Пица (/ˈпиːтсə/ ПЕЭТ-сə, италянча: [ˈпитца]; Неаполитан: [ˈпитцə]) анъанавий италян таомидир, одатда устида помидор, пишлоқ ва бошқа ингредиэнтлар қўшилган, анъанавий равишда ёғочли печда юқори ҳароратда пиширилган хамиртурушли буғдой асосидаги хамирдан таркиб топади.

Пица

Саккиз бўлакка бўлинган пица
Тури Ясси нон
Миллий ошхона Италян ошхонаси
Келиб чиқиши Cампаниа вилояти, Неапол шаҳри, Италия
Асосий компонентлари хамир, соус (одатда помидор соуси), пишлоқ (одатда моззарелла ёки веган)
Ўхшашлари Cалзоне, панзеротто

Пица атамаси биринчи марта милодий 997-йилда Италиянинг жанубидаги Гаэта шаҳридан, Cампаниа вилояти билан чегарадош Лацио шаҳридан топилган лотинча қўлёзмада қайд этилган[1]. Раффаэле Эспосито Неаполдаги замонавий пица яратувчиси сифатида тарифланади[2][3][4][5]. 2009-йилда неаполитан пицаси Европа Иттифоқида анъанавий махсус кафолатланган таом сифатида рўйхатга олинган. 2017-йилда Неаполитан пицсасини тайёрлаш санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган[6].

Пица ва унинг турлари дунёдаги энг машҳур таомлар қаторига киради. Пица турли ресторанларда, жумладан, пицерияларда (пица тайёрлашга ихтисослашган ресторанларда), Ўрта ер денгизи ресторанларида ва етказиб бериш хизматлари томонидан кўча таомлари сифатида сотилади[7]. Италияда ресторанда бериладиган пица бўлакланмаган ҳолда тақдим этилади ва пичоқ ва вилкалар ёрдамида истемол қилинади[8][9]. Бироқ, айрим ҳолатларда, қўлда ушлаб ейишга қулай бўлиши учун бўлакларга бўлиб тақдим этилиши ҳам мумкин. Пица, шунингдек, озиқ-овқат дўконларида турли шаклларда, жумладан, музлатилган ёки истемолчи томонидан мустақил тайёрлаш учун тўплам сифатида ҳам сотилади. Улар уй печкасида тобига келтириб пиширилади.

2017-йилда жаҳон пица бозори 128 миллиард долларни, АҚШдагиси эса 44 миллиард долларни ташкил этган. Улар 76 000 та пицерияда тайёрланган[10]. Умуман олганда, икки ва ундан катта ёшдаги АҚШ аҳолисининг 13 фоизи ҳар қандай кунда пица истеъмол қилганлиги аниқланган[11].

Этимологияси

Пица сўзининг энг қадимий қўлланиши эрамизнинг 997-йилида, ўша пайтда Византия империясининг бир қисми бўлган Гаэта шаҳридан топилган лотинча матнда қайд этилган; матнда айтилишича, маълум бир мулкни ижарага олувчи Гаэта епископига ҳар Рождество кунида ва яна ҳар ўн икки Пасха якшанбасида дуодеcим пица (сўзма-сўз таржимаси — „12 та пица“) бериши керак бўлган[1][12].

Кичкина пица баъзан пиззетта деб аталади[13]. Пица тайёрлайдиган одам эса пиззаиоло деб номланади[14].

Пица сўзи 1930-йилларда италян тилидан инглиз тилига ўтказилган. Бу со'з машҳур бўлишидан олдин, пица инглиз тилида сўзлашувчилар томонидан „помидор пироги“ деб аталган. Баъзи минтақавий пицалар ҳали ҳам помидор пироги номи билан аталади[15].

