Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларида ижтимоий харажатлар ЯИМнинг улуши сифатида, 2001-йил.

Ижтимоий давлат (олмонча: Созиалстаат ) давлатнинг бошқарув модели бўлиб, ундаги мавжуд сиёсатга кўра, ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш даражаси ва сифатига эришиши, ижтимоий фарқлар ва муҳтожларга ёрдам бериши учун ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ моддий не’матлар, даромадлар ва бойликларни қайта тақсимланади.[1].

Социал давлатга интилиш социал демократлар сиёсий дастурларининг асосий қоидаларидан бири ҳисобланади. Социал давлат тўғрисидаги эслатма кўплаб мамлакатларнинг конституцияларида ва бошқа олий қонун ҳужжатларида мавжуд. Социал давлат назариясига биноан: ижтимоий кафолатлар иқтисодий аралашув, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш (биринчи навбатда йирик бизнес) ва давлатнинг солиқ сиёсати орқали таъминланади.

Социал давлатни қо''аб қувватловчи ко'плаб тарафдорлари айнан манашу г'ояларнинг амалга оширилиши " Иккинчи жаҳон урушидан кейин Ғарб фаровонлигини яратди" деб ҳисоблашади[2].

Пайдо бўлиши

“Социал давлат” тушунчаси биринчи марта 1850-йилда Лоренс фон Штейн томонидан қўлланган[3][4][5]. У давлатнинг функсиялари рўйхатига „барча турли хил ижтимоий табақалар учун, ўз ҳокимияти орқали шахсий ўзини ўзи белгилайдиган шахс учун ҳуқуқларда мутлақ тенгликни таъминлаш“ ни киритди. Штайннинг сўзларига кўра, давлат ўз фуқароларининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига ҳисса қўшиши шарт, чунки бунда биринчиси ривожланмай туриб иккинчисининг ривожланиши мумкин эмас деб ҳисоблайдилар ва шу омиллар Социал давлатни ривожлантирувчи элементлар ҳисобланади дея таъкидлайдилар[6]. „Давлат арбоби ва иқтисодчи Лоренс фон Штайн давлатнинг вазифаси ижтимоий тенглик ва шахсий эркинликни ўрнатиш, қуйи ва кам таъминланган табақаларни бой ва кучлилар даражасига кўтаришдан иборат деб ҳисобларди“.

Социал давлатининг белгилари

  • Аҳолининг даромадларини йирик мулкдорларга зарар етказмасдан қайта тақсимлаш имконини берувчи мамлакат иқтисодий ривожланишининг юқори даражаси;
  • Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти;
  • Кўп тузилмали ва аралаш иқтисодиёт;
  • Фуқаролик жамиятини шаклланганлиги;
  • Давлат томонидан турли ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш;
  • Давлатнинг ҳар кимга муносиб турмуш шароити, ижтимоий таъминот ва шахснинг ўзини ўзи англаши учун тенг бошланғич шароитларини таъминлаш мақсадларини таъминлаш;
  • Фуқаролар олдидаги ижтимоий мас'улият;
  • Суғурта ижтимоий тўловларининг ривожланган тизими ва бюджетни ташкил этувчи солиқларнинг юқори даражаси, ижтимоий соҳага тўловларнинг юқори миқдори;
  • Аҳолининг барча гуруҳлари учун хизмат кўрсатиш ва ижтимоий хизматларнинг ривожланган тизими;
  • Ҳокимиятнинг бўлиниши амалга оширилган ривожланган ҳуқуқий тизим, ҳокимиятнинг ҳар бир тармоғи функсияларини аниқ амалга ошириш, ижтимоий ҳаётнинг яхши ривожланган ҳуқуқий тизими»[7] ;
  • Бюджет ижтимоий тўловларининг мавжудлиги;
  • Ижтимоий ҳимоя, ижтимоий таъминот ва бандлик давлат тизимларининг мавжудлиги;
  • Жамиятнинг барча муҳтож аъзоларини истисносиз ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг мавжудлиги;
  • Фуқароларнинг фаровонлик даражаси учун давлат томонидан жавобгарликни қабул қилиш;
  • Фуқаролик жамияти институтларининг мавжудлиги”.

Социал давлатининг функсиялари

  • Аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламларини қўллаб-қувватлаш;
  • Ишсизликка қарши кураш;
  • Ёш тадбиркорларга ёрдам;
  • Аҳоли бандлигини ва даромадларининг доимий ўсишини таъминлаш;
  • Жамиятнинг барча аъзоларини ижтимоий суғурта билан таъминлаш;
  • Таълим, соғлиқни сақлаш ва маънавий-маданий ривожланишнинг қулайлигини таъминлаш;
  • Эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш;
  • Жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни юмшатиш, имтиёзларни қайта тақсимлаш орқали муносиб турмуш шароитини яратиш;
  • Ижтимоий хизматлар кўрсатиш.

Фаровонлик давлати

1930-йилларнинг бошларида Буюк Депрессия содир бўлгани туфайли Ф.Д.Рузвелт ҳукумати томонидан АҚСҲда “Янги Курс” доирасида жорий этилган ижтимоий ҳимоя чоралари катта резонансга эга бўлди.

Шундан 12 йил ўтгач Буюк Британияда В. Беверижнинг парламентдаги маърузаси (1942) муҳим воқеа бўлиб, унда „Фаровонлик давлати“ (Wелфаре Стате) тамойиллари ҳақида сўз юритилди. “Фаровонлик давлати” атамаси асосан “социал давлат” тушунчасига мос келувчи сифатида ишлатилган. Ушбу воқеадан сўнг Бевериж ижтимоий ҳимоя модели ҳақида мажлисларда гапирила бошланди.

Замонавий география

Кўпинча социал давлатни амалга оширишнинг миқдорий мезонлари сифатида статистик баҳолаш кўрсатгичи фойдаланилади

  • Қашшоқлик даражаси
  • Ижтимоий дастурларнинг қашшоқликка нисбий таъсири
  • Ижтимоий дастурлар билан боғлиқ харажатларда ЯИМнинг улуши

Социал давлат идеалини амалга оширишнинг замонавий мисоллари орасида Скандинавия ярим оролидаги давлатлар (яъни " Швеция модели "), Финландия, Нидерландия, Канада, Швейсария, Германия, Белгия, баъзан Буюк Британия, Франсия, Австрия, Янги Зеландия, Австралия, АҚШ, Италия, Греция, Португалия, Япония, Полша, Чехия, Словакия, Венгрия, Эстония, Литва, Латвия, Форс кўрфази мамлакатлари, ҳусусан Ливия (Кадаффи даврида) ва бошқа мамлакатлар мавжуд ҳисобланади.

Мамлакат Қари бўлмаганлар учун ижтимоий харажатлар
(ЯИМга нисбатан)
Жами фоиз
қашшоқликни камайтириш
Amerika Qoʻshma Shtatlari АҚШ 2.3 26.4
Niderlandiya Нидерландия 9.6 65.2
Shvetsiya Швеция 11.6 77.4
GermaniyaГермания 7.3 70.5
Kanada Канада 5.8 46,0
Finlandiya Финландия 10.9 69.7
Birlashgan Qirollik Буюк Британия 7.1 60.1
Belgiya Белгия 9.3 76.9
Avstriya Австрия 7.4 75.8
Italiya Италия 4.3 57.7
Irlandiya Ирландия 5.5 44.1
Ўртача 7.4 60.9

Қўшимча:

Манбалар ва эслатмалар

  1. ↑ „Актуальное интервью. Социальное государство: лозунги или реальность?“. 2018-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-апрел 2018-йил.
  2. ↑ Джеффри Соммерс. Прибалтийский бунт: плоды тэтчеризма.
  3. ↑ „Становление социального государства, его конституционно-правовые и политические характеристики“. 6-ноябр 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2010-йил.
  4. ↑ „Евстратов Александр Эдуардович. Генезис идеи социального государства :Историко-теоретические проблемы : Дис. … канд. юрид. наук : 12.00.01 : Омск, 2005“. 7-июл 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2010-йил.
  5. ↑ „Классик государственного социализма“. 8-октабр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-май 2010-йил.
  6. ↑ Штейн Л. История социального движения Франции с 1789 года. Пер. со 2-го нем. изд. Т.1. Основное понятие общества и социальная история Французской революции до 1830 г. Спб.: Тип. А.М. Котомица, 1872. С. ХХВИИИ
  7. ↑ Шарков Ф.И.. Основы социального государства. М.: Издательско-торговая корпорация "Дашков и Ко", 2012 — 115-115-бет. ИСБН 978-5-394-02092-6. [сайт ишламайди]


Адабиётлар:

  • Калашников С. В. Становление социального государства в России (2003)
  • Евстратов А.Э. Генезис идеи социального государства: историко-теоретические проблемы. Дис. … канд. юрид. наук: 12.00.01: Омск, 2005. 234 с. РГБ ОД, 61:05-12/1087.
  • Евстратов А.Э. Генезис идеи социального государства: историко-теоретические проблемы. Автореферат дис… / Омский государственный университет. Омск, 2005. 24 c.
  • [1]
  • Валентин Роик. Экономика, финансы и право социального страхования. Институты и страховые механизмы. М.: Альпина Паблишер, 2012. ИСБН 978-5-9614-1961-0. 
  • Шарков Ф.И. Основы социального государства. — М.: Издательско-торговая корпорация „Дашков и Ко“, 2012. — С. 115-115. — 314 с. — ИСБН 978-5-394-02092-6.
  • Шарков Ф. И., Аверин А.Н. Основы социального государства. — М.: КНОРУС, 2016. — С. 60. — 312 с. — ИСБН 978-5-406-04933-4.