Қосим Бобо, шунингдек Қазим Бобо, (албанча: Қазим Бобо, Касëм Бобо; туркча: Касıм Баба, юнонча: Κασίμ Μπαμπά) ўн бешинчи аср Бектоший диний арбоби ва миссионер бўлган[1]. Албанияда у мусулмон авлиё сифатида эъзозланади[2].

Қосим Бобо
Унвони Бобо
Шахсий маълумотлар
Таваллуди Ўн бешинчи аср
Кесрие (ҳозирги Кастория, Греция); ёки Куç ёки Капштиcë, Албания
Дини Ислом

Ҳаёти

Қосим Бобо Усмонли султони Меҳмед ИИ (1451–1481) ҳукмронлиги даврида яшаган. Болқонга келиб, у ерда Кастория минтақасида яшаган[3][4][5]. Бектоший нуқтаи назаридан ёзилган, йигирманчи аср бошларига оид тарихий асарда Қосим Бобонинг Болқонга келган санаси 1378-йил деб кўрсатилади[1]. У ҳаётлигида мўжиза кўрсатувчи сифатида шуҳрат қозонган[4][6]. Қосим Бобо Касторияда, тепадан пастдаги ибодат қилаётган шерковдагилар томонга катта тош улоқтириш каби ғайриоддий усуллар орқали кўплаб насронийларни исломга киритган[4][6]. Қосим Бобо билан боғлиқ афсоналарга кўра, у Куçга ташриф буюриб, сарв дарахтлари ёнидаги жойда дарвишларга таом берган ва кейин Касторияга қайтган, шунингдек, ўз қўлини Элбасан шаҳрида қолдирганлиги айтилади[7].

Мероси

Қосим Бобога бағишланган турбе (мақбара) ва Бектоший текке Касторияда жойлашган[8]. Усмонли дафтари теккега оид маълумотни (ўн олтинчи аср охири) қайд этган[8]. Усмонли сайёҳи Авлиё Чалабий 1661-йилда Касторияга ташриф буюриб, „бир неча буталар“ орасида, Кастория кўли бўйида жойлашган турбе ва теккени кўрган[9][8]. Кейинчалик, йигирманчи аср бошларида олим Фредериcк Wиллиам Ҳаслуcк Касторияга ташриф буюриб, теккени „кичик, аҳамияциз“ эканлигини айтган. 1915-йилда у ерда битта бош руҳоний (аббот) бор эди, 1921-йилга келиб эса у ҳам кетган эди[8]. Қосим Бобонинг турбеси Кастория устидаги тепаликда жойлашган бўлиб, кейинчалик вайрон қилинган[10]. Касториядаги Бектоши текке ҳам вайрон қилинган[10].

Албанияда қурилган энг дастлабки (Бектоший) теккелардан бири – Куçдаги, Деволлдаги Бобо Касëм теккеси – унинг номи билан боғланиб, унинг ҳақиқий қабри айнан шу қишлоқда жойлашган, деб ҳисобланилади[4][11]. Куç теккеси Усмонлилар томонидан вайрон қилинган (1826), қайта тикланган (1878), кенгайтирилган (1906–1907), Албания коммунистик давридаги динларга қарши кампания чоғида қишлоқ аҳолиси томонидан яна вайрон қилинган (1967) ва коммунизм қулаганидан сўнг 1990-йилларда қайта қурилган[12]. Яқин атрофдаги Капштиcë, Деволлда Қазим Бобо мақбараси зиёратгоҳ бўлиб, у ерга бориш, айниқса, душанба ва жума кунлари алоҳида аҳамиятга эга эди[4][13].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Элсиэ 2019, сс. 297, 325.
  2. ↑ Элсиэ, Роберт (2000). "Тҳе Чристиан Саинц оф Албаниа". Балканистиcа 13 (36): 53. ҳттп://ҳоме.олемисс.эду/~млдер/балк/артиcле2.ҳтмл.  „Амонг тҳе маин Муслим саинц оф Албаниа аре:… Қазим Баба фром тҳе нортҳерн Греэк тоwн оф Касториа“
  3. ↑ Норрис 1993, с. 128.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Элсиэ, Роберт. А Диcтионарй оф Албаниан Религион, Мйтҳологй анд Фолк Cултуре. НЙУ Пресс, 2001 — 213-бет. ИСБН 9781850655701. 
  5. ↑ Элсиэ 2019, с. 94, 262-263, 297.
  6. ↑ 6,0 6,1 Элсиэ 2019, сс. 262–263, 297.
  7. ↑ Элсиэ 2019, с. 297.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 Элсиэ 2019, сс. 262–263.
  9. ↑ Норрис, Ҳаррй Тҳирлwалл. Ислам ин тҳе Балканс: Религион анд Соcиэтй Бетwеэн Эуропе анд тҳе Араб Wорлд. Университй оф Соутҳ Cаролина Пресс, 1993 — 132-бет. ИСБН 9780872499775. 
  10. ↑ 10,0 10,1 Ставридопоулос, Иоаннис (2015). Μνημεία του άλλου: η διαχείριση της οθωμανικής πολιτιστική κληρονομιάς της Μακεδονίας από το 1912 έως σήμερα [Монуменц оф тҳе отҳер: Тҳе манагемент оф тҳе Оттоман cултурал ҳеритаге оф Маcедониа фром 1912 унтил пресент] (Пҳ.Д.). Университй оф Иоаннина. 264-бет. Қаралди: 9 Марч 2024.
  11. ↑ Элсиэ 2019, сс. 210, 297.
  12. ↑ Элсиэ 2019, с. 210, 298.
  13. ↑ Элсиэ, Роберт. Тҳе Албаниан Бекташи: Ҳисторй анд Cултуре оф а Дервиш Ордер ин тҳе Балканс. Блоомсбурй Публишинг, 2019 — 298-бет. ИСБН 9781788315708.