Сауд бин Абдулазиз ар-Рошид (арабча: سعود بن عبد العزيز الرشيد‎‎; 1898 —1920) 1908–1920-йилларда Жабал Шаммарнинг ўнинчи амири бўлган[1].

Сауд бин Абдулазиз ар-Рошид
Жабал Шаммар амири
Салтанат 1908–1920
Ўтмишдоши Сауд бин Ҳамуд
Давомчиси Абдуллоҳ бин Мутаиб
Регент Ҳамуд бин Сабҳан ас-Сабҳан
Замил бин Солим ас-Сабҳан
Сауд бин Солиҳ ас-Сабҳан
Ақаб бин Жазо ал-Ажил
Туғилиши 1898
Вафоти 1868-йил 11-март (44–45 ёшда)
Турмуш ўртоғи Фаҳда бинту Осий бин Шурайм аш-Шаммарий
Уй Ар-Рошид уйи
Отаси Абдулазиз бин Мутаиб
Онаси Моуди бинт Сабҳан ас-Сабҳан

Илк ҳаёти

Сауд (ўтирган, чапдан иккинчи) 1908-йилда Мадинада бўлган пайтида. Бу суратдаги машҳур шахслар қаторига Замил бин Солим ас-Сабҳан (ўтирган, чапдан биринчи), Ҳаммуд бин Сабҳан ас-Сабҳан (ўтирган, ўртада) ва Сауд бин Солиҳ ас-Сабҳан (ўтирган, ўнг четда) киради

Сауд тахминан 1898-йилда туғилган. Отаси ўша пайтдаги ҳукмрон рошидий амир Абдулазиз бин Мутаиб ар-Рошид ва онаси эса Моуди бинту Сабҳан ас-Сабҳаннинг фарзанди эди[2]. 1906-йил 12-апрелда отаси Равдат Муҳанна жангида ўлдирилди ва Сауднинг катта ўгай акаси Мутаиб унинг ўрнига амир бўлди. Бироқ Мутаибнинг тоғалари Сауд, Файсал ва Султон бин Ҳамуд ар-Рошид ҳокимият учун курашдилар ва 1906-йил 31-декабрда[3] у ҳамда унинг икки туғишган укаси Мишъал ва Муҳаммад улар томонидан ўлдирилди. Сауд эса қутқарилиб, тоғаси Ҳамуд бин Сабҳан ас-Сабҳан томонидан Мадинага олиб кетилди[4]. Сўнгра Султон бин Ҳамуд ар-Рошид амир бўлди. У ва ака-укалари унинг Таймага кетиши, Сауд бин Ҳамуд ар-Рошид эса амир бўлиши кераклиги ҳақида келишиб олдилар. Аммо у кетгач, Сауд унинг барча хазинани олиб кетганидан хабардор бўлди; шундан сўнг у шаҳар аҳолисини йиғиб, Могугда унга етиб олди ва уни ўлдирди. 1908-йил сентябрда Ҳамуд бин Сабҳан ас-Сабҳан Мадинадан қайтиб келиб, Сауд бин Ҳамудни ўлдирди ва ўн ёшли Сауд бин Абдулазизни амир деб эълон қилди[5].

Ҳукмронлиги

Сауд бин Абдулазиз (чапда) Фахрий пошо (ўнгда) билан

Ҳамуд Сауд номидан ноиб сифатида 1909-йилда вафот этгунига қадар ҳукмронлик қилди. Унинг ўрнига ноибликка ас-Сабҳан оиласининг бошқа аъзоси — Замил бин Солим ас-Сабҳан келди[6]. Замил 1914-йилгача ҳукмронлик ўша йили Сауд ва унинг амакиваччаси Сауд бин Солиҳ ас-Сабҳан унинг суиқасдини уюштирдилар. Айтишларича, бунинг бир сабаби Ибн Сауд билан алоқаларни узиш-узмаслик борасидаги низо бўлиб, Замил алоқаларни сақлаб қолишни ёқлаган, Сауд эса туркпараст бўлиб, бунга қарши бўлган[7]. Замил суиқасдидан сўнг Сауд амирлик устидан назоратни қўлга олди ва Сауд ас-Сабҳан унинг вазири бўлди[8].

