 метргача катталашган,“ деган хулосага келган.[6][7] Окамура'нинг бу тадқиқоти жиддий олимлар томонидан мазах қилиниб, унга Иг Нобел мукофоти (Нобел мукофоти пародияси) келтирди.[8]
Психологик тест
Рорсчач тести парейдолия орқали шахснинг руҳий ҳолатини аниқлашга уринади. Бу тестларда „йўналтирилган парейдолия“ ишлатилади, чунки тест тасвирлари атайин ҳеч нимага ўхшамайдиган қилиб чизилган.[1]
Электрон овоз феномени
Константīнс Раудиве 1971-йили ёзган Бреактҳроугҳ номли ишида вафот этганлар овозини магнитофон тасмасига ёзиб олганини иддао этади. Буни у электрон овоз феномени (ЭОФ) деб номлайди. ЭОФ товуш парейдолияси, деб изоҳланган.[1]
Изоҳлар

Cарл Саган гипотезасига кўра парейдолия одам юзини таний билиш рефлексига боғлиқ. Эволуция натижасида одамлар бирор афтни таниш учун минимал қисмларга эътибор бериши инстинкти ривожланган, лекин бунинг бошқа самаралари аслида чеҳра бўлмаган жисмларда ҳам юз топишга олиб келади.[9] Юзларни ажрата билиш дўст-душманни фарқлаш учун керак. Ушбу эволуциявий босим парейдолияни ҳам келтириб чиқарган.[10]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Зусне, Леонард; Wаррен Ҳ. Жонес. Аномалистиc Псйчологй: А Студй оф Магиcал Тҳинкинг. Лаwренcе Эрлбаум Ассоcиатес, 1989 — 77–79-бет. ИСБН 0-8058-0508-7. Қаралди: 2007-йил 6-апрел.
- ↑ НЙ Тимес: "Ин Неw Жерсей, а Кнот ин а Треэ Трунк Драwс тҳе Фаитҳфул анд тҳе Скептиcал" 23-июл 2012-йил
- ↑ Ибраҳим, Яҳая. „Ин Маидугури, а треэ wитҳ энгравед наме оф Год турнс спот то а Меccа оф сорц“. Сундай Труст. Медиа Труст Лимитед, Абужа (2011-йил 2-январ). 2012-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 21-март.
- ↑ Нг Ҳуи Ҳуи.. „Монкей Сеэ, Монкей До?“. Тҳе Неw Папер (13-сентабр 2007-йил), с. 12–13. 2009-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 28-август.
- ↑ „'Виргин Марй' тоаст фетчес $28,000“. ББC Неwс (23-ноябр 2004-йил). Қаралди: 2006-йил 27-октябр.
- ↑ Спамер, Э. „Чоносуке Окамура, Висионарй“. Пҳиладелпҳиа: Аcадемй оф Натурал Сcиэнcес. 2015-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 28-август. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-11-18 санасида архивланган) арчивед ат Импробабле Ресеарч
- ↑ Беренбаум, Май. Тҳе эарwиг'с таил: а модерн бестиарй оф мулти-леггед легендс. Ҳарвард Университй Пресс, 2009 — 72–73-бет. ИСБН 0-674-03540-2.
- ↑ Марc Абраҳамс.. „Тинй талл талес: Марc Абраҳамс унcоверс тҳе минуте, бут астонишинг, эвиденcе оф оур фоссилисед паст“. Лондон: Тҳе Гуардиан (2004-йил 16-март).
- ↑ Саган, Cарл. Тҳе Демон-Ҳаунтед Wорлд - Сcиэнcе ас а Cандле ин тҳе Дарк. Неw Ёрк: Рандом Ҳоусе, 1995. ИСБН 0-394-53512-Х.
- ↑ Свобода, Элизабетҳ. „Фаcиал Реcогнитион - Браин - Фаcес, Фаcес Эверйwҳере“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. Неw Ёрк Тимес (2007-йил 13-феврал). Қаралди: 3-июл 2010-йил.
Ҳаволалар
- Булут парейдолияси (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-10-13 санасида архивланган)
- Диний парейдолия (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-11-09 санасида архивланган)
| Викиомборда „Парейдолия“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |