Rayta bint As-Saffoh
Райта бинт Ас-Саффоҳ (арабча: رايته بنت السفاح) — Аббосийлар маликаси, биринчи Аббосий халифаси Ас-Саффоҳнинг қизи (ҳукмронлиги 750-754-йиллар), иккинчи Аббосий халифаси Ал-Мансурнинг жияни (ҳукмронлиги 754-775-йиллар) ва учинчи Аббосий халифаси Ал-Маҳдининг биринчи хотини бўлган (ҳукмронлиги 775-785-йиллар).
| Райта бинт ал-Саффоҳ رايته بنت السفاح | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Завжат ул-халифа | |||||
| Аббосийлар халифасининг рафиқаси | |||||
| Ўтмишдоши |
| ||||
| Давомчиси | Ал-Хайзуран бинт Атта | ||||
| Туғилиши |
Тахминан 751-753-йиллар Аббосийлар халифалиги, Куфа ёки Анбар шаҳри | ||||
| Вафоти |
780-йиллар Аббосийлар халифалиги, Бағдод шаҳри | ||||
| Турмуш ўртоғи | Ал-Маҳди (761) | ||||
| Фарзандлари |
| ||||
| |||||
| Сулола | Аббосийлар салтанати | ||||
| Отаси | Ас-Саффоҳ | ||||
| Онаси | Умм Салама бинт Я'қуб ал-Махзумий | ||||
| Дини | Ислом | ||||
Биография
Райта Ас-Саффоҳнинг Қурайш қабиласининг Бану Махзум уруғига мансуб машҳур хотини Умму Салама бинти Яъқуб ал-Махзумийдан қизи эди[1]. Унинг отаси биринчи Аббосий халифаси бўлиб, 750—754-йилларда ҳукмронлик қилган.
Райтанинг онаси томондан Умавийлар шаҳзодаси Маслама ибн Ҳишом билан биринчи никоҳидан Саид ибн Маслама исмли ўгай акаси бор эди. Саид Умавийлар халифаси Ҳишомнинг набираси (ҳукмронлиги 724-743-йиллар) эди. Саид Аббосийлар давридаги тарихий анъаналарнинг оғзаки ташувчиси бўлган[2].
Отаси вафот этганида Райта жуда ёш эди. Ас-Саффаҳнинг укаси Ал-Мансур ҳижрий 136-йил Зулҳижжадан 158-йил Зулҳижжагача (милодий 754-775-йиллар) қарийб йигирма икки йил ҳокимиятни бошқариб, Аббосийлар халифалигини мустаҳкамлаш масъулиятини ўз зиммасига олган эди[3][4].
761-йилда Аббосий халифаси Ал-Маҳди Хуросондан қайтгач, Райтага биринчи хотини сифатида уйланди[5]. У Убайдаллоҳ ва Али исмли икки ўғилни дунёга келтирган[5][6].
Райта турмуш ўртоғи Ал-Маҳди Ҳижозда туғилган яманлик араб аёли Ал-Хайзурон бинту Атта билан турмуш қургунига қадар унинг энг суюкли рафиқаси бўлган. Ал-Хайзурон Ал-Маҳдини озод қилишга ва унга уйланишга кўндириб, Райтани имтиёзларидан маҳрум қилди, шунингдек у гарчи ўша пайтдаги одатлар қулнинг ўғилларини меросхўр деб аташга рухсат бермаган унинг Райта томонидан ўғлларини валиаҳдликдан (тахт вориси) маҳрум қилишга, унинг ўрнига ўзининг ўғлларини меросхўр деб эълон қилишга кўндирган. Шу пайтдан бошлаб у халифанинг энг нуфузли хотини бўлган.
Оила
Райта халифаликнинг ҳукмрон хонадони бўлган Аббосийлар сулоласи билан она ва ота томондан қариндош бўлган. У бир қанча Аббосий халифалари, Аббосий шаҳзодалари ва маликаларига замондош эди.
| Но. | Оила аъзолари | Қариндошлиги |
|---|---|---|
| 1 | Ас-Саффоҳ | Отаси |
| 2 | Ал-Мансур | Амакиси ва Қайнатаси |
| 3 | Ал-Маҳди | Турмуш ўртоғи |
| 4 | Ал-Ҳади | Ўгай ўғли |
| 5 | Ҳорун ар-Рашид | Ўгай ўғли |
| 6 | Убайдаллаҳ ибн ал-Маҳди | Тўнғич ўғли |
| 7 | Али ибн ал-Маҳди | Иккинчи ўғли |
| 8 | Аббаса бинт ал-Маҳди | Ўгай қизи |
| 9 | Улайя бинту Ал-Маҳдий | Ўгай қизи |
| 10 | Ибраҳим ибн ал-Маҳди | Ўгай ўғли |
| 11 | Мансур ибн ал-Маҳди | Ўгай ўғли |
| 12 | Алияҳ бинт ал-Маҳди | Ўгай қизи |
| 13 | Абдаллаҳ ибн ал-Маҳди | Ўгай ўғли |
| 14 | Иса ибн ал-Маҳди | Ўгай ўғли |
| 15 | Бануқа бинт ал-Маҳди | Ўгай қизи |
| 16 | Зубаидаҳ бинт Жаъфар | Жияни |
| 17 | Саъид ибн Маслама | Ўгай акаси |
Манбалар
- ↑ Абботт 1946, с. 11.
- ↑ Босwортҳ 1994, сс. 279–280.
- ↑ Сандерс, П. (1990). Тҳе Меадоwс оф Голд: Тҳе Аббасидс бй МАСʻУДИ. Транслатед анд эдитед бй Лунде Паул анд Стоне Cаролине, Кеган Паул Интернатионал, Лондон анд Неw Ёрк, 1989 ИСБН 0 7103 0246 0. Миддле Эаст Студиэс Ассоcиатион Буллетин, 24(1), 50-51. дои:10.1017/С0026318400022549
- ↑ Мичаэл Ахwортҳй (2008); Эрон тарихи; Басиc, АҚШ; ИСБН 978-0-465-00888-9. п. 81.
- ↑ 5,0 5,1 Абботт 1946, с. 25.
- ↑ Ал-Хатиб ал-Баг'додий 2011, с. 310; Ибн Ҳазм 1982, с. 22.
Адабиётлар
- Абботт, Набиа. Бог'доднинг икки маликаси: Ҳорун Ал Рашиднинг онаси ва хотини. Университй оф Чиcаго Пресс, 1946. ИСБН 978-0-86356-031-6.
- Босворт, C. Эдмунд. „Абū Ҳафṣ Умар ал-Кирмоний ва Бармакийларнинг юксалиши“. Шарқ ва Африкашунослик мактаби ахборотномаси. 5-жилд, № 2. 268–282-бет. дои:10.1017/С0041977Х0002485Х. ЖСТОР 620573.
{{cите магазине}}: Ункноwн параметер|дата=игноред (|дате=суггестед) (ёрдам) - Сандерс, П. (1990). Олтин ўтлоқлари: МАС’УДИ томонидан Аббосийлар. Лунде Пол ва Стоун Каролин томонидан таржима қилинган ва таҳрирланган, Кеган Пол Интернатионал, Лондон ва Ню-Ёрк, 1989 ИСБН 0 7103 0246 0. Яқин Шарқ тадқиқотлари уюшмаси бюллетени, 24(1), 50-51. дои: 10.1017/С0026318400022549
- Ибн Ҳазм, Абу Муҳаммад ибн Али ибн Аҳмад ибн Саид ал-Андалусий. Жамҳарат Ансаб ал-'Араб (ар) 5тҳ: . Қоҳира: Дар ал-Маариф, 1982.
- Ал-Хатиб ал-Баг'додий, Абу Бакр Аҳмад ибн Али. Тарих Баг'дод/Мадинат ас-Салом (ар). Байрут: Дар ал-Кутуб ал-'Илмийя, 2011. .