Sapfir
Сапфир (қад. яҳудийча саппир — кўк тош) — корунднинг А12О3 таркибли шаффоф, тиниқ кўк рангли хили. Заргарликда бошқа рангли турларига (қизил тури — ёқутдан ташқариси) С. деб ном берилган. Ранги изоморфли аралашмаларга боғлиқ: алюминийнинг турли миқдорда титан ва темир (Ғе2+ ва Ғе3+ фарқ қилади) алмашувидан ҳосил бўлади. Тригонал сингонияда кристалланади. 1тоифали қимматбаҳо тош ҳисобланади. Шишасимон ялтироқ. Қаттиқлиги 9; зичлиги 3,5—3,6 г/см³. Конлари ШриЛанка, Ҳиндистон, Таиланд, Россияда бор. Тарихда машҳур бўлган С. тошлари Британия империясининг тожида (104 карат), овал шаклли (258,8 карат) бриллиант брошкада ўрнатилгани Россия Олмос фондиця сақланмоқда. С. саноатда сунъий йўл билан ҳам олинади. С.нинг зумрад, топаз, сафсар (аметист) ва бошқа хиллари заргарликда, сунъий рангсизи — лейкосапфир микроэлектроника, квант электроникаси, оптика ва бошқаларда ишлатилади (қаранг Корунд). Ўзбекистонда "корунд минтақаси" Томди тоғларидан Олай тоғларигача 1000 км га чўзилган бўлса ҳам сифатли С. ҳануз топилмаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |