Ал-Шариф Журжоний, Носириддин Тусийнинг Тазкира асарига Шамсиддин Хафрийнинг кенг изоҳ ва тузатишлар билан бойитилган астрономияга оид рисоласи. Эҳтимол, 15-аср бошларида Шерозда, Эрон ҳудудида яратилган бу қўлёзмага Хафрийнинг шарҳлари 16-асрда қўшилган

Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Хафрий ал-Коший (1550-йилда вафот этган), форсча: محمد بن احمد خَفری‎‎ Хафрий номи билан танилган, эронлик диний олим ва астроном бўлиб, Сафавийлар сулоласи бошларида яшаб ижод қилган[1]. Шайх Баҳоий Эрон заминига келишидан аввал, у Сафавийлар саройида асосий шиа фақиҳи этиб тайинланган эди[2]. У Форс вилоятидаги Фирозободнинг жануби-шарқида жойлашган Хафр шаҳрида туғилган. Туғилган аниқ санаси номаълум, бироқ тарихий манбаларда унинг туғилган вақти тахминан 1480-йиллар атрофида деб кўрсатилади[3]. У фалсафа, дин ва астрономия бўйича асарлар ёзган; астрономияга оид ишлари орасида Тусийнинг асарига ёзган шарҳлари ва Саъдий Шерозийни танқид қилган рисолалари бор. Ал-Хафрий калом (илоҳиёт) ва астрономияга оид асарлар битган бўлиб, бу унинг даври ва ҳудудидаги ислом олимлари Ислом ва илм ўртасида ҳеч қандай зиддият кўрмаганликларини кўрсатади[4].

Астрономия

Хафрий назарий астроном бўлиб, у ислом илм-фани „инқирози“ деб тахмин қилинадиган даврдан кейинги босқичда янги сайёраларга оид назарияларни ишлаб чиққан. У 12-асрдан кейин ислом оламидаги олимлар илм-фанга деярли ҳисса қўшмаган, деган қарашни рад этишга ёрдам берадиган кўплаб мисоллардан биридир[4].

Манбалар

  1. ↑ Ҳоcкей, Тҳомас. Биограпҳиcал энcйcлопедиа оф астрономерс. Неw Ёрк: Спрингер, 2014 — 1181-бет. ИСБН 9781441999184. „Кҳафри wас ан Ираниан тҳеоретиcал астрономер wҳо продуcед инновативе планетарй тҳеориэс ат а тиме wелл беёнд тҳе суппосед период оф тҳе деcлине оф Исламиc сcиэнcе.“ 
  2. ↑ Георге Салиба, „Исламиc Сcиэнcе анд тҳе Макинг оф тҳе Эуропеан Ренаиссанcе“, п. 190, МИТ Пресс, (2011).
  3. ↑ Георге Салиба, „ḴАФРИ, ŠАМС-АЛ-ДИН,“ Энcйcлопаэдиа Ираниcа, ХВ/4, пп. 341-343, ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/кафри
  4. ↑ 4,0 4,1 Cоопер, Глен М. (2014), „Кҳафрī: Шамс ал-Дīн Муḥаммад ибн Аḥмад ал-Кҳафрī ал-Кāшī“, ин Ҳоcкей, Тҳомас; Тримбле, Виргиниа; Wиллиамс, Тҳомас Р.; Брачер, Катҳерине (муҳ.), Биограпҳиcал Энcйcлопедиа оф Астрономерс (инглизча), Неw Ёрк, НЙ: Спрингер Неw Ёрк, 1181–1183-бет, Бибcоде:2014беа..боок.1181C, дои:10.1007/978-1-4419-9917-7_754, ИСБН 978-1-4419-9916-0, қаралди: 2020-11-21