Ranginak

Рангинак (форсча: رنگینک — рангинак) Эрон ошхонасининг анъанавий ширинликларидандир. У кўпроқ Эроннинг жанубий вилоятларида (Керман, Форс, Бушеҳр, Ҳурмозгон ва Хузистон) ун, хурмо ва долчин пудрасидан тайёрланади. Бу уйда тайёрланадиган ва рўзғорбоб таомлардан саналади. Совутгичда бир ҳафтагача сақлаш мумкин.
Тайёрланиши
Унни аввал қовурилади. Уннинг хом ҳиди кетгач ва ранги бироз ўзгаргандан сўнг ёғ ёки сариёг‘ қўшилади, сўнгра хурмоларнинг устига қуйилади. Кейин устига долчин кукунини сепамиз. Хоҳласангиз хурмо ичига ёнғоқ солиш мумкин. Устини ёнғоқ, писта, кокос кукуни ва бошқалар билан безаш мумкин. Бу ширинлик жуда кўп калорияга эга ва фойдалидир.
Манбалар
Дарябандари, Нажаф Фаҳима Расткар билан ҳамкорликда, Саримсоқдан пиёзгача Мустатаб пишириш китоби, Теҳрон: Карнаме нашриёти, 2004 йил ёзи. Иккинчи жилд, 1556-бет.