СпаcеХ CРС-13 (шунингдек, СпХ-13 номи билан ҳам танилган) НАСА билан Cоммерcиал Ресупплй Сервиcес (CРС) шартномаси доирасида Халқаро Космик Станциясини таъминлаш дастурида СпаcеХнинг Драгон автоматик юк кемасининг ўн учинчи парвозидир.

СпаcеХ CРС-13
САТCАТ но. эдит@энд
 

НАСА миссиясида биринчи марта 2017-йил июн ойида СпаcеХ CРС-11 парвозида фойдаланилган Фалcон 9 ракета ташувчисининг олдин ишлатилган биринчи поғонасидан фойдаланилган.

Ушбу парвоз учун ислатилган кема қайта ишлатилган ҳам, 2015-йилда у СпаcеХ CРС-6 миссияси доирасида коинотда 33 кундан кейин қайтиб келди.

Парвоз

Ушбу парвоз 2016-йил сентабр ойида Амос-6 сунъий йўлдошини парвозга тайёргарлик кўриш пайтида рўй берган ракета ташувчи портлашидан кейин таъмирланган ва такомиллаштирилган СЛC-40 янгиланган учириш мажмуасидаги биринчиси бўлди[4].

CРС-13 миссиясиниг парвози

Парвоз 2017-йил 15-декабрда УТC соат 15:36 да бўлиб ўтди.

Яқинлашиш ва жойлаштириш

2017-йил 17-декабр, 10:57 УТC, НАСА астронавтлари Марк Тҳомас Ванде Ҳеи ва Жозепҳ Акаба, Канадарм механик қўли билан фазовий юк кемасини ушлаб олишди[5][6]. Кейин 13:26 УТC да, ердан бошқаруви остида, юк кемаси Ҳармонй модулига муваффақиятли ўрнатилди.

Фойдали юк

Драгон Халқаро Космик СтанциясиниХалқаро Космик Станцияга 2205 кг фойдали юк етказди.

1560 кг гермитик бўлинмада (қадоқлар билан бирга) етказиб берилди, шу жумладан[7][8]:


Экипаж учун озиқ овқат ва буюмлар — 490 кг
Илмий тадқиқот учун материаллар — 711 кг
Очиқ космосга чиқиш учун ускуналар — 165 кг
Стансиянинг жиҳозлари ва қисмлари — 189 кг
Компютерлар ва аксессуарлар — 5 кг

Стансия учун ташқи жиҳозлар Халқаро Космик Станцияга ногерметик контейнерда етказилди: умумий ва спектрал қуёш нурланиш датчиги (ТСИС-1) ва космик чиқиндилар сенсори (СДС)[9][10], умумий оғирлиги 645 кг.

Шунингдек, „Родент Ресеарч-6“ тажрибаси доирасида микрогравитация таъсирини ўрганиш учун 40 та тирик сичқон етказилди. Январ ойида сичқонларнинг бир қисми ушбу кемада Ерга тирик ҳолда қайтарилди[11][12][13].

Туташувдан чиқиши ва қайтиши

Космик кема 2018-йил 13-январда Ердан келган буйруқ билан автоматик равишда Халқаро Космик Станциядан туташувдан чиқди. Сўнгги беш ой ичида Канадарм2 робот қўли учун автоматик туташувдан чирартириш тартиби ишлаб чиқилган эди. Туташувдан чиқартириш жараёни Канада космик агентлиги назоратчилари назорати остида Сент-Хуберт (Квебек) обектида РОБО жамоаси ва Халқаро Космик Станция экипажи ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқа линияси орқали амалга оширилди.

Канадарм2 учи тутқичини очиш буйруғи УТC соат 09:58 да юборилди ва тутқич фиксаторлари Драгон тутқич штирини бўшатиши билан масофадан бошқариладиган робот қўл кемадан 4,5 метр хавфсиз масофага қайтарилди. Уч дақиқадан сўнг, космик кема бирламчи суриш импулси учун двигателларни ишга тушириш буйруғини олди, сўнгра, бир дақиқадан сўнг, Халқаро Космик Станция атрофидаги 200 метрлик „хавфсизлик зонасини“ тарк этиш учун радиал тезлаштириш маневрини амалга оширди. Драгонни Халқаро Космик Станциядан узоқлаштирган учинчи ва энг узун маневр кема ажратилгандан кейин тахминан ўн дақиқа ўтгач якунланди.

Белгиланган қўниш вақтидан тахминан 50 дақиқа олдин Драгон ўзининг Драcо двигателларини 10 дақиқалик тормозлаш маневри учун ишга туширди ва кема орбитадан чиқиш учун секундига тахминан 100 метрга секинлашди ва атмосферага киришдан тўрт дақиқа олдин термал ҳимоя тизими билан жиҳозланмаган ва атмосферага кириш пайтида таркибидаги товарлар билан бирга куйиб кетадиган багажник қисмини ташлаб юборди.

