„Прага“ — шоколадли торт, Россияда СССР даврларидан бери машҳур.

Учта бисквит ва икки қават „Прага“ креми қатламидан иборат. Юқори ва ён томонлари мураббо рфвф помадка билан қопланган (ёки ён томонлари крем ва бисквит увоқлари билан безатилган[1]). Устки қисмига қаймоқдан нақш солинган[2].

Тарихи

Айтишларига қараганда, „Прага“ тортининг асл рецепти Чехия пойтахтида ишлаб чиқилган. Бироқ, Чехия ошхонаси рецептларида бундай тортнинг ўзи йўқ. Дарҳақиқат, СССРда машҳурликка эришган „Прага“ торти рецепти Москвадаги „Прага“ ресторанининг қандолатчилик сехи бошлиғи Владимир Михайлович Гуралник томонидан ихтиро қилинган, у 30 дан ортиқ оригинал тортлар ва пишириқлар, шу жумладан „Қуш сути“ тортининг ҳам муаллифи ҳисобланади. Гуралник ўзининг ошпазлик фаолияти аввалида ресторанда шогирд бўлиб ишлаган, тажриба алмашиш учун мунтазам равишда Москвага келган Чехословакия қандолатчи ошпазларидан ушбу санъат сирларини ўрганган[3]. Аслида, „Прага“ машҳур „Заҳер“ тортининг бир варианти ҳисобланади, аммо, „Заҳер“ рецептида крем мавжуд эмас[4]. Умуман олганда, торт коняк, Чартреусе ва Бенедиcтине ликёрларидан фойдаланган ҳолда тайёрланадиган тўрт хил қаймоқли кремни ўз ичига олгани, бисквитларга ром сингдирилгани туфайли ҳам[5] уни пишириш жуда кўп вақт талаб қилади ва тайёр торт қимматга тушади.

Совет даврида пазандачилик рецептлари учун патент бериш амалиёти йўқлиги туфайли торт патентланмай қолган, аммо ГОСТга мувофиқ деб топилган ва шу тариқа исталган қандолат фабрикасида тайёрланиши мумкин бўлган[6].

Рецепт

  • Коржлар: ун, сариёг ', шакар, тухум, какао кукуни.
  • Крем: қуюлтирилган сут, иссиқ сув, тухум сариғи, сариёг ', какао, ванилин.
  • Помадка: шакар, какао, шинни, эссенсия.
  • Мева ҳамда резаворли мураббо.

Коржлар крем билан устма-уст тахланади ва 8-10 соатга музлатгичга қўйилади. Юқори ва ён томонлари мураббо ҳамда помадка билан қопланади. Устки қисми кремли нақш билан безатилади[7].

Манбалар

  1. ↑ Рецептуры 1978.
  2. ↑ Павлов 1998.
  3. ↑ „И сотворил он «Птичье молоко»“. Социалистическая Россия (22 января 1997). 2012-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 7-август.
  4. ↑ „От Москвы до Бреста нет такого теста“ (ру) (деадлинк). 2012-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 7-август. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-09-05 санасида архивланган)
  5. ↑ Наталия Павлова-Каткова. „Русский «Наполеон», или сладкий мир тортов“ (деадлинк). Вкусная Жизнь. 2011-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 7-август.
  6. ↑ Юлия Зеленина. „Люди смотрят на меня, как на космонавта!“. Вечерняя Москва. 2012-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 7-август.
  7. ↑ Приготовление мучных кондитерских изделий 1965.


Адабиётлар

  • Бутейкис Н. Г., Кенгис Р. П. Торт Пражский // Приготовлениэ мучних кондитерских изделий. — М.: Экономика, 1965. — С. 134—135. — 252 с. — 45 000 экз.
  • „Торт «Прага»“, Сборник рецептур мучных кондитерских и булочных изделий. СПб.: Гидрометеоиздат, 1998 — 85-бет. 
  • „Торт «Пражский»“, Рецептуры на торты, пирожные, кексы и рулеты. Часть И. Бисквитные торты. М.: Пищевая промышленность, 1978 — 98—100-бет.