Стилбит — натрий ва калцийнинг сувли алюмосиликати, зеолитлар оиласига тегишли минерал. Кимёвий таркиби жуда ўзгарувчан бўлиб, НаCа4(Си27Ал9)О7228Ҳ2О формуласи билан ифодаланади. Бу паст ҳароратли минерал бўлиб, табиатда, одатда, вулқон отилишидан сўнг пайдо бўлган ғоваклар, ёриқлар ва бўшлиқларда зеолит ва халседон гуруҳларига тегишли бошқа минераллар билан бирга учрайди.

Зичлиги 2,2 г/см³
сингонияси Моноклинная

Номининг этимологияси

Номланиши юнонча "стилбе" — "ойна", "порлаш" сўзидан келиб чиққан бўлиб, минералнинг кучли шишасимон ёки марваридсимон порлаши билан боғлиқ. "Стилбит" атамаси илк маротаба 1796-йили франсуз кристаллшуноси Р.Ж.Гаюй томонидан фанга киритилган. 1997-йили Халқаро Минералогия Уюшмаси тавсиясига кўра, "стилбит" номига унинг таркибида устунликка эга катионнинг тимсоли қўшила бошланди.

Тавсифи

Ранги оқ, оч пушти, кулранг, сарғиш ёки шаффоф рангсиз тусли. У сариқ ва оч жигаррангдан тўқ жигарранг ва зарғалдоқ-қизил ранггача ўзгариши мумкин. Кетма-кетликда ёки пластинали услубда бириккан кристаллар кўринишида ҳосил бўлади. Кўпинча хочсимон кесишган ҳолда эгизак ва тўртизаклар шаклида учрайди.

Йўлдош минераллари: кварц, эпидот, пренит, калцит, халседон, сеолитлар, адулария .

Конлар манзиллари

Стилбит (Ҳиндистон)

Стилбитнинг энг яхши намуналари Ҳиндистонда, Бомбай четларидаги базалт конларида қазиб олинади. Россияда стилбит Красноярск ўлкасида (Нидим, Амудиха ва б.) учрайди. Унинг Уралда (Заплотний Камен ва б.) Забайкалия (Кличка), Камчатка, Якутия, Приморя ўлкасида ҳам конлари топилган. Шунингдек, Қримда, масалан, Қоратоғда ҳам учрайди.

Илова

Саноатда газлар ва суюқликлар учун табиий филтр сифатида кенг қўлланади. Бундан ташқари, баъзи кимёвий унсурларни, айниқса калций ва магний каби айрим кимёвий унсурлар ва моддаларни ўзига торта олиш хусусиятига кўра нефт тўкилишининг оқибатларини бартараф этиш ва унинг ёйилишини чеклашда ишлатилади. Шунингдек, сувни юмшатиш учун ҳам ишлатилади.

Адабиётлар

  • Мала Гирнича энциклопедияси: 3 жилдда / таҳрир учун. В. С. Билецкий. — Донецк: Донбас, 2004-йил. — ИСБН 966-7804-14-3.
  • Слаугҳтер, М. (1970), стилбитнинг кристалли тузилиши: Америcан Минералогист: 55: 387-397.
  • Cруcиани, Г., Г. Артиоли, А. Гуалтиэри, К. Стаҳл ва ЖC Ҳансон (1997), синкротрон рентген кукунлари диффракциясидан фойдаланган ҳолда стилбитнинг деҳидрация динамикаси: Америка Минералогист: 82: 729-739.
  • Cруcиани, Г., Г. Артиоли, А. Гуалтиэри, Аcта Cрйсталлограпҳиcа: Б27: 833-841.
  • Буллетин де Минералогиэ: 101: 368-375.
  • Минералогиcал журнали (1998): 62: 555.