Qalam charx

Қалам чарх — бу қаламларни ўткирлаш жараёнини енгиллаштирувчи восита ҳисобланади. Қалам чархи — чўнтак ёки қалам қутисига сиғувчи қўлда ишлайдиганлардан хилидан тортиб, офис столига ўрнатиладиган катта (механик ва электр) турларигача бўлган кўринишда бўлиши мумкин. Иккинчиси доимо чиқиндиларни йиғувчи бўлинмасига эга бўлади (баъзи чўнтак ўткирлагичларда ҳам мавжуд). Чархлар қаламни айланма ёки тўғри ҳаракатлантириш орқали ўткирлайди.

Тарихи
Махсус қалам чархини ишлаб чиқишдан олдин, қаламни пичоқ ёрдамида ўткирлашган. Қалам чархлари эса ушбу вазифани анча осонлаштирди ва бир хил ўлчамда ўткирлаш имконини берди. Баъзи ихтисослашган қалам турлари, масалан, дурадгор қалами, текис шакли туфайли одатда пичоқ билан ўткирланади.
Франсуз математиги Бернард Лассимон 1828-йилда қалам чархи учун биринчи патентни (Френч патент № 2444) қўлга киритган.[1]. Биринчи америкалик қалам чархи эса 1855-йилда Бангорлик Уолтер К.Фостер томонидан патентланган.[2]. Офислар учун электр қалам чархлари 1917-йилда яратилган.[3]
Бугунги кунга келиб, чархлар турли ранг ва шаклларга эга.

Яна қаранг
- Пичоқ чарх — пичоқларни о'ткирловчи восита
Манбалар
- ↑ „20 вещей, которые вы не знали о... Карандаше“, Дисcовер магазине, Май 2007, қаралди: 2011-01-18
{{cитатион}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|дате=(ёрдам) - ↑ „Ҳандҳелд Пенcил Шарпенерс“ (деадлинк). 2011-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-январ.
- ↑ См. фото на сайте музея раннего офиса, коториэ также показивают ранниэ электрическиэ точилки, исползуэмиэ в промишленних масштабах.
Адабиётлар
- Чинки // Товарний словар / И. А. Пугачёв (главний редактор). — М.: Государственноэ издателство торговой литератури, 1961. — Т. ИХ. — Стб. 551—554