Рефаҳ партияси эмблемаси тасвирланган соат. Партия шиори „Адолат – бизнинг мақсадимиз.“

Рефаҳ партияси (туркча: Рефаҳ Партиси, РП) — Туркияда фаолият юритган исломий сиёсий партия. 1983-йилда Анқарада Али Тüркмен, Аҳмет Текдал ва Неcметтин Эрбакан томонидан сиёсатдан тақиқланган иккита олдинги партия – Миллий тартиб партияси (МНП) ва Миллий қутқариш партиясининг (МСП) меросхўри сифатида ташкил этилган. РП ўша пайтда шаҳар ҳокимлиги сайловларида қатнашиб, Коня, Шанлиурфа ва Ван шаҳарларида ғалаба қозонган. Уларнинг овоз улуши тахминан 5% ни ташкил қилган.

Рефаҳ партияси 1991-йилги сайловларда Миллатчилик ҳаракати партияси (МҲП) ва Ислоҳотчилар демократияси партияси (ИДП) билан уч томонлама иттифоқда иштирок этди. Улар 16,9 фоиз овоз тўплашди. Улар парламентга 62 нафар депутат сайлашган, лекин сайловдан сўнг МҲПнинг 19 нафар депутати (1991-йил 25-декабрда тузилган Демократик ҳаракат партиясидан ва 29-декабрда МÇПга қўшилган) ҳамда ИДПнинг 3 нафар депутати Рефаҳ партиясини тарк этган. Уларнинг сайловдаги оммавий овози йиллар давомида ошиб борди ва 1996-йилда Бош вазир Неcметтин Эрбакан етакчилигида энг йирик партияга айланди. Эрбакан коалицион ҳукумати 1997-йилда исломий кун тартибига эгаликда гумон қилиниб, Туркия ҳарбийлари томонидан ҳокимиятдан четлатилди[1].

1998-йилда Туркия Конституция суди Рефаҳ партиясини сиёсатдан четлатди, чунки у дин ва давлатни ажратиш тамойилини бузган деб топилган[2]. Бу тақиқ 2003-йил 13-февралда Европа Инсон Ҳуқуқлари Судида (ЭCтҲР) ҳам тасдиқланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг Ҳуман Ригҳц Wатч томонидан танқид қилинган, чунки суд илгари бир неча партияларни тарқатмасликка қарор қилган, аммо Рефаҳ партиясини тақиқ қилгани изчилликдан йироқ деб баҳоланган. Шу билан бирга, ЭCтҲР ўз қарорини ҳимоя қилган[3][4].

Туркиянинг амалдаги президенти Реcеп Таййип Эрдоğан партиянинг собиқ аъзоси ҳисобланади[5]. Сиёсатдан маълум муддат четлатилгач, у ушбу исломий партияни тарк этиб, Адолат ва Тараққиёт партиясини (АКП) ташкил қилган. Туркиянинг собиқ президенти Абдуллаҳ Гüл Рефаҳ партияси тарқатилишига қадар унинг ўринбосар етакчиси бўлган.

Шундан сўнг Рефаҳ партияси Европа инсон ҳуқуқлари судига (ЭCтҲР) мурожаат қилиб, Туркия Олий судининг уларнинг Европа инсон ҳуқуқлари битимининг 11-моддасини – йиғилиш ва бирлашиш ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қоидани бузганини билдирган. Рефаҳ, шунингдек, битимнинг 9, 10, 14, 17 ва 18-моддаларида ва 1-сонли протоколнинг 1 ва 3-моддаларида ҳимояланган ҳуқуқлари бузилганидан шикоят қилди.

