Safardiz
Сафардиз — Хоразмнинг жануби-шарқидаги шаҳар, шаҳар ҳақидаги маълумотлар ўрта аср манбаларида қайд этилган. Бу ҳақида маълумотлар Истахрий, Абу Саъд ас-Самъоний ва Ёқут ал-Ҳамавий томонидан берилган[1].
| Тарих | |
|---|---|
| Даврлар | Х—ХИИИ асрлар |
| Воқеалар | ХИИИ асрда мўғуллар томонидан вайрон қилинган |
Жойлашуви
Яҳё Ғуломов Сафардизнинг жойлашувини таҳлил қилар экан, ўзининг ушбу ҳудуднинг жойлашуви ҳақида қуйидагича маълумот беради:
Истахрий Хивадан Гурганчга борадиган йўлдан ташқари Сафардиз қишлоғи орқали Катга борадиган бошқа йўлни ҳам қайд қилган. Бу қишлоқ билан Хива ўртасидаги масофа 5 фарсах, Катгача эса 3 фарсах бўлган. Бу йўл Абулгъози (ХВИИ аср) кўп марта тилга олган йўлнинг ўзидир. Ана шу йўл билан Хонқа шаҳри орқали Хивадан Катга борганлар. Бу уч пункт ўртасидаги масофа ҳақида Истахрий келтирган рақамлар ҳақиқатга тўғри келади. Шунинг учун Сафардизни Хонқа шаҳри ўрнида бўлган дейиш мумкин. Хонқа аҳолиси ўз шаҳарлари тарихи ҳақида кўпгина ривоятларни биладилар. Бу ривоятларга қараганда, шаҳар қадим ўтмишда бошқача ном билан аталган, лекин улар бу номни билмайдилар[2].
Бу шаҳарда машҳур йассвийлик тариқати шайхи Саййид отанинг ўғли ёки жияни учун қурилган хонақоҳ бўлган. Мўғуллар истилоси пайтида шаҳар вайрон бўлади ва фақат хонақоҳлар сақланиб қолинади, кейинчалик шаҳар ҳаёти улар атрофида қайта тикланади. Ўшандан бери шаҳар Хон(а)қоҳ" (Хонқа) деб атала бошланди[2]. Бу афсона, шубҳасиз, тарихий ҳақиқатга мос келади, Абулғози ва Хива йилномалари муаллифлари орасида шаҳар номи оддийгина Хонқа (حانقا) эмас, балки Хонақоҳ (حانقاه) транскрипсиясида ёзилган[3]. Сам’оний ва Ёқут Ҳамавий Сафардизни тилга олиб, уни Амул (Чоржой) яқинида бир жойда жойлашган деб қайд этишган[1]. Шу асосда де Гуе Сафардизни машҳур Садварга ўхшатган[4]. Бундай ўхшатиш, албатта, нотўғри, чунки биринчидан, Садвар Мақдисий давридан бери ўз номини ва ўрнини сақлаб қолган; иккинчидан, Хива билан Садвар орасидаги масофа 5 фарсах (тахминан 35 км) эмас, 10 фарсахга яқин. Сафардизнинг ўрни ҳали аниқланмаганди[2].
Манбалар
Адабиётлар
- Абулгази. شجره ترک.
- Гулямов Я. Г.. История орошения Хорезма с древнейших времен до наших дней, 1957.
- Де Гуе. Примечание к труду Истахри, 1870.
- Истахри. Китаб Месалик-ал-Мемалик, 1870.
- МИТТ, 1939.