Рейн мидиялари

Рейн мидиялари (олмонча: Мусчелн рҳеинисче Арт ) немис ошхонасининг классик таоми. Таомнинг асосий ингредиэнтлари — Рейн делтаси яқинидаги Шимолий денгиздан мидиялар ҳамда Ўрта ва Юқори Рейнда келтирилган оқ мусаллас.Дарё транспорти яхши ривожлангани туфайли бу маҳсулотларни топиш қийинчилик туғдирмаган.Мидиялар 20-аср бошларига қадар Германияда камбағалларнинг таоми ҳисобланар эди, урушдан кейинги даврда мидиялар қўйлар, сигирлар боқилган денгиз қирғоғидан овланган. Бу даврда Шимолий Рейн-Вестфалияга тез-тез юборилгани учун ҳам озиқ-овқат танқислиги камроқ сезилган. Шу тариқа мидиялар Рейн-Рур минтақасида машҳур таомга айланган[1].

Рейн услубида мидия тайёрлаш учун пиёз, сабзи ва селдерейлар куб ёки сомон шаклида тўғралади, қизиб турган сариёғда қовурилади ва кўп миқдорда оқ шаробда, яхшиси қуруқ Риэслингда димланади. Таъбга кўра туз, қора мурч дафна япроғи, қалампирмунчоқ ва саримсоқ пиёз солинади. Ювилган тирик мидия тайёр бўлган булонга солинади ва қобиғи очилгунча димланади. Германиянинг шимолида Рейн услубидаги мидия пиво, булон ёки оддий сув билан ҳам тайёрланади[2].

Рейн услубидаги мидиялар анъанавий равишда чуқур ликопларда, идишда ёки оғирлиги деярли бир килограмм бўлган қопқоқли туваклар сабзавотли шўрвасида солиб дастурхонга тортилади[3]. Қора нон ва сариёғ билан истеъмол қилинади[4][5].

Манбалар

Адабиётлар

  • Том Диэcк: Потткиэкер. 50 классисче норддеуцче Геричте мит Гесчичте. Коэҳлер, Гамбург 2013, ИСБН 978-3-7822-1079-9, С. 40-41.

Ҳаволалар