Биринчи жаҳон уруши даврида Сауд Усмоний империяси билан иттифоқ тузди. У 1915-йилда Жарраб жангини Ибн Саудга қарши бошлади. Натижада саудийлар томонидаги Ажман кучлари четлатилгач ва Ибн Сауднинг британиялик маслаҳатчиси Wиллиам Шакеспеар ҳалок бўлгач, рошидийлар ғалаба қозонди. Унинг ҳукмронлигига бувиси Фотима бинту Замил ас-Сабҳан таъсир кўрсатган: у саудийларни ва ваҳҳобийликни ёмон кўрган ҳамда хазинани бошқарган.

1920-йилда у амакиваччаси Абдуллоҳ бин Талол томонидан суиқасд билан ўлдирилди. Унинг беваларидан бири — Шаммар қабиласининг Абда қисмидан бўлган Фаҳда бинт Аси Ал Шураим Ибн Саудга қайта турмушга чиқиб, унинг тўққизинчи хотини ҳамда Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳнинг онаси бўлди.

Манбалар

  1. ↑ Мадаwи ал-Рашеэд. Политиcс ин ан Арабиан Оасис. Тҳе Рашидис оф Сауди Арабиа. Неw Ёрк: И. Б. Тауирс & Cо. Лтд., 1991. ИСБН 9781860641930. 
  2. ↑ 'Персоналитиэс, Арабиа'. Бритиш Либрарй: Индиа Оффиcе Реcордс анд Привате Паперс, Април 1917 — 91-бет. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр. 
  3. ↑ ал-Ҳарби, Далал Мукҳлид. Проминент Wомен фром Cентрал Арабиа. Итҳаcа Пресс, 2008 — 74-бет. ИСБН 9780863723278. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр. 
  4. ↑ Белл, Гертруде Маргарет Лоwтҳиан (26 Фебруарй 1914). "Диарй энтрй бй Гертруде Белл". Диарй Wриттен бй Гертруде Белл Wҳиле Травеллинг ин тҳе Миддле Эаст ин 1913 анд 1914. ҳттпс://гертрудебелл.нcл.аc.ук/д/гб-2-13-2-2-26. Қаралди: 30 Новембер 2023. Сауд бин Абдулазиз ар-Рошид]]
  5. ↑ Белл, Гертруде Маргарет Лоwтҳиан (9 Марч 1914). "Диарй энтрй бй Гертруде Белл". Диарй Wриттен бй Гертруде Белл Wҳиле Травеллинг ин тҳе Миддле Эаст ин 1913 анд 1914. ҳттпс://гертрудебелл.нcл.аc.ук/д/гб-2-13-2-3-9. Қаралди: 30 Новембер 2023. Сауд бин Абдулазиз ар-Рошид]]
  6. ↑ Баран, Мичаэл Жоҳн. Тҳе Рашиди Амирате оф Ҳайл: Тҳе Рисе, Девелопмент анд Деcлине оф а Премодерн Арабиан Принcипалитй. Университй оф Мичиган, 1992. 
  7. ↑ Петерманн, Аугуст; Беҳм, Эрнст; Супан, Алехандер; Лангҳанс, Паул Мах Ҳаррй; Cреутзбург, Николаус. Др. А. Петерманнс Миттеилунген аус Жустус Пертҳес' геограпҳисчер Ансталт, 1917 — 85-бет. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр. 
  8. ↑ Кҳазʻал, Ḥусайн Кҳалаф Шайкҳ. Тāрīкҳ ал-Куwайт ал-сийāсī. Маṭбаʻат Дāр ал-Кутуб, 1962. Қаралди: 2023-йил 2-декабр. 

Ҳаволалар

  • Ар-Рошид ҳукам.нетда, суратлар ва байроқлар билан. (арабча)
Сауд бин Абдулазиз ар-Рошид
Таваллуди: ~ 1897 Вафоти: 1920
Ҳумкдорлик унвони
Олдингиси Ар-Рошид уйининг амири
1908 – 1920
Кейингиси