Розалия масжиди, шунингдек, Муким Розалия масжиди (Кави ёзуви: الحرم الغاري الشريف), Ал-Ҳарам ал-Ғорий аш-Шариф номи билан танилган, Малайзиянинг Келантан штати Гуа Мусанг туманида жойлашган[1]. Масжид қурилиши 2022-йилда якунланган. CОВИД-19 пандемияси сабабли қурилиш ишлари 2 йилга кечиккан. Келантаннинг сайёҳлик масканларидан бири бўлган ушбу масжид Макка шаҳридаги Ал-Масжид ал-Ҳаром меъморий услуби ва дизайнига тақлидан бунёд этилгани билан машҳур[2].

Масжид
Розалий масжиди

Тарихи

Масжид қурилишидан аввал бу ҳудудда фақат Розалия эски масжиди мавжуд бўлган. Бироқ ушбу масжид жума намозлари ва ҳайит намозларида кўп сонли намозхонларни сиғдира олмас эди[3]. Бундан ташқари Галас дарёси бўйида жойлашгани сабабли эски масжид тез-тез сув тошқинларига учрар, бу эса бинога жиддий зарар етказарди[3]. Шунингдек, диний масала ҳам юзага келган: эски Розалия масжидининг асосий намозхонасида қабр жойлашган эди. Ислом уламоларининг масжиднинг асосий намозхонасида қабр бўлмаслиги кераклиги ҳақидаги қарашига кўра ҳудуддаги консерватив мусулмонлар бу масжидда намоз ўқимай қўйганлар[4][5][6]. Ушбу муаммолар ҳисобга олингач, Гуа Мусанг туманидан собиқ парламент аъзоси Тенгку Ҳамза яқин атрофда янги масжид қурилишини маълум қилган[3].

Қишлоқ марказидаги маҳалла полиция бўлими ёнидан масжид қурилиши учун жой танланган[3]. Қурилиш ишлари 2016-йил апрел ойида бошланган. Масжид 2020-йилда деярли битказилган эди, бироқ CОВИД-19 пандемияси сабабли қурилишнинг якунланиши кечиктирилган[3][7][8]. Охир-оқибат, Розалия жоме масжиди 2022-йилда тўлиқ қуриб битказилган ва шу йилнинг апрел ойида очилган[8][9][10].

Меъморчилиги

Розалия жоме масжиди Макка шаҳрида жойлашган ва мусулмонлар учун энг муқаддас маскан ҳисобланган Ал-Масжид ал-Ҳаромнинг кичикроқ, аммо тўлақонли нусхаси сифатида машҳур. Масжид ҳовлисида Каъбанинг асл ўлчамларига мос нусхаси ҳам мавжуд. Ал-Масжид ал-Ҳаром масжиди сингари Розалия жоме масжиди меъморчилигида Умавийлар, Мамлук ва Усмонийлар меъморий унсурларини замонавий элементлар билан уйғунлаштирилган[11][12][13].

Масжиднинг асосий намозхонасидаги намозхонлар

Масжид мажмуасидаги барча бинолар Макка томонга, яъни қиблага юзланиши учун асосий кўчага нисбатан қия жойлаштирилган. Асосий масжид биносининг икки ёнида Ал-Масжид ал-Ҳаром минораларига ўхшаш 9 та минора қад ростлаган. Ҳовлига қараган асосий намозхонанинг кириш қисми устида бир хил шаклдаги 3 та гумбаз жойлашган[11][12]. Асосий намозхонанинг поли тўлиқ гилам билан қопланган, масжиднинг гилам тўшалмаган бошқа қисмларида эса оқ плиткалардан фойдаланилган. Масжид ҳовлисига олиб кирувчи 15 та эшик мавжуд. Ҳовли марказида Каъбанинг нусхаси сифатида қурилган куб шаклидаги иншоот жойлашган. Унинг атрофига Каъбанинг Маккадаги асл нусхасини қоплаб турувчи кисвага ўхшаш мато ўралган[11][12].

Масжиднинг меҳроб йўлагидаги икки меҳробдан бири

Асосий намозхона ёнида меҳроб йўлаги деб аталадиган йўлак жойлашган. Унда намоз ўқиладиган қибла йўналишини кўрсатувчи нақшинкор қилиб ишланган 2 та меҳроб мавжуд. Бу йўлакдан фақат намозхонлар кўп тўпланадиган тадбирларда, жумладан, жума ва икки ҳайит намозларида фойдаланилади[3].

Транспорт

Масжидга Гуа Мусанг темирйўл бекатидан бориш мумкин. Ушбу бекат орқали КТМ Интерcитй йўловчи поездларининг тўртта қатнови амалга оширилади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Эастмаилле, Акай „Модерн арчитеcтуре десигнед мосқуэ ин Келантан“ (эн-ХХ). Трип (2024-йил 27-декабр). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
  2. ↑ Абдуллаҳ, Шарифаҳ Маҳсинаҳ „Разалеигҳ Мосқуэ ис Келантан'с латест тоурисм аттраcтион“ (эн). Тҳе Неw Страиц Тимес (2022-йил 20-июн). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 „Масжид Жамек Разалеигҳ, Гуа Мусанг“ (мс). Масжид МАИК (2026-йил 5-март). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
  4. ↑ Ибраҳим, Рамли. „Солат тепи кубур далам масжид“ (мс). Ҳариан Метро (2019-йил 28-август), с. 2–3.
  5. ↑ „Мистери Кубур ди Масжид Разалеигҳ Менарик Перҳатиан Пенгунжунг“ (мс). Малайсиа Актиф (2023-йил 16-ноябр).
  6. ↑ Лаҳ, Туан „Кубур wанита мати дибунуҳ комунис далам Масжид Разалеигҳ“ [Граве оф wоман киллед бй cоммунисц ин Масжид Разалеигҳ] (мс-МЙ). Утусан Малайсиа (2020-йил 28-август). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
  7. ↑ Муҳафанди, Муҳаммад. „Пембукаан Масжид Разалеигҳ мирип Масжидил Ҳарам дитанггуҳ лаги“ (мс). Астро Аwани (2021-йил 20-апрел).
  8. ↑ 8,0 8,1 Туан, Аимуни „Масжид Разалеигҳ жади тумпуан“ [Масжид Разалеигҳ беcомес а фоcус] (мс-МЙ). Утусан Малайсиа (2022-йил 21-апрел). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
  9. ↑ Wаҳид, Адила „3,000 солат Жумаат пертама ди Масжид Разалеигҳ“ [3,000 пресент ат фирст Фридай праер оф Масжид Разалеигҳ] (мс). Синар Ҳариан (2022-йил 1-апрел). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
  10. ↑ Рамли, Ибраҳим „Опенинг оф Гуа Мусанг'с неw Разалеигҳ Мосқуэ делаед бй пандемиc“ (эн). Тҳе Неw Страиц Тимес (2020-йил 24-июл). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 Ҳусна. „Масжид Разалеигҳ, Гуа Мусанг Умпама 'Мини' Масжидил Ҳарам. Тарикан Бару Келантан“ (мс). Либур (2020-йил 5-сентябр). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 Абдуллаҳ, Шарифаҳ Маҳсинаҳ „Десигнед афтер Масжидил Ҳарам, Келантан мосқуэ сет то беcоме неw ландмарк“ (эн). Тҳе Неw Страиц Тимес (2019-йил 28-июн). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
  13. ↑ „Масжид Разалеигҳ бакал дибука Април“ (мс). Бернама (2021-йил 2-январ).