Маргарет Франcес Баcон (1895-йил 2-май – 1987-йил 4-январ) – сатирик карикатуралари билан машҳур бўлган америкалик рассом.

Пеггй Баcон

Таваллуди 2-май 1895-йил
Ридгефиэлд
Вафоти 4-январ 1987-йил(1987-01-04)
(91 ёшда)
Кеннебунк
Миллати Америкалик
Соҳаси Рассомчилик, Иллюстрация

Баcон Ню-Ёркдаги Санъат талабалари лигасида Кеннетҳ Ҳаес Миллер қўл остида таҳсил олган. Санъат талабалари лигасида таҳсил олиб юрган вақти талабалар журналида ўзининг биринчи карикатураларини нашр этган. Тез орада улар Тҳе Неw Ёркер ва Ванитй Фаир каби нашрларда, шунингдек, йирик санъат галереяларида пайдо бўлди. Баcон кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, жумладан, график санъатдаги ижодий иш учун Гуггенҳеим стипендияси.

Ҳаётининг дастлабки даври ва таълими

Маргарет Франcес Баcон 1895-йил 2-майда Коннектикут штатининг Ридгефиэлд шаҳрида Чарлес Росwелл Баcон ва Элизабетҳ Часе Баcон оиласида туғилган[1]. У учта фарзанднинг биринчиси эди. Иккита кичик укаси гўдаклигида вафот этганидан кейин оила ёлғиз фарзандни тарбиялаган. Баcоннинг ота-онаси иккаласи ҳам рассом бўлган ва Ню-Ёркдаги Санъат талабалари лигасида қатнашганида танишган. Унинг отаси болалигида хизматчи бўлиб, онаси миниатюрачи бўлган ва асосан манзара ҳамда фигураларни чизган. Унинг ота-онаси жуда яхши ўқиган. Улар Ҳенрй Жамес ижодини яхши кўрар эдилар ва ҳар оқшом оила овоз чиқариб унинг асарларини ўқишарди[2].

Баcоннинг ота-онаси тез-тез кўчиб юришарди ва қаерга бормасинлар, Баcон учун репетиторлари бўлар эди. Оила бир муддат Коннектикутда яшаган, қишни Ню-Ёркда ўтказган. 1902-йилнинг қишида улар Багама оролларининг Нассау шаҳрида яшашган. Улар Пас-де-Кале ва Лондонда ҳам вақт ўтказишган[3]. 9 ёшдан 11 ёшгача Баcон ота-онаси билан Франсияда, аввал Парижда, кейин эса Пиcардйда жойлашган Монтреаух-сур-Мердаги уйда яшаган. Баcоннинг онаси давлат мактабига ишонмаган ва шу сабабли Баcон болалигининг кўп қисмида репетиторларга қатнаган. У асосан лотин, юнон тиллари, мифология, қадимги дунё тарихи ва географияси каби уни қизиқтирган фанларни ўрганган. Баcон ўзининг болалигини „мутлақо завқли“ деб таърифлаган. Унинг оиласи Нассауда яшаганида ота-онаси ва бувиси тиф иситмаси билан касалланган.

Ўн тўрт ёшида Баcон Ню-Жерси штатидаги Суммит шаҳридаги Кент Плаcе мактаб-интернатида ўқишни бошлади. 1913-йилда, у ўқишни тугатган йили отаси Ню-Ёркдаги студиясида ўзини ўлдирди. У алкоголизмни енгган, аммо депрессияга мойил эди. Ушбу ҳалокатли воқеадан кейин Баcон ва унинг онаси Ню-Ёрк шаҳрига кўчиб ўтди.

Ижодий фаолияти

Баcон ҳар доим санъатга қизиққан ва ёшлигиданоқ унинг дастлабки бадиий қизиқишлари ота-онаси томонидан қўллаб-қувватланган. Баcон расм чизишни бир ярим ёшида бошлаган бўлса-да, у Кент Плаcе мактабини тамомлагунга қадар санъат бўйича расмий таълим олмади. 1913-йил охирида Баcон биринчи марта Аёллар учун амалий дизайн мактабида санъатни ўрганди. У бир неча ҳафтадан сўнг шаҳарнинг ғарбий томонидаги Тасвирий ва амалий санъат мактабига кўчиб ўтди ва у ерда иллюстрация ва реал расм чизиш бўйича сабоқ олди. 1914-йилнинг ёзида Баcон Жонас Лиэнинг Порт Жефферсон шаҳридаги ландшафт дарсида қатнашди[4].

