Sion muxlislari

Сион мухлислари (ибронийча: חִבַּת צִיּוֹן, חוֹבְבֵי צִיּוֹן, сўзма-сўз „Сионни севувчилар“ ҳамда Фаластин тарафдорлари деб ҳам аталган) – протосионистик ҳаракат бўлиб, 1880-йиллар бошида Россия империясидаги яҳудийлар қирғинларига жавобан пайдо бўлган ва 1884-йилда Леон Пинскер раҳбарлигидаги анжуманда расман ташкил этилган[1].
Мақсадлар
Ташкилотнинг асосий мақсади яҳудийларни ўзларининг тарихий ватани – Исроил ерларига кўчириш ва у ерда уларни барқарор жойлаштириш эди. Бу мақсадга қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ҳунармандчиликни йўлга қўйиш, янги яҳудий қишлоқларини барпо этиш ва мавжуд аҳоли манзилгоҳларини қўллаб-қувватлаш орқали эришилмоқчи эди. Дастлаб бу фаолият Усмонли империяси ҳудудида, кейинчалик эса Британия мандати остидаги Фаластинда олиб борилган.
Ҳаракат тарихи
1881—1882-йилларда Россия империясида яҳудийлар қирғини содир бўлган[2]. Шундан сўнг Россиянинг барча ҳудудларида яҳудий тўгараклари ва гуруҳлари ташкил этила бошланган, шу билан бирга Биринчи Алия ҳам бошланиб кетди.
1884-йил ноябр ойида Катовице шаҳрида (ўша пайтда Пруссия, ҳозирда Полша) бўлиб ўтган қурултойда шу вақтгача тарқоқ ҳолда фаолият юритган яҳудий ташкилотлари ва Фаластин тарафдори гуруҳларни бирлаштирувчи ягона ташкилот тузишга қарор қилинган. Янги „Мазкерет Моше“ ташкилоти (Мосес Монтефиоре жамияти) раҳбари этиб Еҳуда Леон Пинскер сайланган. У 1881—1882-йиллардаги қирғинларгача бошқа халқлар орасида яҳудийларнинг эмансипациясини ёқлаб чиққан бўлса-да, қирғинлардан кейин Фаластинда яҳудий давлатини барпо этиш ғоясини илгари сурган[3].
Янги ташкилотни қўллаб-қувватлаганлар орасида П. Смоленскин, М. Д. Брандштедтер, А. Б. Готлобер ва М. Л. Лилиэнблумлар бор эди.
Манбалар
- ↑ Пенслар, Дерек Жонатҳан. Зионисм анд Течноcраcй: Тҳе Энгинеэринг оф Жеwиш Сеттлемент ин Палестине, 1870-1918. Индиана Университй Пресс, 1991 — 20–-бет. ИСБН 0-253-34290-2. „Ҳовевеи Зион, тҳе наме аттачед то ан информал нетwорк оф Жеwиш натионалист соcиэтиэс тҳат спранг уп ин тҳе wаке оф тҳе 1881 погромс анд wҳич wас оффиcиаллй cонститутед ин 1884“
- ↑ [{{{линк}}} Сион мухлислари] — Манба:ЭЕЭ
- ↑ [{{{линк}}} Сион мухлислари] — Манба:ЭЕЭ