Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити — 2022-йилнинг 15–16-сентябр кунлари ташкилотга аъзо давлат раҳбарларининг Самарқандда бўлиб ўтган саммити[1][2]. Ушбу саммит ташкилот қайта ташкил қилингандан бери тартиб бўйича 22-йиғилиш бўлди.

Самарқанддаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити (2022)

2022-йилги саммит иштирокчилари
Мезбон давлат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Сана 15–16-сентябр 2022-йил
Ўтказиладиган жой(лар) «Буюк ипак йўли» туристик зонаси
Конгресслар маркази
Шаҳарлар Самарқанд
Иштирокчилар

Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Rossiya bayrogʻi Россия
Xitoy bayrogʻi Хитой
Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Pokiston bayrogʻi Покистон
Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон
Tojikiston bayrogʻi Тожикистон
Belorussiya bayrogʻi Беларус
Eron bayrogʻi Эрон
Turkiya bayrogʻi Туркия
Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон

Арманистон
Mogʻuliston bayrogʻi Монголия
Раис Шавкат Мирзиёев
Кейинги Деҳли 2023
Аввалги Душанбе 2021
Веб-сайти ҳттп://сеcцcо.орг/

Тарихи

Президентлар

ШҲТнинг Самарқанд саммити Ўзбекистонда ўтказилган бу каби тадбирларнинг тўртинчиси бўлди. Бундан аввалгилари 2004-, 2010- ва 2016-йилларда Тошкентда бўлиб ўтган. Самарқанд саммит мезбонлигини қабул қилган 15-шаҳар бўлди[3]. Ҳар йили бир марта ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилиши ўтказилиб келинади. Лекин пандемия сабабли 2020- ва 2021-йиллардаги саммитлар онлайн тарзда бўлган эди. 15-16-сентябр кунлари президентлар Самарқанд саммитида уч йил деганда илк марта юзма-юз кўришишди ва унда 40 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Якунда Самарқанд декларацияси қабул қилинди ва ташкилот раиси мақоми Ўзбекистондан илк марта Ҳиндистонга ўтди[4].

Саммитга тайёргарлик

Инветициялар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Халқаро пресс-клуб йиғилишида ШҲТнинг 2022-йилги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ҳақида айтиб, шундай деган эди:

Самарқандни қайта қуриш бўйича катта дастур қабул қилинган. Шаҳар 2022-йилда ШҲТ саммитини қабул қилади. Ушбу тадбирда 20 га яқин президент ва раҳбарлар иштирок этади. Бунинг барчаси янги инфраструктура обектлари ва меҳмонхоналар қуришни тақозо этади.

— Лазиз Қудратов, ин

„Самарканд Cитй“ туристик зонаси ва саммит ўтказиладиган обектларни жойлаштириш бўйича Самарқанд шаҳар бош режаси концепциясини ишлаб чиқиш билан „Чина Cонструcтион Энгинеэринг Десигн Гроуп Cорпоратион Лтд.“ архитектура-лойиҳа компанияси шуғулланган[5]. Саммитга тайёргарлик доирасида Самарқандда янги аэропорт, 8 та янги меҳмонхона ва Халқаро туризм маркази қурилди[6].

Саммит Самарқанд тумани ва Тойлоқ тумани ўртасида жойлашган сайёҳлик марказида бўлиб ўтди[4].

Авторақамлар

Саммитда хизмат қилувчи автомобиллар учун вақтинчалик ССС ва ССП серияли махсус авторақамлар жорий этилиб, ушбу авторақамларидаги автомобилнинг қайси ҳудудга мансублигини билдирувчи рақамлар ўрнига ШҲТ эмблемаси туширилган[7]. Шунингдек, ШҲТнинг инглизча қисқартмаси бўлмиш — СCО серияли, кўк фонли авторақамлар ҳам чиқарилди[4]. Давлат раҳбарлари ҳаракатланадиган автомобиллар учун эса СCО ВИП серияли, яшил фонли авторақамлар чиқарилди.

Қатнашчилар

2022-йилги саммитда иштирок этган давлат ва ташкилот раҳбарлари.
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари.
Давлат раҳбарлари:
ФИШ Лавозим Давлат
Шавкат Мирзиёев президент Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Владимир Путин[8] президент Rossiya bayrogʻi Россия
Си Цзинпин раис Xitoy bayrogʻi Хитой
Нарендра Моди бош вазир Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Шаҳбоз Шариф бош вазир Pokiston bayrogʻi Покистон
Қосим-Жўмарт Тўқаев президент Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Садир Жапаров президент Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон
Имомали Раҳмон президент Tojikiston bayrogʻi Тожикистон
Александр Лукашенко президент Belorussiya bayrogʻi Беларус
Иброҳим Раисий президент Eron bayrogʻi Эрон
Ухнаагийн Хурелсух президент Mogʻuliston bayrogʻi Монголия
Ражаб Тоййиб Эрдўған[9] президент Turkiya bayrogʻi Туркия
Илҳом Алиев президент Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Сердар Бердимуҳамедов[9] президент Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон

Халқаро ташкилотлар

Қатнашмаганлар

Ушбу саммитда Афғонистон вакиллари қатнашмаётгани ҳақида ШҲТнинг Ўзбекистондан миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов журналистларга қуйидагиларни маълум қилди:

Самарқанддаги саммитда Афғонистон вакили бўлмайди. Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти бу давлат билан вақтинча алоқада эмас[11].

— Р. Нуримбетов, ин

Шунингдек, «Спутник Арманистон» 13-сентябрга ўтар кечаси Арманистон ва Озарбайжон чегарадаги вазият кескинлашгани туфайли Арманистон бош вазири Никол Пашинян ШҲТнинг 15-16-сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида қатнашмаслиги ҳақида хабар берди[12][13][14].

Саммитга ташрифлар

ШҲтнинг Самарқанд саммитига ташрифлар жадвали
Ташриф санаси Давлат раҳбари Кутиб олди
14.09.2022 Moʻgʻuliston Ухнаагийн Хурелсух Oʻzbekiston Абдулла Арипов
14.09.2022 Росемарй ДиCарло ?
14.09.2022 Eron Иброҳим Раисий ?
14.09.2022 Xitoy Хи Жинпинг Oʻzbekiston Шавкат Мирзиёев
14.09.2022 Qirgʻiziston Садир Жапаров Oʻzbekiston Абдулла Арипов
15.09.2022 Tojikiston Эмомали Раҳмон Oʻzbekiston Абдулла Арипов
15.09.2022 Turkmaniston Сердар Бердимуҳамедов Oʻzbekiston Абдулла Арипов
15.09.2022 Rossiya Владимир Путин Oʻzbekiston Абдулла Арипов
15.09.2022 Pokiston Шаҳбоз Шариф Oʻzbekiston Абдулла Арипов
15.09.2022 Belarus Александр Лукашенко Oʻzbekiston Абдулла Арипов
15.09.2022 Ozarbayjon Илҳом Алиев Oʻzbekiston Абдулла Арипов
15.09.2022 Turkiya Реcеп Таййип Эрдоğан Oʻzbekiston Абдулла Арипов

Ҳазрати Хизр мажмуасида зиёрат

Лукошенко

Беларус президентига ушбу мажмуа тарихи таништирилди[15].

Кечки тадбирлар

Давлат раҳбарлари Конгресс маркази ёнидаги майдонда дарахт экиш маросимида қатнашдилар[16]. Давлат раҳбарлари «Боқий шаҳар» мажмуасида сайр қилишди[17].

Раҳбарлар учрашуви

Мирзиёев ва Хурелсух

14-сентябр куни Шавкат Мирзиёев Самарқандда ШҲТнинг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун келган Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух билан учрашув ўтказди. Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди[18].

Мирзиёев ва ДиКарло

Шунингдек, шу куни Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келган БМТ бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло билан учрашди.

Розмари ДиКарло Мирзиёевга БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг саломини етказди ва у 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди. Учрашув сўнгида томонлар Орол денгизи ҳалокати оқибатларини камайтириш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, Марказий Осиёда барқарор тараққиётни илгари суриш ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар[19].

Мирзиёев ва Раисий

Самарқанддаги Конгресс марказида президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисийнинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда президентлар икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Афғонистон масаласи бўйича ҳам фикр алмашилди. Иброҳим Раисий Ўзбекистон президентини ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Эронга боришга таклиф этди. Учрашув якунида 18 та ҳужжат имзоланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Иброҳим Раисий Қўшма баёнот имзолади[20].

Музокаралар якунида икки томонлама имзоланган битим ва меморандумларди:

  • Ишбилармонлик ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида битим;
  • Дипломатик паспортлар эгаларини виза талабларидан икки томонлама озод этиш тўғрисида битим;
  • 2022-2025 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури;
  • Фан, техника ва инновация соҳаларида ўзаро англашув тўғрисида меморандум;
  • Божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ҳаракати тўғрисида электрон божхона ахборотини алмашиш тўғрисида меморандум;
  • Э-ТИРга оид электрон ахборотни алмашиш тўғрисида меморандум;
  • Фан, тадқиқотлар, та’лим ва технологиялар соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги битим;
  • Соғлиқни сақлаш, даволаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, та’лим, фармацевтика ва тиббий ускуналар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Спорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Нефт, газ ва нефт-кимё тармоқларидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • «Чобаҳор» порти орқали халқаро юк ташишлар ва транзитни амалга ошириш тўғрисида меморандум;
  • 2022-2024 йилларда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари масалалари бўйича меморандум.

Мирзиёев ва Жингпинг

15-сентябр куни Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Жинпингнинг учрашуви бўлиб ўтди[21]. Минтақа тараққиёти ва транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлиги учун стратегик аҳамиятга эга “Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон” темирйўли қурилишини бошлаш тўғрисида келишувга эришилгани қайд этилди. Гуманитар ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш, ваксиналар ишлаб чиқариш, фан, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма дастурларни кенгайтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. 2023-йилда ўзаро дўстлик ва англашувни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган «Ўзбекистон ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»ни ўтказишга келишиб олинди. Учрашув якунида умумий қиймати 15 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. Музокаралар якунида Си Жинпинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни жавоб ташрифи билан Хитойга боришга таклиф этди.

Шундан сўнг Хитой раиси Си Жинпингга Ўзбекистоннинг олий давлат мукофоти — «Олий Даражали Дўстлик» орденини топшириш маросими бўлиб ўтди. Хитой раиси ушбу орденига сазовор бўлган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди.

Ушбу тадбирлар тугагач икки раҳбар Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази боғида биргаликда дарахт экишди[22].

Мирзиёев ва Шариф

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келган Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди. Шаҳбоз Шариф самимий қабул ташаккур изҳор этди[23].

Рахбарлар икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорлик, логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратишди. Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштириш, савдо учун тўсиқларни бартараф этиш, товарларни ўзаро етказиб бериш масалаларини батафсил кўриб чиқилди.

Мирзиёев ва Алиев

15-сентябр куни президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Самарқандга келган Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш асосий вазифалари батафсил кўриб чиқилди. Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммити кун тартиби келишиб олинди[24].

Мирзиёев ва Раҳмон

15-сентябр куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан музокара ўтказди. Президентлар икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланаётганини қайд этишди. Давлат раҳбарлари мамлакатлар ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа — «Явон» ГЕСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини такидлашди, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишди[25].

Мирзиёев ва Лукашенко

Ўзбекистон президенти 15-сентябр куни ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келган Беларус президенти Александр Лукашенко билан ҳам учрашув ўтказди. Эътиборлиси Лукошенко ушбу учрашувга галустук тақмаган ҳолда келди. Лукошенко Беларусни ушбу нуфузли халқаро тузилмага қабул қилиш тартиботини бошлаш масаласини қўллаб-қувватлагани учун Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Томонлар икки мамлакатда савдо уйлари ва логистика марказлари тармоғини кенгайтириш, озиқ-овқатни тезлаштирилган тарзда етказиб бериш бўйича «Агроэкспресс» лойиҳасини ишга тушириш, товарлар келиб чиқишини сертификатлаштириш бўйича электрон тизимни жорий қилишга келишиб олдилар.

Ўзбекистон ва Беларус раҳбарлари машинасозлик, агросаноат, кимё, фармацевтика ва электротехника тармоқларида саноат кооперацияси бўйича ўзаро манфаатли шерикликни илгари суриш зарурлигини қайд этиб, давлатлар ҳудудлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидладилар. Мирзиёев Ўзбекистонда иккинчи ҳудудлараро форумни ўтказишни таклиф қилди[26].

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов

15-сентябр куни президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити фахрий меҳмони сифатида Самарқандга келган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Туркманистон президенти Ўзбекистонда унга кўрсатилган меҳмондўстлик учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди. Туркманистон миллий кенгаши халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломини етказди[27].

15-сентябр куни Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатга келган Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди. Жапаров Мирзиёевга меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Бутун Марказий Осиё минтақаси ривожига хизмат қиладиган «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли ва «Қамбарота-1» ГЕСи қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига эътибор қаратилиб, олий даражадаги мулоқотлар режаси ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди[28].

Мирзиёев ва Путин

15-сентябр куни президенти Шавкат Мирзиёев ва ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрган Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан музокара ўтказди[29].

Рахбарлар электроника, фармацевтика, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида индустриал-технологик шерикликни ривожлантириш бўйича комплекс ҳаракатлар режасини қабул қилишга, Ўзбекистон ҳудудларида қўшма саноат паркларини ташкил этиш, жорий йил октябр ойида Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг навбатдаги форумини ўтказишга келишиб олдилар. Ушбу ташриф доирасида машинасозлик, кимё, нефт-кимё ва геология соҳалари бўйича 4,6 миллиард долларлик янги инвестиция битимлари имзоланиши қайд этилди.

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишига кўра, Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистон билан Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни Россиянинг «Александр Невский» ордени билан тақдирлади[30].

Мирзиёев ва Эрдўғон

16-сентябр куни ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Учрашувда Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг режаси кўриб чиқилди. Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва чарм саноати, электротехника, транспорт, инновациялар, юқори технологиялар, туризм ва маданият соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди[31].

Мирзиёев ва Моди

Учрашувдан лавҳа

16-сентябр куни Самарқандда президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказди. Мирзиёев Модини Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллиги билан табриклади. ИТ, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш муҳокама қилинди. Ўзбекистон Ҳиндистон билан транспорт алоқаларини, шу жумладан «Чобаҳор» портидан фойдаланган ҳолда мустаҳкамлашдан манфаатдор экани таъкидланди. Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ҳиндистон томонига БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирилди[32].

Путин ва Жинпинг

Владимир Путин ва Хи Жинпинг

Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал нашрининг хабарига кўра, ушбу саммит доирасида Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Хи Жинпинг 16-сентябр куни учрашув ўтказиши мумкин[33].

Путин, Хурелсух ва Жинпинг

Путин ва Эрдоğан

Владимир Путин ва Ражаб Эрдўғон. 2020-йил.

Эроннинг „Тасним“ нашри Сурия президенти Башар Асад ҳам Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитга келиб Туркия президенти Ражаб Эрдўған билан учраши ҳақида хабар берди, лекин ШҲТ бўйича Ўзбекистоннинг миллий координатори Раҳматилла Нуримбетов эса бу маълумотни тасдиқламади[34][35].

Туркиянинг Ҳурриет нашри эълон қилган мақолага кўра Ражаб Тоййиб Эрдўғон Самарқандда бўлиб ўтадиган учрашувда Владимир Путинга яна бир бор Владимир Зеленский билан учрашишни таклиф қилишини хабар қилди[36]

Эрдўғон ва Путин учрашувининг энг муҳим мавзуси Украинадаги вазият бўлиб, бунда асосий эътибор Эрдўғон россиялик ҳамкасбига Туркия воситачилигида урушни тугатиш ва ўт очишни тўхтатишга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларини давом эттиришини, муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилишга қаратилади. Шунингдек, асосий масалалардан яна бири «дон йўлаги» ҳақида бўлиши ҳам хабар қилинган[37].

Шунингдек, Путин саммитда Озарбайжон, Эрон, Туркманистон, Қирғизистон, ҳиндистон, Покистон раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади[38].

Путин ва Раисий

15-сентябр куни РФ президенти Путин Эрон президенти Раисий билан учрашди[39][40]. Учрашувда Путин Раисийга келаётган ҳафтада Россиянинг 80 та йирик компанияси вакилларидан иборат делегация Эронга ташриф буюришини маълум қилди[41].

Биз Эрон СҲҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши учун барча ишни қиламиз, фақатгина сўнгги расмиятчиликлар қолди ҳалос[42].

— В.Путин, ин

Путин ва Шариф

Шу куни В. Путин Покистон бош вазири Шахбоз шариф билан ҳам учрашди[43]. Улар иқтисодий ҳамкорлик ва энергетика, Покистонга газ қувури қурилиши масалаларини муҳокама қилишди[44].

Путин ва Бердимуҳамедов

Путин ва Жапаров

Эрдўғон ва Алиев

Икки давлат раҳбари ШҲТ саммити доирасида учрашди[45].

Асосий саволлар ва қарорлар

16-сентябр куни Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда ШҲТ фаолиятининг муҳим соҳаларидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, ШҲТ Давлат раҳбарлари тадбирнинг бош якуний ҳужжати бўлган Самарқанд декларациясини қабул қилишди[46][47].

Ташкилот тарихида рекорд даражадаги битимлар, консепсиялар, дастурлар ва бошқа қарорлар имзоланиб, уларнинг сони умумий ҳисобда 44 тани ташкил қилди. Булар:

  • ШҲТга а’зо давлатларнинг узоқ муддатли яхши қўшничилиги, дўстлиги ва ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома қоидаларини 2023—2027-йилларда амалга ошириш бўйича комплекс ҳаракатлар режаси тўғрисида;
  • ШҲТга а’зо давлатларнинг ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича консепсияси тўғрисида;
  • «ШҲТнинг эзгу ният элчиси» фахрий унвони тўғрисидаги низом тўғрисида;
  • ШҲТга а’зо давлатларнинг ўзаро ҳисоб-китобларида миллий валуталар улушини босқичма-босқич ошириш бўйича «йўл харитаси» тўғрисида;
  • Эроннинг ШҲТга а’зо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзолангани тўғрисида;
  • Малдив Республикаси, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Мянма Иттифоқи Республикаси, Кувайт Давлатига ШҲТнинг мулоқот бўйича шериги мақомини бериш тўғрисида[48];
  • Варанаси шаҳрини (Ҳиндистон) 2022—2023-йилларда ШҲТнинг «туризм ва маданий пойтахти» деб э’лон қилиш тўғрисида;
  • ШҲТ котибияти ва Та’лим, фан ва маданият масалалари бўйича БМТ (ЮНеСКО) ўртасида меморандумни имзолаш тўғрисида;
  • ШҲТ Бош котибининг ташкилотнинг ўтган йилги фаолияти ҳамда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг 2021-йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари ҳақида;
  • ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши қарорларининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида;
  • ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг баёнотлари:

  • иқлим ўзгаришига нисбатан жавоб ҳаракатлари тўғрисида;
  • ишончли, барқарор ва диверсификациялашган етказиб бериш занжирларини та’минлаш тўғрисида;
  • глобал озиқ-овқат хавфсизлигини та’минлаш тўғрисида;
  • энергетик хавфсизликни та’минлаш тўғрисидаги баёнотлари қабул қилинди.

Тадбир доирасида имзоланган ҳужжатлар:

