Қизилсой – Тошкент вилояти Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларидаги сой[1].

Қизилсой
Тавсиф
Дарёлар ҳавзаси 363 км²
Сув оқими
Бошланиши Чатқол тизмаси
 · Бошланиш жойи Қизилнура
 · Баландлиги 3 080 м
Қуйилиши Чапқирғоқ Қорасув канали
Давлат

Тавсифи

Узунлиги 54 км. Ҳавзасининг майдони 363 км2. Чатқол тизмасининг ғарбий тармоғидан, Чатқол биосфера қўриқхонаси ҳудудидаги Қизилнура тоғидан ярим км жануби ғарбда, денгиз сатҳидан 3080 м баландликда бошланади. Юқори оқими (чап ирмоғи Оқтошсойнинг қуйилишигача) Бошқизилсой деб аталади. Қуйи қисмида суви суғоришга сарфланади, Красногорскдан ғарброқда Тошсой яқинида эса бутунлай қуриб қолади.

Асосан, қор, қисман ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи қуйилишидан 1,46 м³/сек. Сувга тўлош даври феврал—март, энг кам сув сарфи август—сентабрда кузатилади 2,22—0,11 м³/сек.

Ирмоқлари

Қизилсойгс Супатошсой, Тегирмонтошсой, Тариқлар, Минорасой, Оқтошсой, Кулпаксой, Сўхтасонсой, Гаухана (Гаухансой), Қознакўксой, Мудроқсой, Тахтахўжасой ирмоқлари келиб қуйилади. Красногорск яқинида Қизилсойга Чавлисой ирмоғи қуйилади.

Археологик ёдгорликлар

Дарёнинг юқори оқимининг, ўнг қирғоғида (Невич қишлоғи ҳудудида) Бошқизилсой расмлари сифатида танилган, қадимги асрларга оид 600 дан ортиқ петроглифлар топилган. Чизмаларда одамлар, уй ва ёввойи ҳайвонлар, думалоқ қуёш рамзлари, шунингдек, овчилик, чорвачилик, диний маросимлар тасвирланган. Қоя расмларидан унча узоқ бўлмаган тоғ тизмасининг тепасида сакларнинг ибодатхоналари жойлашган[2].

Бошқизилсойнинг чап қирғоғида, Намдонак қишлоғидан 4 км жануби-ғарбда, номсиз тепа бор. 1969-йилда СССР ФА География институтининг Приташкент геоморфологик отряди томонидан кашф этилган. Яқин атрофда, Бошқизилсой ва Еттириксой оралиғида Эскитепс номи билан машҳур қал’а излари бўлган катта аҳоли пункти сақланиб қолган. Йиғилган материаллар эрамизнинг биринчи асрларидан ХИИИ асргача бўлган даврни ўз ичига олади. Ёдгорлик 1963-йилда Чотқол-қурама отряди томонидан расман қайд этилган. Худди шу отряд Эскитепа рўпарасида, дарёнинг чап қирғоғида жойлашган Чаллактепа аҳоли пунктини қайд этган. Чаллактепа баландлиги 45 м, диаметри 60 м. Бу ёдгорликдан топилган материаллар милодий ИВ-ВИ асрларга тўғри келади. Яна бир номсиз тепа 1969-йилда Қизилсойнинг чап қирғоғи бўйлаб қуйи оқимда, Ўртасарой совхозидан 1 км жанубда топилган. Бу ёдгорликлар кўпчилиги тўлиқ ўрганилмаган.

Бундан ташқари, Қизилсой ва Қорасув қўшилиши яқинида иккита аҳоли пункти жойлашган бўлиб, оқимдан 400 м пастда ва жануби-шарқда 500 м масофада жойлашган: биринчиси номсиз тепалик, иккинчиси Қирқбўрон номи билан машҳур. Иккала ёдгорлик ҳам 1940-йилда А. И. Тереножкин томонидан топилган. Номи номаълум аҳоли пункти 2 м қалинликдаги маданий қатламга эга бўлиб, унинг устига тошлар ва лёсслар қўйилган. Ундан топилган тарихий материаллар милодий И-ИИИ ва Х-ХИИ асрларга таалуқли. 1973-йилгача ҳеч қандай қазиш ишлари олиб борилмаган. Қирқбўрон тўртбурчак шаклидаги хароба бўлиб, шимолий қисмида қалъа қолдиқлари, эрамизнинг ИВ-ВИИ ва Х-ХИИ срларига оид маданий қатламларга эга[3].

Галерея



Манбалар

  1. ↑ „Топонимия России и мира — Топонимы Угам-Чаткальского национального парка“. 2014-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-декабр.
  2. ↑ Буряков Ю. Ф., Касымов М. Р., Ростовцев О. М. Археологические памятники Ташкентской области [1973]. 
  3. ↑ Колбинцев А. П.. Ташкентский оазис, 1983.