Soxta fan
Сохта фан фан деб берилувчи, бироқ илмий метод билан текширила олмайдиган, илмий далиллари йўқ ёки бошқа илмий мавқеъи мавжуд бўлмаган ишонч ёки иддаолар тўпламидир. Сохта фан ноаниқ, ошириб юборилган ёки тасдиқланмас иддаолар, тарафлилик, бошқа мутахассислар учун ёпиқлик, рационал назариялар тизими йўқлиги билан характерланади.
Бирор соҳа, амалиёт ёки билимлар тўплами жамият нормаларига биноан равишда фан ёки илмий тадқиқот деб иддао этилса-ю, аммо илмий мезонларни очиқликча қаноатлантирмаса, унга сохта фан, дейилади. Фан ваҳий, теология ёки спиритуализмдан физик оламга эмпирик тадқиқот ва текширувлар орқали боқиши билан фарқланади[1]. Оммабоп фандаги баъзи қарашлар фан критерийларига мос келмайди[2]. Оммабоп фан омма нигоҳида сохта ва ҳақиқий фан орасидаги чегарани хиралаштириши ва қисман илмий тахайюлотдан иборат бўлиши мумкин[2]. Сохта илмий қарашлар шунчалик кенг тарқалганки, уларга ҳатто баъзи ўқитувчи ва мухбирлар ҳам ишонишади[3].
Ҳақиқий ва сохта фан орасида чегара чизиш этик, сиёсий, фалсафий ва илмий муаммодир[4]. Фанни сохта фандан ажратиш тиббиёт, суд экспертизаси, экологик сиёсат ва таълимда жуда муҳимдир[5]. Астрология, табиблик ва оккултизмда тақдим этиладиган иддаоларнинг илмий ёки эмаслигини фарқлай олиш таълим ва илмий саводхонликка боғлиқ.
„Сохта фан“ ибораси кўпинча ҳақоратомуз ҳисобланади, чунки у фан деб берилувчи бирор билимни хато ёки ҳатто ёлғон, дейиш билан баробардир[6]. Шунинг учун сохта фан билан шуғулланувчилар ўз соҳаларини бундай номлашга қарши чиқишади[6].
Манбалар
- ↑ Ноноверлаппинг Магистериа, 2017-01-04да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-05-30
- ↑ 2,0 2,1 Wҳен Сcиэнcе Фиcтион ис Сcиэнcе Фаcт, 2006-02-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-05-30
- ↑ „Теачинг Релевант Сcиэнcе фор Сcиэнтифиc Литераcй“ (ПДФ), 2011-08-24да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2012-05-30
- ↑ „Сcиэнcе анд Псеудосcиэнcе“. 2011-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-май.
- ↑ Сcиэнcе анд Псеудо-Сcиэнcе — Тҳе пурпосе оф демарcатион
- ↑ 6,0 6,1 Ҳанссон, Свен Ове „Сcиэнcе анд Псеудосcиэнcе“. Станфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй (2008).
| Фанлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |