Siniyju
Синийжу, Синийчжу — КХД Рдаги шаҳар, мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида, Амноккан дарёси бўйида. ПхёнанПукто провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 290 минг киши (1990й.лар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Сариқ денгизнинг Ғарбий Корея қўлтиғи соҳилидаги денгиз порти. Транспорт йўли кўприги орқали Дандун ш. билан боғланган. С. — мамлакатнинг йирик енгил саноат маркази. Тўқимачилик, конпоябзал, тикувчилик, парфюмерия саноатлари ривожланган. Машинасозлик, кимё (пластмасса, синтетик тола ва бошқалар), озиқ-овқат, селлюлозақоғоз, ёғочсозлик, фармацевтика ва қурилиш саноати корхоналари, шаҳар яқинида оғир машинасозлик корхонаси бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |