Талхон – Афғон тожикларига хос маҳаллий ширинлик бўлиб, ёнғоқ ҳамда қизил ёки оқ тутдан тайёрланади. Талхон ташқи кўриниши жиҳатидан шоколадни эслатади, бироқ ундан енгилроқ ва донадорроқ тузилишга эга[1]. Бу ширинлик асосан Ҳиндукуш тоғлари водийларида, айниқса Панжшир вилоятида кўп тайёрланади.

Талхон
Асосий компонентлари Ёнғоқ, қизил ёки оқ тут

ХИХ асрда Афғонистонда бўлган британиялик аскарлар афғон жангчилари сафар пайтида озиқа сифатида кўпинча талхонга таянишини қайд этганлар[2]. Афғонистонга Совет қўшинлари бостириб кирган даврда ҳам Талхон рус қўшинларига қарши жанг қилган мужоҳидлар учун муҳим энергия манбаи бўлган. Тайёрлаш осонлиги ва узоқ вақт сақланиши мумкинлиги сабабли бу ибтидоий „энергия батончаси“ Панжширнинг қаттиқ тоғ шароитида юзлаб жангчиларнинг очликдан сақланиб қолишига ёрдам берган. Баъзи маълумотларда рус аскарлари мужоҳидлар талхоннинг қуруқ ва жуда қаттиқ бўлиши, шунингдек, унда оқ ва қизил тут ҳамда ёнғоқ ишлатилгани туфайли ҳосил бўладиган оч жигаррангдан то тўқ жигарранггача ранглари сабабли уни „тош ейишаётгандек“ кўринади, деб таърифлаганлари ҳам қайд этилади.

Тарихи

Бу таом жуда қадимий тарихга эга бўлиб, ушбу таомнинг илдизи 1842-йилда Афғонистон билан Англия ўртасида бўлиб ўтган биринчи уруш даврига бориб тақалади. Ўша пайтда маҳаллий жангчилар деярли овқат емаётгандек ҳолда жанг қилаётганини кўрган бошқа жангчилар ҳайратда қолиб, нима сабабдан Панжшир аҳолиси овқат емай туриб ҳам тинимсиз жанг қилаётганини тушунолмаган. Кейинчалик маълум бўлишича, уларнинг ўзига хос махсус озиқ-овқати бор экан. Ҳатто ҳозиргача талхондан бир парча Британия музейида сақланади.

Маҳаллий аҳолининг аксарияти талхонни юқори озиқавий қиймати ва катта энергия бериши сабабли қадрлайди. Яна бир жиҳати шундаки, бу ширин таом истеъмол қилингандан кейин чанқоқлик, ошқозонда оғирлик ёки чарчоқ ҳисси пайдо қилмайди. Талхон фақат маҳаллий истеъмол учун тайёрланмайди – Афғонистоннинг шимолий вилоятларидаги маҳаллий бозорларда, шунингдек қуруқ мевалар савдоси билан шуғулланувчи бозорларда ҳам учрайди.

Ёш авлоднинг аксарияти талкҳон каби анъанавий таомларга унча қизиқиш билдирмайди, бироқ ёши катта одамлар ҳамда айрим маҳаллий жамоалар уни ҳануз истеъмол қилиб келмоқда. Анъанавий маҳсулотларни сақлаб қолиш Афғонистоннинг озиқ-овқат ва маданий меросининг муҳим қисми ҳисобланади. Айниқса, ғалаба рамзига айланган таом сифатида талхонни асраб-авайлаш алоҳида аҳамиятга эга.

Манбалар

  1. ↑ Белл. Америcан Энгинеэр ин Афгҳанистан. У оф Миннесота Пресс, 1 Жануарй 1999 — 267-бет. ИСБН 978-0-8166-0046-5. Қаралди: 2011-йил 3-январ. 
  2. ↑ Мубаткир, Наби. Афгҳан Труэ & Униқуэ Ҳисторй: (тҳе Меэтинг Плаcе оф тҳе Эаст анд Wест Cултурес) (эн). Университй оф Мичиган, 2002 — 205-бет.  „Тҳис армй слепт ин фреш аир ор он сноw анд ате а ҳандфул оф wҳеат анд талкҳан (гроунд мулберрй)“.