Тарихи

Пиззаиоло 1830-йилда

Пицага ўхшаш таомлар ҳақидаги ёзувларни қадимги тарих китобларида учратиш мумкин. Милоддан аввалги ВИ асрда Аҳамонийлар империясининг форс аскарлари Буюк Доро ҳукмронлиги даврида ўзларининг жанговар қалқонлари устига пишлоқ ва хурмо қўйилган, ясси нон кўринишидаги егуликни пиширганлар[16][17], қадимги юнонлар эса нонлари устини ёғлар, гиёҳлар, кўкатлар ва пишлоқ билан қоплаб, тайёрлашган[18][19]. Пицага ўхшаш таом ҳақидаги биринчи қайдлар Энейда (ИИИ китоб)да учрайди. Гарпия маликаси Селаэно троянлар очликдан столларини ейишга мажбур бўлмагунча тинчлик топа олмаслигини башорат қилган. ВИИ китобда айтилишича, Аэнеас ва унинг одамларига пиширилган сабзавотлар билан тўлдирилган думалоқ кекслар (пита нонига ўхшаш) тақдим этилади. Улар нонни ейишганда, Селаэно башорат қилган „столлар“ шу таом эканлигини тушунишади[20]. 2023-йилда археологлар Помпейда кумуш лаганда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ва асосий таомлар орасида пицага ўхшаш таом тасвирланган фрескани аниқлаганлар. Италия маданият вазири бу „замонавий таомнинг узоқ аждоди бўлиши мумкин“ деган фикр билдирган[21][22]. Пица сўзининг илк тилга олиниши лотин тилида ёзилган ва эрамизнинг 997-йил май ойида Гаэта томонидан ёзилган нотариал ҳужжатда қайд этилган бўлиб, унда қуйидагича ёзилган: „Рождество кунида ўн иккита пица, чўчқа гўшти ва чўчқа гўшти буйраги, Пасха куни учун 12 та пица ва бир жуфт товуқ таомини талаб қилишган“[23].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Маиден. „Лингуистиc Wондерс Сериэс: Пизза ис а Герман(иc) Wорд“. ёурДиcтионарй.cом. 2003-йил 15-январда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ Артҳур Счwартз, Наплес ат Табле: Cоокинг ин Cампаниа (1998), п. 68. ИСБН 9780060182618.
  3. ↑ Жоҳн Диcкиэ, Делизиа!: Тҳе Эпиc Ҳисторй оф тҳе Италианс анд Тҳеир Фоод (2008), п. 186.
  4. ↑ Фатҳер Гиусеппе Орсини, Жосепҳ Э. Орсини, Италиан Бакинг Сеcрец (2007), п. 99.
  5. ↑ „Пизза Маргҳерита: Ҳисторй анд Реcипе“. ИТАЛЙ Магазине. 14 Марч 2011. 7 Фебруарй 2013да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 21 Фебруарй 2022.
  6. ↑ „Наплес' пизза тwирлинг wинс Унесcо 'интангибле' статус“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан. Агенcе Франcе-Прессе (2017-йил 7-декабр). 2017-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-декабр.
  7. ↑ Миллер. „Америcан Пиэ“. Америcан Ҳеритаге (април–май 2006). 2012-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 4-май.
  8. ↑ Найлор, Тонй. „Ҳоw то эат: Неаполитан-стйле пизза“. Тҳе Гуардиан (2019-йил 6-сентябр). 2019-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-сентябр.
  9. ↑ Годой. „Италианс То Неw Ёркерс: 'Форкгате' Сcандал? Фуҳггедабоутит“. Натионал Публиc Радио (2014-йил 13-январ). 2019-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-сентябр.
  10. ↑ Ҳйнум. „Пизза Поwер 2017 – А Стате оф тҳе Индустрй Репорт“. ПМҚ Пизза Магазине (2016-йил 1-декабр). 2017-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл.
  11. ↑ Рҳодес, Донна. „Cонсумптион оф Пизза“. Фоод Сурвейс Ресеарч Гроуп Диэтарй Дата Бриэф Но. 11. УСДА (2014-йил 1-феврал). 2017-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 27-сентябр.
  12. ↑ Салваторе Риcиниэлло (1987) Cодиcе Дипломатиcо Гаэтано, Вол. И, Ла Полиграфиcа
  13. ↑ „Дефинитион оф пиззетта“. Мерриам-Wебстер (2023-йил 22-июн).
  14. ↑ Доане. „Брингинг аутҳентиc Неаполитан пизза ҳоме“. CБС Неwс (2022-йил 20-ноябр).
  15. ↑ Уеҳара, Мари. „Тҳе Манй Ливес оф Томато Пиэ“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2023-йил 6-октябр). Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  16. ↑ "Пизза, А Слиcе оф Америcан Ҳисторй" Лиз Барретт (2014), п.13
  17. ↑ "Тҳе Сcиэнcе оф Бакерй Продуcц" W. П. Эдwардс (2007), п.199
  18. ↑ Талати-Падияр, Дҳwани. Травеллед, Тастед, Триэд & Таилоред: Фоод Чрониcлес. Лулу публишерс, 8 Марч 2014. ИСБН 978-1304961358. Қаралди: 2014-йил 18-ноябр. [сайт ишламайди]
  19. ↑ Буонассиси, Росарио. Пизза: Фром иц Италиан Оригинс то тҳе Модерн Табле. Фирефлй, 2000 — 78-бет. 
  20. ↑ „Аэнеас анд Трожанс фулфилл Анчисес' пропҳеcй.“. 2017-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган.
  21. ↑ „Помпеии арчаэологисц дисcовер 'пизза' паинтинг“. ББC Неwс (2023-йил 17-июн).
  22. ↑ „Пизза'с поссибле 'дистант анcестор' фоунд паинтед ин тҳе руинс оф Помпеии“ (эн-АУ). АБC Неwс (2023-йил 27-июн). Қаралди: 2023-йил 28-июн.
  23. ↑ „Сорпреса: ла парола "пизза" è ната а Гаэта“ (Италиан). Ла Реппублиcа (2015-йил 9-феврал). 2021-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-ноябр.

Адабиётлар

Ҳаволалар