Пшина (полякча: Псзcзйна), Плес, Плесс (олмонча: Плеß , Плесс) — Полшанинг Пшина повяти, Силезия воэводалиги таркибига кирувчи шаҳар. У шаҳар-қишлоқ гминаси мақомига эга. Майдони - 21,86 км². Аҳолиси - 25 823 киши (2019-йил[2]).

Пшина

полякча: Псзcзйна
шаҳар-қишлоқ гминаси
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
49°59′0″Н 18°57′0″Э / 49.98333°Н 18.95000°Э / 49.98333; 18.95000
Мамлакат Полша
Воэводства Силез воэводлиги
Повят Пшина повяти
Ҳукумат
 • Мер Дариуш Скробол
Майдон 2,186 км2 (844 кв ми)
Денгиз сатхидан 262 м
Аҳолиси
 (2019-06-30[1])
25 823
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Телефон коди 32
Почта индекс(лар)и 43-200
Автомобил коди СПС
ТЕРЙТ расмий коди 2243310054
Pshina xaritada
Pshina
Пшина

Шаҳар 1921-йилгача мавжуд бўлган Силезия князликларидан бири бўлган Плес князлигининг (Пшчински) маркази эди.

Шаҳар Пшинка (Псзcзйнка) дарёси бўйида, Висланинг чап ирмоғи, тупроғи қумли бўлган тепаликли текисликда жойлашган бўлиб, унинг яқинида Полшанинг жанубида жойлашган энг катта сув омбори — Гочалковицке кўли (Жезиоро Гоcзаłкоwиcкиэ) жойлашган бўлиб, у шаҳар иқлимига сезиларли даражада таъсир кўрсатди,

Шаҳарда 1500 нафар кишидан иборат протестантлар жамоаси, 4 та католик ва 3 та протестант черкови мавжуд.

Этимологияси

Пшина номининг келиб чиқиши ҳақида турли хил назариялар мавжуд. Эзикел Зивир (1868-1925) фикрига кўра, бу ер аввал Рачиборж герцоги Плешкога (ёки Лешко ёки эҳтимол Лешек) тегишли деб тахмин қилади. Полшалик олим Александр Брюкнер, ўз навбатида, бу номни қадимги полякча «Плсзcзйна» сўзининг эски имлосига асосланиб «пłо» ёки «плесо» сўзи кўл деган маъносидан келиб чиқиб, „Плсзcзйна“ — «кўл бўйидаги жой» маъносини англатишини тушунтирди. Яна бир вариантда Вроцлав университети профессори Ян Миодек шаҳар номи ҳозирда „Пшинка“ деб номланувҳи шаҳар яқинидаги дарё номидан олган. Шаҳар номининг энг қадимги қайд этилган версиялари (Плиссчйн, Плисcзйна, Плйссcзйна, Блиссcзйна, Блйссcзйна, Плесна, Пссcзйна) юқоридаги сўзларнинг ҳеч бирини истисно қилмайди.

Тарихи

Пшина Освенцин князлиги ва Затор герсоглиги харитасида. Авраам Ортелиуснинг харитаси. 1603-йил.

Ёзма манбаларда Пшина ҳақида биринчи эслатмалар 1303-йилга тўғри келади, эҳтимол бу ерда одамлар жамоалари камида бир аср олдин истиқомат қилишни бошлаган бўлиши ҳам мумкин. Киэв Русидан Моравия дарвозаларигача бўлган савдо йўли айнан Пшина орқали ўтган.

1181-йилдан 1327-йилгача Пиастларнинг Ополе-Ратибор йўналиши ҳукмронлиги остида бўлиб, кейинчалик Богемия суверенитети остида Пржемисловичларга қўлига ўтади.

1433-йилда гусситлар Темир Ян ИИ қалъасини қамал қилишди, аммо қамал муваффиқациз бўлди.

1517-йилгача шаҳар Пиаст князларига, 1548-йилдан 1765-йилгача Промниц протестант оиласининг ҳукмронлиги остида бўлди. Ўттиз йиллик уруш пайтида шаҳар талон-торож ва вайрон қилинган. 18-асрнинг ўрталаридан бошлаб князлик билан биргаликда шаҳар Пруссия таркибига кириб, Ангалт-Кётенскийлар оиласининг мулкига айланади, 1846-йили оиланинг сўнгги вакили Гейнрих Анхалт-Кётенский князликни сотиб юборади.

Биринчи жаҳон уруши даврида император Вилгелм ИИ штаб-квартираси шу ерда жойлашган эди.

Пшчина, Рйнек, 1922-йил июн. Иккинчи лейтенант Станислав Крзйżоwски, Пшчина туманидаги Полша ҳарбий ташкилотининг собиқ қо'мондони, Пшчина ерларининг Полшага қайтарилиши маросимида минбардан туриб нутқ сўзламоқда.

1921-йилги Юқори Силезия плебисцитида шаҳар аҳолисининг кўпчилиги Германия таркибига қўшилиш учун овоз берган бўлса, Плес князлиги аҳолисининг 75% Полша таркибида қолиш учун овоз беради. 1922-йил 29-майда шаҳар Полша қўшинлари томонидан эгаллаб олинди ва Иккинчи Полша Республикаси таркибига кирди.

Пшина жангида ҳалок бўлган полшалик аскарлар ва 1939-йил сентабр ойида немислар томонидан ўлдирилган полшалик скаутлар ва фуқаро ҳимоячиларининг оммавий қабри.

1939-йилда чегара жанги пайтида шаҳар ва унинг атрофида Пшинани эгаллаш учун жанглар бўлиб ўтди.

1945-йил январ ойида Освенцим маҳбусларнинг кўпчилиги Пшина орқали ўтувчи "ўлим марши" пайтида чарчоқдан вафот этдилар ёки Пшина кўчаларида ўлдирилди. Қурбон бўлган маҳбуслар маҳаллий Муқаддас Хоч бродарлик қабристонидаги оммавий қабрга дафн қилинди. Уларнинг хотираси учун Освенсимга олиб борувчи кўчага "Освенцим шаҳидлари кўчаси" деб ном берилди.

Иқлими

Пшина повияти, худди Силезия воэводи каби ўзгарувчан моътадил иқлим зонасида жойлашган, яъни унинг ҳудудида континентал ва океаник ҳаво массалари тўқнашади. Улардан энг кўп учрайдигани Атлантикадан келган массалар бўлиб, улар йил давомида ҳароратни пасайиб кетишига ҳамда узоқ ва аёзли қиш бўлишига сабаб бўлади (Р. Дулиас, А. Ҳибсзер, 2004). Пшина минтақасининг иқлимини шаклланишининг муҳим элементи бўлган Судет ва Карпат ўртасидаги «Моравия дарвозаси» чуқурлигининг яқинлигидир. Бу жанубдан иссиқ тропик ҳавонинг кириб келишига имкон беради. Пшинада ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 7-8 °C ни ташкил қилади. Энг иссиқ ой июл (15 °C), энг совуқ ой эса январдир (-1 °C).

Иқтисодиёт

Шаҳар 18-асрда газламачиликнинг йирик маркази бўлган, газламачилардан ташқари шаҳарда трикотаж фабрикаси ҳам фаолият юритган[3]. Қадим замонлардан бери шаҳар яқинида сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ривожланган, асосий етиштириладиган балиқ — карп балиғидир[4]. Пшинада машинасозлик, озиқ-овқат, ёғочни қайта ишлаш саноати корхоналари ва бир қанча илмий-тадқиқот институтлари, 2 йўналишлик темир йўл стансияси бор. Шаҳар яқинида зубрлар питомникига эга Пшина қўриқхонаси (резервация) мавжуд[5].

Архитектура

Шаҳар марказида Силезиянинг энг гўзал майдонларидан бири бўлган «Бозор майдони» жойлашган. Майдонда шаҳар ратуша биноси ва необарокко услубидаги протестант черкови, шунингдек, 18–19-асрлардаги тош уйлар жойлашган. Марказий қисмнинг қурилиши ўрта аср шаҳарлари учун хосдир.

Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари:

  • Таҳминан 13-асрда қурилган Пшина қалъаси, кõп маротаба реконструксиялардан сўнг, барокко услуби ушбу бинода устунлик қилади. 2009-йилда тузилган "Силезия воэводелигининг етти ме'морий мо''жизаси" ро'йхатига киритилган[6].
  • ХИВ асрга мансуб „Барча авлиёлар черкови“ 18-асрда кеч барокко услубида қайта қурилган[7].
  • Қалъа боғи. 19-асрда инглиз манзара боғига айлантирилган. У 156 гектар майдонга эга Пшина боғининг бир қисмидир[8].
  • 19-асрда неоготик услубда қурилган князлик маъмурияти биноси. Биринчи жаҳон уруши даврида император Вилгелм ИИ нинг қароргоҳи бўлган.[9] шу ерда жойлашган эди.
  • Бизон кўргазма жойи[10].

Демография

2019-йил охирида Пшинада 25 883 киши яшаган[11]. Полша Марказий Статистика Бошқармасининг (ГУС) маълумотларига кўра, шаҳар 1997-йилда энг кўп аҳолига эга бўлган, ўша пайтда аҳолиси сони 34 827 кишини ташкил этган[12].

2019-йил 31-декабрдаги ҳисоб-китобларга кўра, Пшина шаҳрида ишсизлик даражаси 3,4% ни ташкил этди[13].

Пшчина аҳолисининг 2019-йилдаги ёш пирамидаси.

Спорт

«МКС Искра Пшина» маҳаллий футбол клуби бўлиб, қуйи лигада иштирок этади.[14]

Пшина боғи

Пшина боғи Юқори Силезиядаги энг гўзал боғлардан биридир. Унинг майдони 156 гектарни ташкил қилади. Парк сунъий равишда яратилган сув ҳавзалари ва каналлар орқали оқиб ўтадиган Пшчинка дарёси бўйида жойлашган. 2005-йилда сув хўжалиги объэктларида таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Боғнинг бошланиши 16-асрда қалъанинг ренесанс даври реконструкцияси билан боғлиқ. Ўша пайтда қалъа яқинида сабзавот боғлари, боғнинг шимоли-ғарбий қисмида эса буғу ва қушлар жойлашган ҳайвонот боғи ташкил этилган. Ўша пайтда мода бўлган товуслар сақланган. Бу кеч ренесанс даврининг фойдали ва декоратив боғи 18-асрнинг иккинчи ярмида ўзгартирилди. Ҳозирги шакли, яъни инглиз типи, 19-асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади.

Пшина боғи уч қисмга бўлинган.

Биродар шаҳарлар

Пшина қуйидаги шаҳарлар билан биродарлашган.

Шаҳар Давлат Йил
Голешев Chexiya bayrogʻi Чехия
Буча Ukraina bayrogʻi Украина 1989
Валбжих Polsha bayrogʻi Полша 2014
Бергиш Гладбах Olmoniya bayrogʻi Германия 1996
Каштела Xorvatiya bayrogʻi Хорватия 1997
Клеин Рöннау Olmoniya bayrogʻi Германия 1996

Манбалар

  1. ↑ „Популатион. Сизе анд струcтуре анд витал статистиcс ин Поланд бй территориал дивисион ин 2019. Ас оф 30тҳ Жуне“. стат.гов.пл. Статистиcс Поланд (2019-йил 15-октябр). Қаралди: 2020-йил 18-март.
  2. ↑ „Популатион. Сизе анд струcтуре анд витал статистиcс ин Поланд бй территориал дивисион ин 2019. Ас оф 30тҳ Жуне“. стат.гов.пл. Статистиcс Поланд (2019-йил 15-октябр). Қаралди: 2020-йил 18-март.
  3. ↑ Советское славяноведение, 1971. — Выпуски 2—6. — С. 62.
  4. ↑ Жозеф Барбаж. Экономическая география Польши. — 1951. — С. 91.
  5. ↑ Успехи современной биологии. — 1999. — Т. 119. — С. 145.
  6. ↑ „манба Показ“.
  7. ↑ Замок в Пщине
  8. ↑ „Қала бог'и“.
  9. ↑ „Кайзер штаби“.
  10. ↑ „Зубр қўриқхонаси“.
  11. ↑ Андоза:Cйтуж
  12. ↑ Андоза:Полска w лиcзбач
  13. ↑ Андоза:Полска w лиcзбач
  14. ↑ „МКС Искра Псзcзйна“ (пл). Қаралди: 22-ноябр 2020-йил.

Ҳаволалар