Пушти фил суяги (Пҳйллогеитон зейҳери, син. Берчемиа зейҳери), шунингдек , бинафшаран фил суяги, қизил фил суяги, умнини ёки умголоти деб ҳам аталади, ёғочи уй-рўзғор буюмлари тайёрлаш учун ишлатиладиган африкада ўсувчи дарахт[2]. Пушти фил суяги дарахти асосан Зимбабве, Мозамбик, Шимолий Боцвана ва Жанубий Африкада ўсади. Дарахт Жанубий Африкада ҳимоя остига олинган, фақат чекланган миқдорда рухсатнома билан кесилади[3][4]. Ёғочи жуда қаттиқ, зичлиги 990 г/дм3.

Пушти фил суяги
Илмий таснифлаш
Ўсимликлар
Юксак ўсимликлар
Гулли ўсимликлар
Икки уруғпаллалилар
Росидс
Росалес
Рҳамнаcеаэ
Пҳйллогеитон
П. зейҳери
Бинар номи
Пҳйллогеитон зейҳери

Синонимлар [1]
  • Берчемиа зейҳери (Сонд.) Грубов
  • Рҳамнус зейҳери Сонд.

Пушти фил суяги Зулу халқининг қироллик дарахти бўлган[5]. 1879—йилги Англо-Зулу урушигача фақат қироллик оиласи аъзолари дарахтга эгалик қилишлари мумкин эди. Англо-Зулу урушидан олдин Зулу қироли пушти фил суягидан ясалган таёқ олиб юрар ва пушти фил суягидан ясалган заргарлик буюмларини тақар эдилар. Зулуланд инглизлар қўлига ўтиб, 1883—йилда 13 та алоҳида „қироллик“ га бўлиниб кетди.

Пушти фил суяги дарахти сарғиш, жигарранг, қизғиш ёки бинафша рангли данак мева ҳосил қилади. Дарахтнинг бошқа қисмлари анъанавий равишда дори воситалари сифатида ишлатилган.

Пушти фил суяги кўпинча Африка қора дарахти, сандал дарахти, агар дарахти ва қора дарахт билан бир қаторда дунёдаги энг қиммат дарахтлардан бири сифатида тилга олинади[6][7].

Манбалар

  1. ↑ „Пҳйллогеитон зейҳери (Сонд.) Суэсс.“ (эн). Планц оф тҳе Wорлд Онлине. Роял Ботаниc Гарденс, Кеw. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
  2. ↑ „Берчемиа зейҳери | ПлантЗАфриcа.cом“. www.плантзафриcа.cом. 2016-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-август.
  3. ↑ „Арчивед cопй“. 2014-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
  4. ↑ Фишериэс. „Департмент оф Агриcултуре, Форестрй анд Фишериэс > Бранчес > Форестрй & Натурал Ресоурcес Манагемент > Форестрй Регулатион & Оверсигҳт > Сустаинабле Форестрй > Протеcтед Треэс“ (эн-УС). www.дафф.гов.за. 2017-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-август.
  5. ↑ „Берчемиа зейҳери | ПлантЗАфриcа.cом“. www.плантзафриcа.cом. 2016-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-август.
  6. ↑ „Топ 10 Мост Эхпенсиве Wоодс ин тҳе Wорлд“. Салпоэнте Боутиқуэ (2016-йил 18-ноябр). 2020-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-сентябр.
  7. ↑ „11 Мост Эхпенсиве Wоодс ин тҳе Wорлд“. Вентуред (2020-йил 22-июл). Қаралди: 2020-йил 19-сентябр.