1915—1920-йилларда Баcон Санъат талабалари лигасида Кеннетҳ Ҳаес Миллер, Жоҳн Слоан, Георге Беллоwс ва бошқалар билан расм чизишни ўрганди. Лигада Баcон бошқа бир қанча рассомлар билан дўстлашди. Унинг дўстлари ва танишлари орасида Доротҳеа Счwарcз, Анне Реcтор, Беттй Бурроугҳс, Катҳерине Счмидт, Ясуо Куниёши, Моллй Луcе, Доротҳй Вариан, Эдмунд Дуффй, Диcк Дер, Давид Моррисон ва Андреw Дасбург бор эди. Баcон Лигадаги фаолиятига назар ташлаб, шундай дейди: „Санъат талабалар лигасидаги йиллар мен учун ҳаётнинг жуда муҳим қисми бўлди ва жуда ҳаяжонли эди. Албатта, бу менинг ҳаётимдаги биринчи таълим даври эди. Ҳаммаси бир хил манфаатларга эга бўлган бир гуруҳ ёшлар билан танишдим ва улар билан дўстлашдим.“ 1917-йилда Мустақил рассомлар жамиятининг биринчи йиллик кўргазмасида (1917-йил 10-апрел — 6-май) иккита асарини намойиш этди[5]. Тахминан 1917-йилда Баcон ҳам босма санъатга қизиқиб қолди ва ўзи дрйпоинтни ўрганди. Чунки ўша пайтда Санъат талабалари лигасида ҳеч ким бу йўналишда дарс бермас эди. Баcоннинг биринчи карикатура нашрлари 1918-йилда Баcон ва унинг санъаткор ҳамкасблари томонидан нашр этилган „Бад Неwс“ сатирик журналида намойиш этилган. 1927-йилгача дрйпоинт Беконнинг асосий йўналиши бўлган бўлса, 1945-йилгача эса пастелда ижод қилган. Гарчи Баcон рассом сифатида ўқиган бўлсада, у охир-оқибат ўзининг сатирик нашрлари ва расмлари билан машҳур бўлди. Унинг карикатуралари биринчи марта „Бад неwс“ номли битта пардада нашр этилган. Унинг „Бад неwс“даги дастлабки портрет, карикатуралари, худди унинг дастлабки дрйпоинт услубидаги асарлари каби, соя ёки ноаниқ нақш билан тўлдирилган ҳамда назорат қилувчи контурга боғлиқ эди. Рангларнинг қизғинлиги, яхши танланган ва тартибли палитраси ҳамда унинг визуал жиҳатдан қониқарли композициялари Баcоннинг пастел портретларини бошқалардан ажратиб турадиган юқори сифатли ва расмий жиҳатларга ёрдам беради. Шунингдек, унинг асарлари таниқли галереяларда яккахон шоуларда намойиш этилган. Жумладан, Стиэглитз галереяси, Wейҳе галереяси.

1919-йилнинг ёзида Баcоне Ню-Ёркнинг Wоодстоcк шаҳрида Андреw Дасбург билан бирга таҳсил олди. Ўша ёзда у америкалик рассом Алехандер Броок билан унаштирилган ва иккаласи 1920-йил 4-майда турмуш қуришган[6]. Турмуш қургандан сўнг, Баcон ва Алехандер Броок бир йил яшаш учун Лондонга кўчиб ўтишган ва у ерда уларнинг қизи Белинда туғилган. Улар Америка Қўшма Штатларига қайтиб келгач, оила вақтларини Гринвичда ва Ню-Ёркдаги Wоодстоcкда ўтказади. 1922-йили Wоодстоcкда уларнинг оиласида Сандй исмли ўғил туғилди. 1940-йилда Баcон эри билан ажрашишади.

Бекон жуда сермаҳсул рассом эди. 1919-йилда, 24 ёшида, у ўзининг биринчи китоби „ Ҳақиқий файласуф ва мушукларнинг бошқа эртаклари“ни ёзди ва унга тасвирлар чизди[7]. У 60 дан ортиқ китобларни тасвирлашда давом этди, улардан 19 тасини ўзи ҳам ёзган, жумладан, 1952-йилда Эдгар Аллан Поэ мукофотига энг яхши роман учун номзод бўлган[8]. Ушбу мукофотга „ Ички кўз“ китоби номзод бўлган. Баcоннинг машҳур расмлари Тҳе Неw Ёркер, Неw Републиc, Фортуне ва Ванитй Фаир каби журналларда пайдо бўлган ва у тез-тез галереялар ва музейларда намойиш этилган. Баcоннинг Монтросс галереяси, Алфред Штиглиц галереяси ва Доwнтоwн галереяси каби жойларда ўттиздан ортиқ шахсий кўргазмалари бор эди[9]. 1934-йилда Баcон графика санъатидаги ижодий фаолияти учун Гуггенҳеим стипендиясига сазовор бўлди. Кейинчалик у ҳамкорликда „Офф Wитҳ Тҳеир Ҳеадс“ номли тўплам учун санъат олами арбобларининг 35 та сатирик портретларини ёзиб тугатди. Ўша йили Роберт М.МcБриде Cомпанй томонидан асар нашр этилган. 1942-йилда у Америка Санъат ва адабиёт академиясининг мукофотига сазовор бўлди ва 1980-йилда академия уни иллюстрация ва графика санъатига умрбод қўшган ҳиссаси учун олтин медал билан тақдирлади[10][11]. 1947-йилда Баcон Миллий Дизайн академиясига ассоциатив аъзо сифатида сайланди ва 1969-йилда тўлиқ аъзо бўлди. 1975-йил декабрида Миллий тасвирий санъат коллексияси, ҳозирда Америка санъати миллий музейи Баcонни тақдирлади. Баcон, шунингдек, Америка график рассомлари жамиятининг аъзоси бўлган ва уларнинг кўплаб йиллик кўргазмаларида қатнашган[12].

Бадиий фаолиятидан ташқари, Баcон 1930 ва 1940-йилларда турли муассасаларда, жумладан, Фиэлдстон мактабида, Санъат талабалари лигасида, Ҳунтер коллежида, Вашингтондаги Коркоран галереясида ва ёзги мусиқа ҳамда санъат мактабида дарс берган.

Мероси

1970-йилларда Баcоннинг кўриш қобилияти заифлаша бошлади ва у охир-оқибат Мейн штатидаги Cапе Порпоисе шаҳрига яшаш мақсадида кўчиб ўтади. У 1987-йилда 91 ёшида Кеннебункда вафот этди[13]. 2012-йил 27-июндан 2012-йил 4-ноябргача Доналд В.Рейнолдс номидаги Америка санъат ва портрет марказидаги Лаwренcе А.Флеисчман галереясида „Пеггй Баcоннинг олти даражаси“ кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазма Пеггй Баcоннинг ўнлаб таниқли рассомлар билан алоқасини кўрсатиш учун Америка санъати архивидан олинган фотосуратлар, ҳарфлар, графикалар ва архив ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилди[14].

Манбалар

  1. ↑ „Орал ҳисторй интервиэw wитҳ Пеггй Баcон, 1973 Май 8“. Арчивес оф Америcан Арт, Смитҳсониан Институтион. Қаралди: 2012-йил 10-июл.
  2. ↑ Cуммингс, Паул „Орал Ҳисторй Интервиэw wитҳ Пеггй Баcон“. Смитҳсониан Арчивес оф Америcан Арт (1973-йил 8-май). Қаралди: 2017-йил 11-март.
  3. ↑ „Пеггй Баcон Биограпҳй“. Энcйcлопедиа оф Wорлд Биограпҳй. Тҳе Гале Гроуп (2004). Қаралди: 2017-йил 24-август.
  4. ↑ „Пеггй Баcон паперс, 1893-1973, булк 1900-1963“. Финдинг Аид. Арчивес оф Америcан Арт, Смитҳсониан Институтион.
  5. ↑ „Cаталогуэ оф тҳе Фирст Аннуал Эхҳибитион оф тҳе Соcиэтй оф Индепендент Артисц, Април 10-Май 6, 1917“. Қаралди: 2014-йил 1-феврал.
  6. ↑ Тарбелл, Роберта „Пеггй Баcон“. Грове Арт Онлине. Охфорд Арт Онлине. Қаралди: 2012-йил 10-июл.
  7. ↑ Баcон, Пеггй „Тҳе труэ пҳилосопҳер анд отҳер cат талес“. Бостон, Тҳе Фоур сеас cомпанй (1919-йил 6-июл).
  8. ↑ Тҳе Эдгарс „Эдгар Аwардс тҳроугҳоут тиме“. 2018-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 4-апрел.
  9. ↑ Жоҳн Симон Гуггенҳеим Мемориал Фоундатион „Феллоwс“. 2013-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 26-июл.
  10. ↑ Америcан Аcадемй оф Арц анд Леттерс „Аwардс Програм“. 2016-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ Смитҳсониан Институтион Арчивес „"Пеггй Баcон" опенс ат тҳе НCФА“. Қаралди: 2012-йил 26-июл.
  12. ↑ Тарбелл, Роберта (1988). "Пеггй Баcон'с Пастел анд Чарcоал Cариcатуре Портраиц". Wоман'с Арт Жоурнал 9 (2, Аутумн 1988 - Wинтер 1989): 32–37. дои:10.2307/1358318. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_wоманс-арт-жоурнал_фалл-1988-wинтер-1989_9_2/паге/32. 
  13. ↑ МcҚуистон, Жоҳн. „Пеггй Баcон, 91, Иллустратор анд Аутҳор оф Гентле Сатирес“ (1987-йил 7-январ). Қаралди: 2012-йил 26-июл.
  14. ↑ „Ит'с а Смалл Wорлд Афтер Алл: "Сих Дегреэс оф Пеггй Баcон"“ (эн). Смитҳсониан. Қаралди: 2017-йил 11-март.

Ҳаволалар