Қароийлик - Ўрта аср яҳудийликдаги йўналишлардан бири. “Қароий” атамаси ба’зи манбаларда “китоб”, “ёзилган нарса”, дейилса, бошқа бир манбаларда “қироат” деган ма’нони англатиши та’кидланади. Тадқиқотчилар уларни “Китобийлар” деб номланишига сабаб сифатида, фақатгина Тавротни э’тироф этишларини келтирадилар. Қароийликка милодий ВИИИ аср охирларида, Аббосий халифа Абу Жа’фар Мансур ҳукмронлиги вақтида Бағдодда яҳудий уламоларидан бири Анон ибн Довуд томонидан асос солинган. Ушбу йўналиш вакиллари асосчисига нисбат берилиб, “Анонийлар” ҳам деб юритилади. Унинг издошлари, фақатгина, “Таврот”ни э’тироф этиб, “Талмуд”, раббоний яҳудийлик ва раввинларнинг та’лимотларини инкор қиладилар[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 447.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.