  • Эроннинг ШҲТга а’зо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум;
  • ШҲТга а’зо давлатлар ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • ШҲТга а’зо давлатлар ўртасида хизматлар савдоси соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳадли асослари;
  • ШҲТ мамлакатларининг ваколатли органлари ўртасида музей иши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • ШҲТ мамлакатларининг ваколатли органлари ўртасида ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • ШҲТ мамлакатларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлиги дастури;
  • ШҲТ мамлакатларини инфратузилмавий ривожлантириш дастури;
  • ШҲТ мамлакатларининг ишбилармон доиралари ўртасидаги саноат кооперациясини рағбатлантириш дастури;
  • Рақамли саводхонликни ривожлантириш бўйича ШҲТ дастури;
  • ШҲТга а’зо давлатларнинг сун’ий интеллектни ривожлантириш бўйича ҳамкорлиги дастури;
  • ШҲТга а’зо давлатларнинг тиббиёт ташкилотлари ўртасида юқумли касалликларни профилактика қилиш ва даволаш масалаларида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»;
  • ШҲТга а’зо давлатлар ўртасида устувор йўналишлардаги илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режаси (2022—2025-йилларда);
  • ШҲТда минтақа ичидаги савдони ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;
  • ШҲТ мамлакатларининг телемедицина соҳасидаги ҳамкорлиги консепсияси;
  • ШҲТ мамлакатларининг «ақлли» қишлоқ хўжалиги ва агроинновацияларни жорий этиш соҳасидаги ҳамкорлиги консепсияси;
  • ШҲТ ва Араб давлатлари лигаси котибиятлари ўртасида меморандум;
  • ШҲТ котибияти ва Та’лим, фан ва маданият масалалари бўйича БМТ (ЮНеСКО) ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум;
  • ШҲТ котибияти билан Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ЭСКАТО) ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум ва бошқа ҳужжатлар имзоланди[49].

Эроннинг ШҲТга тўлиқ аъзо бўлиши

Файл:СCО Зҳанг Минг.жпг
Чжан Мин

Эроннинг ШҲТга тўлиқ аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисида меморандум имзоланди[48][50]. 2021-йилда Эроннинг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш жараёни бошланган эди. 2022-йил 15-сентябр куни Самарқандда ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Эроннинг ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш тўғрисидаги мемарандумни имзоладилар. ШҲТ бош котиби Чжан Мин бугунги кунни Эрон ва ташкилот учун муҳим кун деб атади. Абдуллоҳиённинг сўзларига кўра, Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши жараёни билан боғлиқ барча ҳужжатлар мамлакат вазирлар маҳкамаси томонидан маъқулланиб, кўриб чиқиш учун парламентга юборилган[51].

Бундан буён турли иқтисодий, савдо, транзит ва энергетик ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўйдик

— Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, ин

Эрон Ислом Республикасининг минтақадаги кучли ва барқарор мамлакат сифатидаги ҳолати ШҲТ учун муҳим ҳисобланади. Эроннинг а’зо мамлакатлар гуруҳига қўшилиши Шанҳай ҳамкорлик ташкилотини мустаҳкамлайди

— Чжан Мин, ин

Расмий фикрлар

Шунингдек, расмийлар саммит бошланишидан бир неча кун аввал қуйидагиларни маълум қилишди:

Файл:Нуримбетов СCО.жпг
Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов
Файл:В. Норов.жпг
Ўзбекистон ТИВ Владимир Норов

Биз Самарқанд саммитига тақдим этиладиган қўшимча ҳужжатлар рўйхати устида ишлашни давом эттиряпмиз. Саммитнинг асосий якуний ҳужжати давлат раҳбарларининг Самарқанд декларацияси бўлиб, унда ШҲТ мамлакатларининг минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этишга бўлган умумий ёндашувлари акс эттирилади, ташкилотни ривожлантириш йўналишлари белгиланади[48].

— Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов, ин

ШҲТ фаолиятида тўлиқ аъзо, кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этиш учун 10 яқин давлатнинг аризаси кўриб чиқилади[52].

— Ўз. Рес. ТИВ Владимир Норов, ин

Таъсири

Мактаблар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг матбуот котиби Лайло Рустамованинг Кун.уз ахборот сайтига маълум қилишига кўра, Самарқанд вилояти ХТБ томонидан вазирликка Самарқанд шаҳридаги мактабларда ўқув жараёнларини кечроқ бошлашга розилик бериш юзасидан хат юборилган[53]. Вазирлик бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда:

  1. Самарқанд шаҳридаги мактабларда дарслар 20-сентябргача онлайн кўринишида ўтказилиши ҳам мумкин.
  2. ўқув йили бошлангач 5-10-сентябр кунлари мактабларда дарслар ўтказилиб, саммит ўтказиладиган ҳафтадаги дарслар кечиктирилиб, кейин 19- ёки 20-сентябрдан давом эттирилади.

