Рангин қушча
„Рангин қушча“ (инглизча: Тҳе Паинтед Бирд) — асли келиб чиқиши поляк бўлган америкалик ёзувчи Жерзй Косиńски томонидан ёзилган роман. Роман илк бор 1965-йил нашр этилган. У ўз даврида кўплаб баҳсларга сабаб бўлса-да, уруш даҳшатларининг ёрқин портретини чизиб берган асар эканлиги таъкидланади[2]. Роман Иккинчи жаҳон уруши вақтида Шарқий Европа (эҳтимол Полша) бўйлаб кезиб юрган боланинг бахтиқаро тақдири ҳақида ҳикоя қилиб беради. Шунингдек, романда зўравонлик унсурлари яққол кўзга ташланиб, у автобиографик хусусиятлар билан мужассамлашган.
| Файл:Рангин қушча.жпг | |
| Муаллиф(лар) | Жерзй Косиńски |
|---|---|
| Муҳаррир(лар) | Ма'мурахон Қутлиева |
| Таржимон(лар) | Мирзоҳид Музаффар[1] |
| Безовчи(лар) | Фирдавс Дўстматов |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | роман |
| Нашр этилган санаси | 1965 |
| Нашриёт | Забаржад Медиа |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2023 |
| Кейингиси | "Степс" (Қадамлар) романи |
Мавзуси
Асар Иккинчи жаҳон урушининг фронт орти воқеаларини ёритиб берган. Китобдаги воқеалар Жерзй Косински болани ўқувчига таништириши билан бошланади. 20 бобдан иборат асардаги барча воқеалар 6 ёш бола нигоҳи билан кўрсатилгани билан ўзгача аҳамият касб этган. Миллати лўли ёки яҳудий эканлигига урғу берилган болани ота-онаси конслагердан омон сақлаб қолиш учун уни Шарқий Европа қишлоқларига жўнатишга мажбур бўлишади. Болага вақтинчалик қараб турган кекса хола вафотидан кейин бола учун чинакам оғир даврлар бошланади.
Манбалар
- ↑ „Таржимонлик мундарижаси: Ҳар тил билган мутаржим бо'лмас“ (уз-Латн-УЗ). ҳттпс://юз.уз. Қаралди: 2024-йил 19-апрел.
- ↑ Элаине Каувар. Cйнтҳиа Озиcк'с Фиcтион: Традитион анд Инвентион. Индиана Университй Пресс, 1993 — 77-бет. ИСБН 9780253331298. Қаралди: 2015-йил 22-июн. „Гйпсй ор Жеwиш страй.“