Сурена (Сурен ёки Рустаҳам Сурен)[1] - милоддан аввалги И асрда яшаган Парфия спаҳбеди (қўмондони). Сурен Парфия бош спаҳбеди сифатида Каррҳаэ жангида римликларни мағлуб этгани билан машҳур ҳисобланади. Унинг қўмондонлиги остида парфияликлар Красс Марк Лициний бошчилигидаги сон жиҳатдан устун бўлган Рим қўшинларини ҳал қилувчи жангда мағлубиятга учратадилар. Бу Рим ва Парфия империялари ўртасидаги энг қадимги ва энг муҳим жанглардан бири сифатида тарихга киради, шунингдек ушбу жанг Рим тарихидаги энг даҳшатли мағлубиятлардан бири ҳам ҳисобланади.

Парфиялик отлиқ камончи, Туриндаги Палаззо Мадамада жойлашган.

Сурена фаолиятига тавсиф

Сурена - исми ҳозирда ҳам Эрондаги машҳур исмлардан ҳисобланади. Шунингдек бу исм Арманистонда кенг тарқалган Сурен исмининг юнон ва лотинча шаклидир. Сурен "қаҳрамон, кучли" деган маънони англатади. Яна ишончли маълумотларга кўра, Сурена ҳозирги Ўрта Осиё, Сирдарё ҳудудидан Парфияга кўчиб келган сак қабилаларининг вакили ҳисобланган. Сакларнинг жанговар отлиқ қўшинлари парфияликлар томонидан минтақада ўз таъсирини кучайтириш, қирол Антиох Сидет вакили бўлган юнон ҳукмронлиги қолдиқларига қарши курашда, шунингдек, Парфия сулолаларининг алоҳида вакилларининг ўзаро уруғ-аймоқ курашида фаол фойдаланилган[2]. Унинг номи сак ва сўғд шеваларида "қизил", "кучли", "жасур" деган маънони англатувчи Сурхон номидан келиб чиққан бўлиши мумкин.

Милоддан аввалги 54-йилда Сурена Селевкия шаҳри учун жангда Ородес ИИ (Ҳуруд ИИ) қўшинларини бошқарган ва кейин Бобилни таслим бўлишга мажбур қилган. Сурена (Сурхон) тахт ворислиги учун бўлган курашда ажралиб туради (Ородес ИИ аввалроқ Митридат ИИИ томонидан тахтдан ағдарилган) ва Ородес ИИ нинг Арсак тахтига қайтишига ҳисса қўшган шахслардан ҳисобланади[3].

Милоддан аввалги 53-йилда Римликлар Парфия қироллигининг ғарбий вассаллари ҳудудига юришни бошлайдилар. Бунга жавобан Ородес ИИ Рим юришини тўхтатиш учун Сурена бошчилигидаги отлиқларни юборади. Икки қўшин Каррҳаэ яқинидаги жангда (замонавий Туркияда, Ҳарранда) учрашишди, бу ерда парфияликлар ақлли тактикадан фойдаланиб, сон жиҳатдан устун бўлган римликларни бутунлай мағлуб этишади. Рим энг оғир мағлубиятлардан бирини бошдан кечиради (Плутарх 20 минг ҳалок бўлган римликлар ва 10 минг ҳарбий асирларни эслатиб ўтади), лекин Парфия бу ғалаба натижаларидан фойдалана олмади ва ўз ҳудудини кенгайтира олмади. Суренанинг ўзи тез орада Ородес ИИ буйруғи билан қатл қилинди, у эҳтимол Суренанинг шон-шуҳратига ҳасад қилган ва унинг тахтга даъвогарлик қилишидан қўрққан[4].

Манбалар

  1. ↑ Поуршариати, Парванеҳ (2008). Деcлине анд Фалл оф тҳе Сасаниан Эмпире: Тҳе Сасаниан-Партҳиан Cонфедераcй анд тҳе Араб Cонқуэст оф Иран. Лондон анд Неw Ёрк: И. Б. Таурис.
  2. ↑ А. Д. Ҳ. Бивар[эн] „Тҳе Политиcал Ҳисторй оф Иран ундер тҳе Арсаcидс“,. Cамбридге Ҳисторй оф Иран. Лондон: Cамбридге УП, 1983 — 49—50 бет. . 
  3. ↑ «Тҳе Политиcал Ҳисторй оф Иран ундер тҳе Арсаcидс», 1983. 
  4. ↑ «Арсаcид ии: Тҳе Арсаcид Дйнастй».