Salavk I Nikator
Салавк И Никатор (юн. Селеукос Никатор — „Музаффар“) (мил. ав. 358/ 354—281/280) — Салавкийлар давлати ва сулоласи асосчиси. Македониялик машҳур Антиохнинг ўғли. 326-йил Александрнинг Ҳиндистонга қилган юришларида машҳур саркарда сифатида ном чиқарди. Александр ўлгандан кейин унинг сафдошлари (диадохлар) билан тахт учун шафкациз кураш олиб борди. Милоддан аввалги 321-йил Бобил сатраплигини бошқариш унга топширилган. Милоддан аввалги 312-йилга келиб („салавкийлар эраси“нинг бошланиши) бу ерда мустаҳкам ўрнашиб олгач, Мидия, Сузиана ва Форсия (Персида)ни, кейинчалик Бақтрияни ҳам ўз мулкига қўшиб олди ва ўзини шоҳ деб эълон қилди. Тахминан милоддан аввалги 305-йилда Ҳиндистонга муваффақиятли юриш қилди, лекин Ғарбдан ташвишли хабар олгандан сўнг, ҳинд шоҳи Чандрагупта билан 500 фил эвазига сулҳ тузди ва эгаллаб олган ҳудудни қайтариб берди. Ипсдаги жанг (мил. ав. 301-йил) натижасида (диадохлар ўртасида ер бўлинганда) Месопотамия ва Сурияни олди. Мил. авв 281-йил Лисимахни тормор қилиб Кичик Осиёнинг деярли ҳамма ҳудудини эгаллаб олди. Салавк И Македониянинг подшоси бўлиш мақсадида Фракия ва Македония томон юриш бошлаган. Лекин, Птолемей Лагнинг ўғли Птолемей Керавн томонидан ўлдирилган. Салавк И 70 га яқин шаҳарга асос солган. Бу шаҳарлар Салавкийлар давлатининг таянчига айланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |