Қутбиддин Ҳайдар – форс сўфий авлиёси сифатида танилган ва асли туркий бўлиш эҳтимоли манбаларда келтирилган. Маломатий – Қаландарий шайх[1] бўлиб, Хуросоннинг Зава шаҳрида дафн этилган. „Тарих-и гузида“ муаллифи Қазвинийнинг таъкидлашича, Қутбиддин Ҳайдар 1220-йилда мўғуллар Ўрта Осиёга бостириб кирганида тирик бўлган ва милодий 1221/ ҳижрий 618-йилда вафот этган[2]. У яшаган давр ислом жамиятида наша истеъмоли бошланган вақтга тўғри келади[3].

Ҳайдар бир вақтлар зоҳидона ҳаёт тарзига риоя қилган. Аммо у бир куни ўсиб турган наша ўтини ейди. Шундан сўнг уни доимий равишда истеъмол қила бошлайди. Бу ҳолат руҳий ҳаёт билан мос келади, ҳаттоки ижобий ёрдамчи сифатида баҳоланади.

Нашадан фойдаланиш Ироқ, Сурия ва Мисрда кенг тарқалади, у ерда у „Ҳайдарнинг хотини“ ёки „Ҳайдар шароби“ деб танилган[4].

Ҳайдар – исмининг форсча шакли Ҳейдар–турмуш қурмаслик ва танани темир ҳалқалар билан тешиб, азоблаш орқали нафсоний истаклардан воз кечиш сифатида танилган эди. Унинг издошлари ҳам кигиз кийиб, ялангоёқ юришган[5]. Ал-Жавбарийнинг „Кашф ал-асрор“ „Сирларни очиш“ китобида ёзилишича, „Ҳайдарийя дарвеш тариқатининг аъзолари ўзларига жароҳат етказиш спектаклларини саҳналаштиришдан аввал, дардни бостириш учун Ҳашишни олиб кетишган“[6]. Ал-Жавбарийнинг "Кашф ал-асрор" асари ХИИИ асрда Ироқда ёзилган. Муаллиф унда ҳашишийя атамасини қўллаган бўлиб[7], Дарҳақиқат, ҳасишийя атамаси „пассив ҳаёт тарзи“ сўзининг синоними бўлиб, ислом оламида асрлар давомида шундай қўлланилган.

Манбалар

  1. ↑ Wоодс, Жоҳн Э. анд Эрнест Туcкер, Ҳисторй анд ҳисториограпҳй оф пост-Монгол Cентрал Асиа анд тҳе Миддле Эаст, (ГмБҳ & Cо., 2006), 31.
  2. ↑ Wоодс, 31.
  3. ↑ Франз Росентҳал Тҳе Ҳерб Ҳашиш Версус Медиэвал Муслим Соcиэтй (1970)
  4. ↑ Жонатҳан Греэн Cаннабис п.56 (2002)
  5. ↑ Wоодс, 31.
  6. ↑ Роберт Ирwин Тҳе Арабиан Нигҳц А Cомпанион п.56 (1994, 2004)
  7. ↑ Роберт Ирwин Тҳе Арабиан Нигҳц А Cомпанион п.131