Зич атмосферага дуч келган кема тормозлаш учун 1600 селсий даражагача ҳароратга бардош берадиган ПИCА-Х аблатив материалидан тайёрланган иссиқлик ҳимоя экрани ёрдамида бошқариладиган қулашни бошлади. Тахминан 13,7 километр баландликда секундига 240 метр товуш тезлигидан паст тезликкача секинлашиб, уч йирик парашютни очишдан олдин тезлигини янада пасайтириш учун иккита тормоз парашутни очиб юборди.

Кема 15:36 УТC да Тинч океанида, Қуйи Калифорниядан 625 километр ғарбда сувга қўнишни амалга оширди.

Драгон 1850 килограмм юкни Ерга қайтарди: 108 килограмм ускуналар ва олдинги экипажларнинг шахсий буюмлари, Ерда таъмирлаш учун 321 килограмм очиқ космосга чиқиш ускуналари, текшириш, таъмирлаш ва утилизация қилиш учун 281 килограмм ускуналар, 16 килограмм компютер ускуналари ва 913 килограмм электр лаборатория музлатгичларига қадоқланган намуналар кўринишидаги илмий тадқиқот материаллари ва иккиталик қадоқ совутгичлар, шунингдек, парвоздан кейинги таҳлилни кутаётган тугалланган тажрибаларнинг турли натижалари.

Шунингдек, орбитадан қайтгач, ёнувчи багажникда муваффақиятли ИСС-РапидСcат[эн][14] тажрибасининг (океан юзаси устидаги шамол тузилмаларини кузатиш учун) 2014-йил сентабрида СпаcеХ CРС-4 космик кемаси томонидан стансияга етказилган ва стансиянинг ташқи юзасида жойлаштирилган ускунаси бор эди[9].

Галерея

Ҳаволалар


„СпаcеХ CРС-13 Драгон Ресупплй Миссион“ (эн). 2017-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. — миссиянинг расмий пресс кити. СпаcеХ.
„СпаcеХ CРС-13 миссион овервиэw“ (эн). 2018-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. — миссиянинг расмий пресс кити. НАСА.
„CРС-13“ (жа). 2018-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. — ЖАХА сайтидаги миссия саҳифаси.

Манбалар

  1. ↑ „"Дрэгон" отправился к МКС“. Журнал «Новости космонавтики» (15-декабр 2017). 2017-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-декабр.
  2. ↑ Марк Гарcиа. „Драгон Аттачед то Статион фор Монтҳ оф Cарго Трансферс“ (эн) (17-декабр 2017-йил). 2018-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Тwиcе-Флоwн Драгон Cарго Спаcеcрафт Сплашес Доwн“ (эн). Спаcефлигҳт101 (13-январ 2018-йил). 2018-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-январ.
  4. ↑ „СЛC-40 cомес баcк то лифе wитҳ CРС-13 статиc фире cампаигн“ (эн). НАСА Спаcефлигҳт (2017-йил 6-декабр). 2018-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-декабр.
  5. ↑ Марк Гарcиа. „Астронауц Cаптуре Драгон Лоадед Wитҳ Неw Сcиэнcе“ (эн). НАСА (2017-йил 17-декабр). 2020-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-декабр.
  6. ↑ „Драгон успешно прибыл на МКС“. Журнал «Новости космонавтики» (2017-йил 17-декабр). 2017-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-декабр.
  7. ↑ „СпаcеХ CРС-13 миссион овервиэw“ (эн). НАСА. 2018-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-декабр.
  8. ↑ „Драгон СпХ-13 Cарго Овервиэw“ (эн). Спаcефлигҳт101. 2017-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-декабр.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Робот Арм Финишес Сwаппинг Эхперименц Оуциде Драгон“ (эн). НАСА Блог Спаcе Статион (4-январ 2018). 2018-йил 15-январда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ „НАСА то Сенд Cритиcал Сcиэнcе, Инструменц то Спаcе Статион“ (эн). НАСА (2017-йил 22-ноябр). 2018-йил 15-январда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ „Родент Ресеарч-6 (РР-6)“ (эн). НАСА (2017-йил 11-ноябр). 2019-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-январ.
  12. ↑ „Cреw Мониторс Студент Cонтест, Паcкс Драгон анд Wоркс Биомедиcал Сcиэнcе“ (эн). НАСА Блог Спаcе Статион (2018-йил 11-январ). 2018-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-январ.
  13. ↑ „Грузовой корабль Драгон вернется на Землю с лабораторными мышами с МКС“. РИА Новости (2018-йил 13-январ). 2018-йил 13-январда асл нусхадан архивланган.
  14. ↑ „ИСС-РапидСcат (ИСС РапидСcат)“ (эн). НАСА Интернатионал Спаcе Статион (2018). 2018-йил 15-январда асл нусхадан архивланган.