Абу Салама Маҳмуд ибн Наср ибн Солиҳ (арабча: محمود بن نصر بن صالح المرداسي‎‎; тахаллуси Рашид ад-Давла) 1060-йилдан 1061-йилгача ва яна 1065-йилдан вафотигача Ҳалабнинг Мирдосий амири бўлган. У Шибл ад-Давла Наср ва Нумайрийлар сулоласи маликаси Маниъа ас-Саййида ал-Алавийя ўғли эди.

Биринчи ҳукмронлиги

У ёш шаҳзода сифатида ҳокимият тепасига келди, ўшанда Килаб қабиласи унга ва амакиваччаси Манига амакиси Симол томонидан Фотимийларга бериб юборилган Ҳалабни қайтариб олиш вазифасини топширган эди. Уларнинг илк уриниши муваффақияциз бўлди. Бироқ 1060-йилда улар ал-Фунайдиқ жангида Фотимийларни тор-мор этиб, мақсадига эришди. 1061-йилда Маҳмуднинг биринчи ҳукмронлиги якунига етди, чунки Килаб шайхлари босими остида тузилган келишувга кўра Ҳалаб яна Симолга топширилди.

Иккинчи ҳукмронлиги

1062-йил охирида Симол вафотидан сўнг Маҳмуд унинг ворис сифатида (амакиси) Атийяни тайинлашига қарши чиқди. Маҳмуд билан амакиси ўртасида тўқнашувлар бошланди. Атийя ўзига ёрдам бериш учун Диёрбакирдан 1 000 туркман ўқчиларини чақиришга қарор қилди, Сурияга кирган биринчи эркин турклар шу эди. Маҳмуд сулҳ тузишга мажбур бўлди. Атийя тарафдорлари туркманлар лагерини талаганидан кейин уларнинг бошлиғи Ибн Хон Маҳмуд хизматига ўтишга қарор қилди[1]. Марж Дабиқдаги ғалабадан кейин Маҳмуд 1065-йил августида, уч ой давом этган қамалдан сўнг, Ҳалабни эгаллашга муваффақ бўлди. Шундан сўнг Килаб амирлиги Маҳмуд ва амакиси ўртасида ғарбий (Ҳалабни ўз ичига олган) ва шарқий (шу жумладан Раққа) ҳудудларга бўлинди[2]. 1070-йилда Маҳмуд сони доимий ортиб бораётган ва Ҳалаб ва унинг атрофида тартибсизликлар келтириб чиқараётган туркманларни жиловлаш учун Салжуқ султони Алп Арслонга мурожаат қилди. Алп Арслон қўлловига эришиш учун Маҳмуд шиа азонини ва Фотимийлар фойдасига ўқиладиган хутбани тарк этди ҳамда шиаликдан суннийликка ўтди[3][яхшироқ манба керак]. Унга содиқлик бай’ати келтиргач, Алп Арслон Маҳмудга марказий Суриядан Фотимийларни қувиб чиқариш вазифасини топширди, бу Алп Арслоннинг Исмоилий давлатини йўқ қилиш режасидаги биринчи қадам эди.

1071-йил май ойида Маҳмуд Баълабак забт этди[4]. 13-аср араб таржимайи ҳол ёзувчиси ва тарихчиси Ибн ал-Адимнинг маълумот беришича, Византия императори Романос ИВ Диогенес Маҳмуднинг Византия ҳудудларига уюштирган юришларини ўзининг мусулмон ерларига аралашуви, оқибатда эса Малазгирт жангида мағлуб бўлиши ва асир тушишига олиб келган омил деб билган. ал-Адимнинг баёни Византия юришига изоҳ беришга уринган илк манба ҳисобланади. Романос, шунингдек, Маҳмуднинг суннийликка ўтиши ва тобора кучайиб бораётган салжуқларга содиқлик билдиришидан ҳам норози бўлгани тахмин қилинади[5].

Маҳмуд 1075-йилда вафот этган. Энг кичик ўғли Шабибни ворис этиб тайинлаган эди. Бироқ унинг катта ўғли, Бувайҳий амири Жалол ад-Давланинг қизи фарзанди Наср унинг вориси сифатида тан олинди.

Адабиётлар

  1. ↑ Эарлй Селжūқ Ҳисторй: А Неw Интерпретатион, иллустратед, Роутледге, 2010 — 155-бет. ИСБН 9780415548533. 
  2. ↑ Студиэс ин Исламиc Ҳисторй анд Cивилизатион: Ин Ҳоноур оф Профессор Давид Аялон, иллустратед, БРИЛЛ, 1986 — 379-бет. ИСБН 9789652640147. 
  3. ↑ Миддле Эаст анд Африcа: Интернатионал Диcтионарй оф Ҳисториc Плаcес. Роутледге, 2014 — 46-бет. ИСБН 9781134259861. 
  4. ↑ Манзикерт 1071: Тҳе бреакинг оф Бйзантиум, иллустратед, Оспрей Публишинг, 2013 — 49-бет. ИСБН 9781780965031. 
  5. ↑ Туркиш Мйтҳ анд Муслим Сймбол: Тҳе Баттле оф Манзикерт, иллустратед, Эдинбургҳ Университй Пресс, 2007 — 78-бет. ИСБН 9780748625727. 

Манбалар

Ўтмишдоши:
Муъизз ад-Давла Симал
Мирдосий Ҳалаб амири
1060–1061
Вориси:
Муъизз ад-Давла Симол
Ўтмишдоши:
Атийя ибн Солиҳ
Мирдосий Ҳалаб амири
1065–1075
Вориси:
Наср ибн Маҳмуд