Табақот (طبقات) — ислом биографик адабиётининг жанри бўлиб, бу йўналишдаги китоблар улуғ шахсларнинг (олимлар, шоирлар ва бошқаларнинг) яшаган асрига кўра тузилган бўлади. Ҳар бир аср ёки авлод табақа сифатида белгиланади. Табақанинг кўплиги эса, табақотдир. Табақот китоблари маълум илм-фан анъаналарининг ривожланиш тарихини акс эттиради ва муайян бошланғич нуқтадан бевосита муаллифдан олдинги авлод (табақа)гача бўлган оралиқдаги шахслар биографиясини қамраб олади[1].

Ривожланиши

Табақот адабиёти ВИИИ аср охири ёки ИХ аср бошларида вужудга келган[2]. Табақот жанри ҳадис ровийларининг ҳолатини аниқлаш, таснифлаш ва баҳолашга қаратилган саъй-ҳаракатлар асосида пайдо бўлгани ва илк ҳадис танқидчилари даврида машҳур бўлгани ҳам келтирилади[3]. Табақот китоблари муҳаддисларнинг ҳадис ривоятларини таснифлаш ва айрим иснодларнинг сифатини аниқлаш ҳаракатларига ёрдам берадиган восита сифатида ёзилган. Ҳадисларнинг манбасини кўрсатувчи тизим сифатида иснод ҳар бир авлоддан солиҳ, ҳалол ва малакали ровийларни талаб қилган. Табақот жанридаги биографик асарлар одатда ўз субектларининг шахсий, диний ва интеллектуал жиҳатларини ўрганиш имконини беради[4].

Намуналар

Табақот адабиётининг машҳур намуналари қаторига Ибн Саъднинг „ат-Табақот ал-кубро“ (Саҳобалар ва уларнинг давомчилари ҳақида), Ибн Абу Я’ло, кейин эса Ибн Ражаб томонидан ёзилган „Табақат ал-ҳанобила“, Аҳмад ибн Яҳё Муртазонинг „Табақат ул-мўтазила“ (мўтазила мазҳаби илоҳиётчилари ҳақида), Оғо Бузург Теҳронийнинг „Табақат аълам аш-шиа“ (машҳур шиа уламолари ҳақида) асарлари киради. Иброҳим Ҳафсийнинг табақот тарихнавислигига асосланган тадқиқотлари ушбу жанр ислом сивилизацияси ва диний илмларнинг турли соҳаларида қандай қўлланилишини кўрсатади[5].

Манбалар

  1. ↑ Можаддеди, Жаwид. Тҳе Биограпҳиcал Традитион ин Суфисм: Тҳе Табақат Генре фром ал-Сулами то Жами. Суррей: Cурзон Пресс, 2013 — 1-бет. ИСБН 070071359Х. 
  2. ↑ Фоот, Сараҳ; Робинсон, Часе. Тҳе Охфорд Ҳисторй оф Ҳисториcал Wритинг: Волуме 2: 400-1400. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 2012 — 253-бет. ИСБН 9780199236428. 
  3. ↑ Андерссон, Тобиас. Эарлй Суннī Ҳисториограпҳй: А Студй оф тҳе Тāрīкҳ оф Кҳалīфа б. Кҳаййāṭ. Леиден: БРИЛЛ, 2018 — 94-бет. ИСБН 9789004383166. 
  4. ↑ Жудд, Стевен C.. Религиоус Счоларс анд тҳе Умайядс Пиэтй-Миндед Суппортерс оф тҳе Марwанид Cалипҳате.. Ҳобокен: Тайлор анд Франcис, 2013 — 25-бет. ИСБН 1134501714. 
  5. ↑ Луcас, Сcотт. Cонструcтиве Cритиcс, Ḥадīтҳ Литературе, анд тҳе Артиcулатион оф Суннī Ислам: Тҳе Легаcй оф тҳе Генератион оф Ибн Саʻд, Ибн Маʻīн, анд Ибн Ḥанбал. Леиден: БРИЛЛ, 2004 — 48-бет. ИСБН 9004133194.