Роллан Кемалович Қадиев (қрим татарча: Rollan Kemal oğlu Qadıyev, русча: Роллан Кемалевич Кадыев; 1937-йил 9-апрел — 1990-йил 15-май) – қрим-татар миллатига мансуб физик олим, Совет Иттифоқи фуқаролик ҳуқуқлари собиқ фаоли. Роллан Қодиев 1990-йил 15-майда Самарқанд касалхонасида миядаги хавфли ўсимта бўйича олиб борилган жарроҳлик амалиётида вафот этган. У Самарқанд шаҳридаги Панжоб Мазори қабристонига дафн этилган[1][2]. Шоир оилали, уч нафар фарзанднинг отаси эди[3]. Бўш вақтларида рус ва қрим-татар тилларида ше’рлар ёзган[4].

Роллан Қадиев
Файл:Роллан Кемал оğлу Қадıев.жпг
Таваллуди 9-апрел 1937-йил
Вафоти 15-май 1990-йил(1990-05-15)
(53 ёшда)
Самарқанд, Ўзбекистон ССР, СССР
Касби Физик, доцент
Турмуш ўртоғи Жамила Халикова

Ҳаёти

Роллан Қадиев 1937-йил 9-апрелда Қримда туғилган. Унга Роллан исми франсуз ёзувчиси Ромен Ролланга атаб қўйилган. Ролланнинг синглисига ота-онаси Кемал ва Селиме Лола деб исм қўйишган. Роллан Қадиев 1944-йил 18-майда Қрим-татар халқини мажбуран кўчириш доирасида Ўзбекистонга депортация қилинди.

Самарқанд давлат университетининг физика факултетида ўқиган (1959-йилда имтиёзли диплом билан тугатган), ўқишни тамомлагач, назарий физика кафедрасида қолган. Роллан Қадиевнинг илмий ва педагогик изланишлари нисбийлик назарияси, астрофизика, тортишиш муаммолари соҳаларига оид. 1966-йилдан у Қрим-татар миллий ҳаракатининг иштирокчиси ва етакчиларидан бирига айланди. 1967-йил августда у КПСС Марказий Комитети Бош котиби Л. И. Брежнев номига ёзилган „Самарқанд вилояти қрим-татар ёшлари мурожаати“, „Қрим-татар халқининг мурожаати“ матнларини тайёрлади ва фаол равишда ватандошларидан имзо тўплади. Олий Кенгаш Президиумининг „Қримда яшовчи татар миллатига мансуб фуқаролар тўғрисида“ги фармони эълон қилингандан сўнг, унга бир неча бор КГБ томонидан босим бўлди.

Шу билан бирга, Москвага ташриф буюрганида, у кўплаб совет ҳуқуқ ҳимоячилари (хусусан, Алексей Костерин ва Пётр Григоренко) билан учрашди. 1968-йил май ойида Москвада режалаштирилган кенг кўламли норозилик намойиши олдидан у қўлга олинди ва яна 300 га яқин қрим татарлари билан бирга Москвадан чиқариб юборилди. Роллан Қадиев миллий ҳаракат фаоли Измоил Язиджиэв билан биргаликда „Самарқанд вилояти ташаббус гуруҳлари аъзоларига ёпиқ хат“ни тузиб тарқатди, унда бу воқеалар батафсил баён этилган.

1968-йил ёзида Тбилисида нисбийлик назарияси муаммолари бўйича бешинчи халқаро конференсияда Қадиев Ленур Арифов билан биргаликда „Умумий нисбийлик назариясининг янги экспериментал тасдиқлари“ маърузасини тақдим этди. Бу нутқ ёш олимларга илмий доираларда шуҳрат келтирди. Бироқ конференсиядан сўнг Ролланд Ғарб журналистларига КГБга маълум бўлган Қрим татарларининг аҳволи ҳақида интервю берди. Қадиев Самарқандга қайтиб келгач, унинг уйида тинтув ўтказилиб, 1968-йил октябр ойида Роллан Қадиев ҳибсга олинди. Ўн нафар судланувчи, шу жумладан Қадиев ҳам узоқ вақт давомида совет давлати ва жамият тузумини обрўсизлантирадиган атайин ёлғон уйдирмаларни ўз ичига олган турли хил ҳужжатларни тайёрлаш ва тарқатиш, ушбу ҳужжатлар учун имзо тўплаш, ноқонуний йиғилишлар ўтказиш билан шуғулланган деб Жиноят кодексининг 191-4-моддасига асосан уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди[5][6].

1970-йилларда у Қрим татарларига нисбатан камситиш характерига эга бўлган барча фармон ва қарорларни бекор қилиш талабини ўз ичига олган КПСС Марказий Қўмитасига йўлланган „Кассация баёноти“ лойиҳасини ишлаб чиққанлардан бири эди. У 1977-йилги СССР Конституциясини миллий масалага бағишланган моддалари учун танқид қилди[7].

1979-йил ноябр ойида у иккинчи марта ҳибсга олинди.

Озодликка чиққанидан кейин ўқитувчилик фаолияти тақиқланган ва СамДУга лаборант бўлган. Кейинчалик у номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, доцент унвонини олди. Физика-математика фанлари номзоди бўлди. Ролан Қадиев СССРнинг жанубий республикаларидан СССР Фанлар академиясининг Астрофизика ва тортишиш кенгашига киритилган ягона олим эди.

1990-йил 15-майда Самарқандда вафот этган .

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Гулнара Бекирова. „"Родина отвергла нас…"“ (русча). Крым.Реалии (15-май 2015-йил). Қаралди: 6-май 2021-йил.
  2. ↑ „Газета «Ленинский путь» [Самарканд] № 95 (15373) от 19 май 1990 года“. 2020-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-ноябр.
  3. ↑ Вести из СССР № 1 от 1980 года
  4. ↑ „Роллан Кадыев“ (русча). Авдет (19-апрел 2010-йил). 2022-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-ноябр.
  5. ↑ „Кадыев Роллан Кемалевич (1937)“. Открытый список. Международный Мемориал.
  6. ↑ ТАШКЕНТСКИЙ ПРОЦЕСС. СУД НАД ДЕСЯТЬЮ ПРЕДСТАВИТЕЛЯМИ КРЫМСКОТАТАРСКОГО НАРОДА (1 ИЮЛЯ — 5 АВГУСТА 1969 г.) СБОРНИК ДОКУМЕНТОВ С ИЛЛЮСТРАЦИЯМ // Фонд имени Герцена Серия «БИБЛИОТЕКА САМИЗДАТА», № 7. — Амстердам, 1976. Архивировано 4 декабр 2020 года.
  7. ↑ Редакционная статья. Некролог. Кадыев Роллан Кемалевич // Газета "Ленинский путь". — Самарканд, 1990. — 19 май (№ 95 (15373)). Архивировано 5 декабр 2020 года.

Ҳаволалар