Qalampir

Қалампир — Соланаcеаэ (Итузумдошларга) мансуб чала бута, бута ёки кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми, сабзавот экини. Ёввойи ҳолда Американинг тропик раёнларида учрайди. Иссиқсевар ўсимлик. Перу қалампир и (C. ангулосум), колумбия қалампир и (C. cониcум), эгилган қалампир и (С. гиевсеш), сабзавот қалампир (C. аннуум) ёки гармдори ва бошқалар турлари бир йиллик ўсимлик сифатида ҳамма қитъаларда ўстирилади. Сабзавот қалампири турининг пояси тик (1 м гача), илдизи ўқилдиз, меваси кўп уруғли, қизил, сариқ, тўқ сариқ, қўзоқ, шакли турлича. Меваси таркибида қанд, қуруқ модда, С, В,, В2витаминлари, каротин, алколоидлар бор. Сабзавот қалампири плацентаси таркибидаги капсаицин алкалоиди миқдорига қараб чучук (қаранг Болгар қалампири) ва аччиқ бўлади. Узбекистонда аччиқ қалампирнинг "Марғилон 330" ва "Нафис" ("Пикантнгй"), майда мевали "Келин тили" навлари кўп экилади. Аччиқ қалампир қўзоғининг пўсти юпқа, шакли майдаузунчоқ. Гуллаганидан кейин меваси 35—40 кунда етилади. Урути иссиқхоналарга сепилиб, очиқ ерларга кўчати экилади. Ҳосиддорлиги 200 с/га. Кўк ва пишган (қизил) қўзоқлари хом ҳолида истеъмол қилинади, овқатга солинади, сиркалаш, тузлаш, консервалашда, қуритилган меваси толқони зиравор сифатида ишлатилади. Тиббиётда қандли диабет касаллиги ҳамда қонни суюлтирувчи даво сифатида, саноатда шамоллашга қарши ишлатиладиган қалампир малҳамли мато ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |