Рокка масжиди (юнонча: Τζαμί στα Ρόκκα) шимоли-ғарбий Грециядаги Эпирус вилояти, Арта шаҳри яқинидаги Рокка номли кичик маҳаллада жойлашган усмонлийлар даврида қурилган масжид эди. У Артадаги саккиз масжиддан бири бўлиб, сақланиб қолмаган олтитасидан бири ҳисобланади.

Масжид
Рокка масжиди
Масжид Пири Реис чизган харитада (юқори чапда).
Мамлакат  Греция
Жойлашуви Арта
Меъморий услуб Усмонли меъморчилиги
Асосий сана:
ХВ аср
Қурилиш материаллари Ғишт, тош
Ҳолати Вайрон қилинган

Тарихи

Усмонлилар даврида Арта ва унинг атрофида саккизта масжид бўлган: Файзуллоҳ масжиди, Султон Меҳмед масжиди, Султон Боязид масжиди, Қилич бей масжиди, Текке масжиди ва Бей масжиди Арта шаҳрининг ўзида, Фаик пошо масжиди ҳамда Рокка масжиди эса Артадан бироз ташқарида жойлашган эди. Файзуллоҳ ва Фаик пошо масжидлари ҳозиргача сақланиб қолган икки масжиддир[1][2].

Роккадаги масжиднинг аниқ қурилган йили номаълум, бироқ у ХВ асрда усмонли ёзувчиси Пири Рейс чизган харитада тасвирлангани сабабли, у Фаик пошо масжиди билан бир даврда қурилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган. Рейс ўз асарида Артани уч масжид билан тасвирлайди: қал’адаги масжид, Фаик пошо масжиди ва Роккадаги масжид[3]. Шунингдек, нега бундай кичик манзилда масжид қурилгани сабаблари ҳам номаълум, чунки ХВИИ аср охиригача бу ҳудуддаги ягона мусулмон гуруҳи кичик усмонли ҳарбий гарнизони бўлган, илк мусулмон фуқаролар 1684-йилда Превезадан қочиб келишганидан сўнг пайдо бўлади, чунки Превеза венецияликлар қўлига ўтган эди. Ўша мусулмонлар Арта шаҳри ва яқинидаги Рокка қишлоғига жойлаштирилган[4].

1877-йилдаги Артадаги Россия вице-консуллиги ҳисоботида Рокка қишлоғида элликта христиан оиласи ва ўттизта мусулмон оиласи борлиги қайд этилган. Қишлоқда иккита мактаб – бири христиан, бири мусулмон – шунингдек черков ва масжид бўлган[5]. 1864–1894-йилларда Арта митрополити бўлган Серапҳеим Хенопоулос Роккада йигирма икки христиан оиласи ва ўттиз мусулмон оиласи яшаганини ёзади. Христианлар Авлиё Георгий черковидан фойдаланган, масжид эса мусулмон жамоасининг эҳтиёжларига хизмат қилган. Митрополитнинг ёзишича, Рокка масжиди Артадаги масжидлар орасида олдиндан мавжуд бўлган христиан черкови устига қурилмаган ягона масжид бўлгани билан ажралиб турган[6].

1912-йилда Арта атрофидаги кенгроқ ҳудуд Греция таркибига қўшиб олингач[а] ва Биринчи Болқон уруши пайтида Болқон антантаси ғалаба қозонганидан сўнг, Эпирус мусулмонлари ҳудудни тарк этган ва Роккадаги масжид минтақадаги бошқа кўплаб усмонли ёдгорликлари каби тақдир ҳукмига дучор бўлган: улар ёки маҳаллий христианлар томонидан вайрон қилинган, ёки ташлаб қўйилиб, емирилиб қулаб тушгунча қаровсиз қолган[7].

Яна қаранг

Изоҳлар

  1. ↑ Арта шаҳри ўзи 1881-йилдан бери Греция таркибида эди, бироқ Эпируснинг кенгроқ ҳудуди греклар қўлига фақат 1912–1913-йилларда ўтди.

Манбалар

  1. ↑ Хенопоулос 1884, сс. 176–179.
  2. ↑ Сир Ҳенрй Ҳолланд. Травелс ин тҳе Иониан Ислес, Албаниа, Тҳессалй, Маcедониа, &c: дуринг тҳе еарс 1812 анд 1813. Лонгман, 1815 — 84-бет. „Тҳе популатион оф Арта эхcеэдс 6,000: ит cонтаинс сих мосқуэс, анд тwентй-фоур Греэк чурчес.“ 
  3. ↑ Η Άρτα και ο Αμβρακικός κόλπος από τον 15ο ως τον 20ο αιώνα μέσα απο χαρακτικά και πίνακες, Φώτης Βράκας, Аcадемиа.эду.
  4. ↑ Περίπατος στην Οθωμανική Άρτα 1449 – 1881 και από την απελευθέρωση, Φώτης Βράκας, Аcадемиа.эду, σ.55.
  5. ↑ Έκθεση Ρωσικού Υποπροξενείου Άρτας, Γ.Α.Κ Άρτας.
  6. ↑ Хенопоулос 1884, с. 42.
  7. ↑ Η Ήπειρος του χτες, 15ος-20ος αιώνας, Φώτης Βράκας, σ.55. Аcадемиа.эду.

Адабиётлар

  • Хенопоулос, Серапҳеим. Δοκίμιον ιστορικής τινός περιλήψεως της ποτέ αρχαίας και εγκρίτου ηπειρωτικής πόλεως Άρτης και της ωσαύτως νεωτέρας πόλεως Πρεβέζης / Συλλεγέν και συνταχθέν υπό του μητροπολίτου Άρτης Σεραφείμ του Βυζαντίου (Юнонча), Афина, 1884.