Shiratul islom
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. |
„Ширъатул ислом“ китобининг тўлиқ шакли „Ширъатул ислом ила дорис салом“ (Тинчлик диёрига ислом қонунчилиги)дир. Мусанниф китобни 61 та фаслга ажратган. Манбаларда келишича, китоб 560-ҳижрий санада ёзилган. Ундаги мавзулар уламолар ва илм аҳилларининг китобларидан саралаб олинган бўлиб, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида тузилган одоб ахлоққа оид китобдир. Мўмин-мусулмон кишиларни пайғамбаримизнинг суннатларига кўмакдош бўладиган айниқса ёш болаларга ўқиб берилса, боланинг тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган асардир. Китобнинг қўлёзма нусхалари дунёнинг кўплаб кутубхоналари жумладан, Тошкент, Самарқанд, Саудия Арабистони Подшоҳлиги „Подшоҳ Файсал исломий тадқиқотлар маркази“, Туркиянинг „Сулаймония“, „Аёсофя“, „Лалели кутубхонаси“, „Нур Усмония“, „Боязид давлат кутубхонаси“, „Кўпрули кутубхонаси“, „Фозил Аҳмад Пошо кутубхонаси“, „Файзулло Афанди кутубхонаси“, „Ҳожи Рашидбей кутубхонаси“, „Қилич Али Пошо кутубхонаси“, „Миср китоблар уий“, Фаластиндаги „Ақсо масжиди“ кутубхонаси, Ҳиндистондаги „Рам Пур“ ва Бағдоддаги „Қодирийя“ кутубхоналарида сақланмоқда.[1]
Манбалар
- ↑ Т.Эвадуллаев. Имом Бухорий сабоқлари илмий-маърифий журнали. 2019. 3-сон. Б.18-19.
Адабиётлар
- Бартольд. “Сочинения”. – Т. И. - С. 381; “История”.
- Ёқут Ҳамавий. “Муъжамул Булдон”. Ж.ИИИ.
- Зириклий Хайруддин. “Ал-Аълом”. Байрут: Дорул илм лил малайин, Ж.ВИ.
- 9. Карл Бруккелман. “Араб адабиёти тарихи”. Дорул маъориф. 1993. Ж.ИИИ.
- 11. Қураший Абу Муҳаммад Абдулқодир ибн Абул Вафо Муҳаммад ибн Муҳаммад Мисрий. Жавоҳирул мудийа фи табақотил ҳанафийа”.Ж.И.