Sayfiddin Muhammad Fargʻoniy
Сайфиддин Муҳаммад Фарғоний — Сайфий Фарғоний номи билан ҳам танилган фарғоналик ўзбек шоири[1].
| Сайфиддин Муҳаммад Фарғоний | |
|---|---|
| Таваллуди |
ХИИИ аср |
| Вафоти | ХИВ аср |
| Тахаллуси | Сайфий Фарғоний, Сайф Фарғоний |
| Касби | шоир |
Таржимаи ҳоли
Сайфий Фарғонийнинг туғилган ва вафот этган йиллари номаълум. Шоир Саъдий Шерозийнинг замондоши ва дўсти бўлган. Ўзбекистинда илм олиб, мўғуллар таъқиби натижасида у ердан чиқиб кетган ва 1262 — 1284-йиллари Табризда истиқомат қилган. Табризда Саъдий Шерозийга бир қанча мактублар юборган. У мактублардан тўрт донаси бугунги кунггача сақланиб қолган[2].
Сайфий Фарғоний Табриздаги аҳволи ёмонлашади ва у Римнинг Оқсарой шаҳрига кўчиб ўтиб, умрининг сўнгги дақиқаларигача ўша жойда яшайди[2].
Ижоди
Сайфуддин Фарғонийнинг 10500 мисрадан таркиб топган девони сақланиб қолган. 1312-йили кўчирилган энг қадимий нусхаси Истанбул университети кутубхонасида, 1498-йили кўчирилган нусхаси эса Равон Кашку кутубхонасида сақланиб келинади. Девон 573 ғазал, 4 қитъа, 23 рубоий ва 160 қасидадан иборат. Шоир Саноий, Фарируддин Аттор ва Шайх Саъдийлар шеърий услубларидан кенг фойдаланган. Фарғонийнинг ғазаллари асосан илоҳий ва инсоний ишқ-муҳаббат ҳақида. Шунингдек, унинг бир-қанча ғазалларида тасаввуфий ишқ тасвирланган[2]. Шоир ишқ ҳақидагина ёзиб қолмай, замондан шикоят ва мўғул босқинчиларини ҳам танқид қилган.
Мўғуллар истилоси оқибати ва ўша даврдаги нотинч вазият Сайфиддин Муҳаммад Фарғонийни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётни танқид остига олувчи шеърлар ёзган[1]. Сайфуддин Фарғонийнинг шикоятомуз, танқидий, фалсафий руҳда ёзилган қасидаларида ўз даврининг амир, вазир, ҳоким ҳамда бошқа мансабдор кишилар танқид қилинган. Сайфуддин Фарғоний гаъзал ва қасидаларида ватан ва инсон ҳуқуқлари ҳақида ҳам ёзган. Шунингдек, одамларга яхшилик қилиш, саховат, эҳсон, инсоф ва адолат ҳислатларини ҳам баён қилган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ўз даврининг ориф шоири Сайф Фарғоний ёхуд Са’дий Шерозий, Ҳумом Табризийлар билан дўстлашган сўз устаси“ (14-декабр 2022-йил). 2023-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-июн 2023-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Ҳожи Исматуллоҳ Абдуллоҳ. Марказий Осиёда ислом маданияти. Шарқ нашриёти матбаа аксиядорлик компанияси, 2005 — 307-384-бет.