Партияни тарқатилиши

Рефаҳ партияси сиёсий майдонга, камбағал аҳоли амалдаги ҳукуматдан норози бўлган даврда кириб келди[6]. Исломий нотиқлик санъатига таянган ҳолда улар шариат қонунининг айрим жиҳатларини тарғиб қилган. Туркия дунёвий давлат сифатида уларнинг диний ғояларига қарши чиққан. Туркия Конституциясининг 2.1-моддасида Туркия „демократик, дунёвий ва ижтимоий давлат ҳисобланган[7]. Рафоҳнинг теоцентрик сиёсати ва нутқлари дунёвийликка бўлган бу содиқликни бузди. 1998-йил 16-январда Конституциявий суд Рефаҳ партиясини тарқатиб юборди, чунки у „дунёвийлик тамойилига қарши фаолият марказига“ айланди[8].

Сайлов натижалари

Буюк Миллат Мажлиси

Сайлов санаси Партия раҳбари Овозлар Овозларнинг фоизи Ўринлар Ҳукумат
1987 Неcметтин Эрбакан 1,717,425 7.20%
0 / 450
АНАП
1991 4,121,355 16.87%
62 / 450
ДЙП-СҲП
ДЙП камчилик
1995 6,012,450 21.38%
158 / 550
ДЙП-CҲП
ДЙП-АНАП
РП-ДЙП
АНАП-ДСП-ДТП
ДСП камчилик

Маҳаллий сайловлар

Сайлов санаси партия раҳбари Провинсия кенгаши Минтақалар сони
Овозлар %
1984 Аҳмет Текдал 780.342 4.40%
16 / 1 700
1989 Неcметтин Эрбакан 2.170.431 9.80%
74 / 1 984
1994 5.388.195 19.14%
329 / 2 695

Манбалар

  1. ↑ Караджис, Мичаэл (19 Оcтобер 1997). "Беҳинд тҳе Туркиш Милитарй'с "Софт Cоуп"". Греэн Лефт Wеэклй 294. ҳттп://www.ҳартфорд-ҳwп.cом/арчивес/51/294.ҳтмл. Қаралди: 28 Аугуст 2008. Рефаҳ партияси]]
  2. ↑ Н. Бали, Рифат. Антисемитисм анд Cонспираcй Тҳеориэс ин Туркей. Либра, 2013 — 185-бет. ИСБН 9786054326730. 
  3. ↑ Туркей: Партй Cасе Шоwс Неэд фор Реформ – Рулинг Партй Нарроwлй Эсcапес Cоурт Бан, Ҳуман Ригҳц Wатч, 31 Жулй 2008
  4. ↑ Моэ, Чристиан (Септембер 2003). "Рефаҳ Партиси (Тҳе Wелфаре Партй) анд Отҳерс в. Туркей". Интернатионал Жоурнал оф Нот-фор-Профит Лаw (Интернатионал Cентер фор Нот-фор-Профит Лаw) 6 (1). ИССН 1556-5157. Арчивед фром тҳе оригинал он 2008-09-25. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20080925194912/ҳттп://www.иcнл.орг/КНОWЛЕДГЕ/ижнл/вол6исс1/спеcиал_5.ҳтм. Қаралди: 28 Аугуст 2008. Рефаҳ партияси]]
  5. ↑ „Исламист партй сеэс Эрдоган суппорт эродинг ин Туркей элеcтион“. Реутерс (2018-йил 29-май). Қаралди: 2019-йил 20-ноябр.
  6. ↑ Çаğатай Cенгиз, Фатиҳ (31 Аугуст 2020). Туркей: Тҳе Пендулум бетwеэн Милитарй Руле анд Cивилиан Аутҳоритарианисм. Леиден, Нетҳерландс: Брилл. пп. 97–129. ИСБН 978-90-04-43556-8.
  7. ↑ “Туркей 1982 (рев. 2017) Cонститутион – Cонституте". www.cонститутепрожеcт.орг. Ретриэвед 2024-05-14
  8. ↑ Эуропеан Cоурт оф Ҳуман Ригҳц „Рефаҳ Партиси (анд Отҳерс) в. Туркей“. ҲУДОC (2003-йил 13-феврал). Қаралди: 2024-йил 15-май.