Роя Тооуи (1966-йил 22-майда туғилган) — эронлик таниқли журналист, инсон ҳуқуқлари фаоли ва феминист. Бугунги кунда АҚШда истиқомат қилади.

Ҳаёти ва фаолияти

Толуи 1966-йил 22-майда Ғарбий Эроннинг Курдистон устони Банеҳ шаҳрида дунёга келган. У Банеҳдаги ўрта мактабни тамомлаган. Кейинчалик Машҳад университетида тиббий лаборатория[1] йўналиши бўйича ПҳД даражасини эгаллаган.

Толуи аёллар масалаларига бағишланган курд тилидаги ойлик нашр этилувчи „Расан“ (таржимаси „Қўзғолон“) журналининг бош муҳаррири бўлиб фаолият юритган. Журналнинг дастлабки беш сони 2005-йил баҳор ва ёз ойларида Санандаж шаҳрида нашр этилган, бироқ 2005-йил ёз ойларида Эрон суд тизими томонидан ёпиб қўйилган. Толуи Курдистонда тинчликни қўллаб-қувватловчи курд аёллари уюшмаси асосчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, у Курд ПЕН аъзоси ҳамдир.

Ҳокимиятни очиқ танқид қилгани, шунингдек, курд ва эронлик аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилгани сабабли Толуи 2005-йил апрел ойида Инқилобий судда суд қилиниб, миллий хавфсизликка таҳдид солишда айбланган[2].

Эроннинг ғарбий қисмидаги курдлар яшайдиган ҳудудларда амалга оширилган намойишлардан сўнг Толуи 2005-йил 2-август куни ҳибсга олиниб, 2005-йил октябр ойида гаров эвазига озод этилгунига қадар 66 кун қамоқда сақланган[3]. Унинг қамоққа олиниш иши 2005-йил ноябр ойида Халқаро ПЕН клубининг „Қамалган ёзувчи куни“ доирасида ёритилган[4]. Озодликка чиққач, Толуи Эрондан Туркияга қочиб ўтган ва ниҳоят 2006-йил апрел ойида АҚШдан бошпана сўраган. 2006-йилда Толуи Охфам Новиб/ПЕН мукофоти билан тақдирланган[5].

Манбалар

  1. ↑ „دکتر رؤيا طلوعي“. Тҳе Медиcал Cоунcил оф Тҳе Исламиc Републиc оф Иран сеарч энгине. 2013-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-сентябр.
  2. ↑ ҳттп://www.ифех.орг/эн/cонтент/виэw/фулл/69742/?ПҲПСЕССИД= [сайт ишламайди]
  3. ↑ ҳттп://www.ифех.орг/эн/cонтент/виэw/фулл/69742/?ПҲПСЕССИД= [сайт ишламайди]
  4. ↑ „Интернатионал ПЕН“. интернатионалпен.орг.ук. 2007-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „Wритер Wинс Фреэдом Аwард“. Тҳе Wарсаw Воиcе (2006-йил 29-ноябр). Қаралди: 2012-йил 10-сентябр.

Ҳаволалар