Такин ал-Хасса Абу Мансур Такин ибн Абдуллоҳ ал-Ҳарбий ал-Хазорий (арабча: تكين الخزري‎‎) (933-йил 16-мартда вафот этган) – асли хазарлардан бўлган Аббосийлар халифалиги қўмондони, уч марта Миср ҳокими лавозимида хизмат қилган.

Такин халифа ал-Му’тадид (ҳ. 892–902) даврида вояга етиб, зобитлик даражасига кўтарилган[1]. 910-йил август ойида Исо ан-Нушарийнинг ўрнига Миср ҳокими этиб тайинланган ва бу лавозимда 915-йил 31-майгача хизмат қилган. Бироқ вилоятга қилинган Фотимийлар босқинини жиловлай олмагани сабабли бош қўмондон Му’нис ал-Музаффар томонидан лавозимидан четлатилган ва унинг ўрнига Зука ар-Румий тайинланган[1].

919-йил кузида Зука вафот этгач, Фотимийларнинг иккинчи юриши авжига чиққан паллада Такин яна Миср ҳокими лавозимига тайинланди. У 920-йил 6-январда Фустатга етиб келди. Бу сафар ҳам Му’нис ал-Музаффар бошчилигидаги армия ва Самал ад-Дулафий бошчилигидаги флот аралашуви туфайли Фотимийлар босқинига барҳам берилди. 921-йил 8-июлда Фотимийларнинг сўнгги қўшинлари Файюм воҳасини тарк этиб, саҳро орқали чекинишга мажбур бўлишди[1]. Такин 22-июлда лавозимидан четлатилган бўлса-да, бир неча кун ўтиб, қисқа муддатга яна бу хизматга қайта тикланди[1].

Унинг учинчи ва энг узоқ хизмат даври 924-йилнинг март/апрелида бошланган ва 933-йил 16-мартда ўлимига қадар давом этган[1].

Манбалар

Адабиётлар