Piri-piri
Пири-пири (ˌпɪриˈпɪри, пири-пири, шунингдек, пери пери ёки пили пили деб ҳам ёзилади; бошқа номлари — Африка қуш кўзи (инглизча: Африcан бирд’с эе) ёки Африка иблиси (Африcан Девил) ёввойи табиатда ҳам, қишлоқ хўжалиги экини сифатида ҳам ўсадиган Хитой гармдориси (Cапсиcум чиненсе) турига мансуб чили қалампири нави. У Африка мамлакатларида ўсади ва португаллар томонидан Ҳиндистоннинг Гужарот ва Гоа ҳудудларига олиб келинган.
Этимология
Пири-пири сўзи Суаҳили тилидан „қалампир-қалампир“ деб таржима қилинади. Номнинг бошқачароқ кўринишлари ҳам бор, ушбу маҳсулотни Конго Демократик Республикасидаги пили пили, Малавида пери пери деб аташади, буларнинг барчаси банту тилида сўзлашувчи минтақалардаги турфа талаффузларга асосланган. Пири-пири — номнинг португал тилида, хусусан, Мозамбикнинг португал тилида сўзлашувчи аҳолиси орасида кенг тарқалган ёзилишидир.
Инглиз тилининг Оксфорд луғатида пири-пири хорижий сўз сифатида келтирилади ва „қизил чили қалампиридан тайёрланган ўта аччиқ қайла“ деган маънони англатади, унинг келиб чиқиши ронга (Жанубий Мозамбик) тилига бориб тақаладии ва бу тилда „қалампир“ деган маънони бериши айтилади[1].
Ўсимликнинг хусусиятлари
Ўсимлик одатда жуда қалин бўлиб ўсади, узунлиги 4-7 см ва кенглиги 1,3-1,5 см бўлган барглари билан 45-120 см баландликкача ўсиши мумкин. Мевалари одатда тўмтоқ нуқтагача торайган бўлади, узунлиги 8-10 см ни ташкил қилади. Қалампирнинг етилмаган ҳолатдаги ранги яшил, етилгани оч қизил ёки бинафшаранг бўлади. Баъзи навлари аччиқлиги бўйича Сковилл шкаласига кўра 175 000 бирликкача бўлган рейтингга эга.
Етиштириш
Аксарият чили қалампирлари сингари пири-пири ҳам Жанубий Америка навларидан келиб чиққан, асрлар давомида Африканинг ёввойи табиат шароитида ўсган ва ҳозир Замбия, Уганда, Малави, Зимбабве[2] ва Руанда[3] да тижорат мақсадида етиштирилади. У асосан Малави, Замбия, Жанубий Африка, Гана, Нигерия, Зимбабве ва Мозамбикда озиқ-овқат ҳамда фармацевтика саноати учун ўстирилади. Пири-пири етиштириш катта ва машаққатли меҳнатни талаб қилади[2].
Қайла
"Пири-пири" қайласи зиравор ёки маринад сифатида ишлатилади, келиб чиқиши Португалияга бориб тақалади, Ангола, Намибия, Мозамбик ва Жанубий Африкада кенг тарқалган. У одатда майдаланган чили, ситрус пўстлоғи, пиёз, қалампир, саримсоқ, туз, лимон шарбати, дафна япроғи, паприка, пименто, райҳон, орегано ва эстрагондан тайёрланади[4].
Рецептлар минтақаларга кўра фарқланади, аммо чили, лимон, ёғ ва қизил булғор қалампири ҳар бир минтақада асосий таркибий маҳсулот бўлиб қолаверади.
-
Қуритилган мевалар
-
Сосли идишлар
-
Португал брендларидан бирининг соуси
-
Зираворлар
-
Товуқли пири-пири (португалча: Франго Пири пири) ― португал таомидир, унда пири-пири қалампири ба'зан маринад сифатида ишлатилади.
Манбалар
- ↑ Ангус Стевенсон. Охфорд Диcтионарй оф Энглиш. Охфорд: Издательство Оксфордского университета, 2010 — 1352-бет. ИСБН 978-0-199-57112-3.
- ↑ 2,0 2,1 Даве ДеWитт. „Пеппер Профиле: Африcан Бирдсее“ (инглизча). Фиэрй Фоодс & Барбеcуэ Cентрал (1-июн 2008-йил). 15-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-март 2018-йил.
- ↑ „Абоут АКАБАНГА 4У“ (инглизча) (деадлинк). Акабанга. 5-феврал 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-март 2018-йил.
- ↑ Давид А. Бендер „пири-пири“, . А Диcтионарй оф Фоод анд Нутритион. Охфорд: Издательство Оксфордского университета, 2014. ИСБН 978-0-192-51842-2.
Ҳаволалар
Викиомборда „Пири-пири“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.