ОТМ

Саммит сабабли Самарқанд вилоятдаги ОТМларда ҳам анъанавий таълим сентябр ойи охиридан бошлади. Унга қадар талабалар таълимни масофавий кўринишда (онлайн) олиб борди[4].

Кўчалар ёпилиши

Саммит ўтказиладиган кунлари хавфсизлик нуқтаи назаридан 14-сентябрдан 17-сентябргача Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳизинда, Уста Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланди. Фақатгина тез тиббий ёрдам ва ФВВ махсус транспорт воситаларигина ҳаракатланишига рухсат берилди[54].

5-сентябрдан 20-сентябрга қадар Самарқанд шаҳарга юк машиналари ҳамда махсус техника воситалари кириши ҳам вақтинча чекланди. Вилоят ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши, М-37А ва М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлларининг Самарқанд шаҳар ҳудудига кириш-чиқиш қисмларида транспорт воситаларининг ҳаракати ҳам вақтинча чекланди. М-37А Самарқанд ҳалқа йўли автомобил йўлининг 40-43-километрлари оралиғида жойлашган автомобиллар эҳтиёт қисмлари бозори ҳам ушбу саналарда вақтинча ишламади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://сcо-суммит2022.уз/уз-Латн/доcуменц
  2. ↑ ҳттпс://кун.уз/ру/неwс/2019/01/09/самарканд-подготовят-к-саммиту-шос-в-2022-году
  3. ↑ „ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанддаги ОТМларда ўқиш кечроқ бошланади“ (2022-йил 17-август).
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанддаги ОТМларда ўқиш кечроқ бошланади“. Кун.уз (2022-йил 17-август).
  5. ↑ „Самарканд подготовят к саммиту ШОС в 2022 году“. Кун.уз (2019-йил 9-январ).
  6. ↑ „Президент мақоласи, тадбирга тайёр шаҳар ва махсус авторақамлар - ШҲТ кундалиги“ (ўзбекча). Кун.уз (12.09.22). Қаралди: 12.09.22.
  7. ↑ Президент мақоласи, тадбирга тайёр шаҳар ва махсус авторақамлар — ШҲТ кундалиги
  8. ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2022/09/06/путин-самарқанддаги-шҳт-саммитида-иштирок-этади
  9. ↑ 9,0 9,1 „Ражаб Эрдўғаннинг Самарқандга келиши тасдиқланди“. Кун.уз (26.08.22).
  10. ↑ „ШҲТ Самарқанд саммитига келадиган халқаро ташкилотлар ма’лум бўлди“.
  11. ↑ „Афғонистон ШҲТ саммитида нима сабабдан иштирок этмаслиги ма’лум бўлди“.
  12. ↑ „Пашинян Самарқандга келмайди“.
  13. ↑ „Пашинян Самарқандга келмайди“ (2022-йил 14-сентябр). Қаралди: 15-сентябр 2022-йил.
  14. ↑ „Арманистонда намойиш: Пашинянга импичмент талаб қилинмоқда“ (2022-йил 14-сентябр). Қаралди: 15-сентябр 2022-йил.
  15. ↑ YouTube logotipi Видео ЁуТубеда
  16. ↑ YouTube logotipi Видео ЁуТубеда
  17. ↑ YouTube logotipi Видео ЁуТубеда
  18. ↑ „Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида Мўғулистон президентини қабул қилди“ (ўзбекча). Қаралди: 15.09.22.
  19. ↑ „Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби ўринбосарини қабул қилди“.
  20. ↑ „Ўзбекистон ва Эрон ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди“.
  21. ↑ „Ўзбекистон ва Хитой 15 млрд долларлик келишувлар имзолади“. Қаралди: 15.09.22.
  22. ↑ „Шавкат Мирзиёев ва Си Жинпинг биргаликда дарахт экди“. Қаралди: 15.09.22.
  23. ↑ „Ўзбекистон ва Покистон етакчилари икки томонлама шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар“. Қаралди: 15.09.22.
  24. ↑ „Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги вазифалар ижросини муҳокама қилдилар“. Қаралди: 15.09.22.
  25. ↑ „Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Явон ГЕСни қуриш масаласини кўриб чиқди“. Қаралди: 15.09.22.
  26. ↑ „Ўзбекистон ва Беларус етакчилари «Агроэкспресс» лойиҳасини ишга туширишга келишиб олди“. Қаралди: 15.09.22.
  27. ↑ „Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди“. Қаралди: 15.09.22.
  28. ↑ „Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари темирйўл ва Қамбарота-1 ГЕС қурилишини муҳокама қилди“.
  29. ↑ „Ўзбекистон ва Россия муносабатлари кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилди“. Қаралди: 15.09.22.
  30. ↑ „Шавкат Мирзиёев саммит доирасида Путин билан учрашди“. Қаралди: 15.09.22.
  31. ↑ „Ўзбекистон ва Туркия президентлари Самарқандда учрашув ўтказди“. Қаралди: 16.09.22.
  32. ↑ „Ўзбекистон Ҳиндистон билан ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказмоқчи“. Қаралди: 16.09.22.
  33. ↑ „Чина’с Хи Cонсидерс Виситинг Cентрал Асиа, Потентиал Меэтинг Wитҳ Путин Нехт Монтҳ“. wсж.cом. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (19.08.22). Қаралди: 19.08.22.
  34. ↑ „Асаднинг ШҲТ Самарқанд саммитига келиши муҳокама қилинмаган - Ўзбекистон миллий координатори“ (ўзбекча).
  35. ↑  Новости Самарқанддаги ШҲТ саммити (2022) Телеграм месенжерида
  36. ↑ „Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Самарқандда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан ўтадиган учрашувда яна бир бор унга Владимир Зеленский билан учрашишни таклиф қилади.“ (ўзбекча). Дарё.уз (12.09.22). Қаралди: 12.09.22.
  37. ↑ Нердун ҲАCИОĞЛУ. „Путин, Эрдоğан иле не конуşаcак“ (туркча). www.ҳурриет.cом.тр (11.09.22). Қаралди: 12.09.22.
  38. ↑  РИА Новости Телеграм месенжерида
  39. ↑ YouTube logotipi спричт вон "стратегисчер Партнерсчафт" мит дем Иран Видео ЁуТубеда
  40. ↑ YouTube logotipi Раисий ва Путин учрашув бўлиб ўтди Видео ЁуТубеда
  41. ↑  РИА Новости Телеграм месенжерида
  42. ↑  РИА Новости Телеграм месенжерида
  43. ↑ YouTube logotipi Шариф ва Владимир Путин Видео ЁуТубеда
  44. ↑  РИА Новости Телеграм месенжерида
  45. ↑ YouTube logotipi Видео ЁуТубеда
  46. ↑ „Ўз. Рес. ТИВ“ (29.07.22). 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  47. ↑ „Самарқанд саммити якунида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди“. Қаралди: 16.09.22.
  48. ↑ 48,0 48,1 48,2 48,3 „ШҲТ Самарқанд саммитида Баҳрайн ва Малдивнинг мулоқот бўйича ҳамкорликка аризаси ма’қулланади“. Кун.уз (27.08.22).
  49. ↑ „ШҲТ саммити якунида Самарқанд декларацияси имзоланди“. Қаралди: 16.09.22.
  50. ↑ „Эрон ШҲТга а’зо бўлиш тўғрисидаги меморандумни имзолади“.
  51. ↑ „Иран подписал меморандум о полноправном членстве в ШОС“.
  52. ↑ „В Самарканде саммит ШОС рассмотрит заявки стран, желающих вступить в организацию“. Кун.уз (2022-йил 15-июн).
  53. ↑ „ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанддаги мактабларда дарслар 20-сентябрдан бошланиши мумкин“ (2022-йил 25-август).[сайт ишламайди]
  54. ↑ „ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанддаги бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади“ (ўзбекча). Кун.уз (01.09.22). Қаралди: 02.09.22.