Tariat bitiklari
Тариат ёзувлари ҳозирги Мўғулистоннинг Архангай вилояти Долоон Мод ҳудудидаги Хоид Терхин дарёси яқинида топилган тош устунга ёзилган битиклар (Терҳин ва Терҳийин шакллари ҳам қўлланилади). Тош устун ВИИИ аср ўрталарида, тахминан милодий 753—760-йиллар оралиғида, Уйғур хоқонлигининг ҳукмдори Баянчурхон томонидан ўрнатилган.
Кашф қилиниши
Археологлар бу тош устуннинг мавжудлигини аллақачон билишарди[1], чунки у 1909-йилда топилган бошқа уйғур тош устунда эслатиб ўтилганди. Бироқ, тош устунни топиш ва қазиб олиш учун 47 йил вақт кетди. 1956-йилда мўғул археологи Т. Доржсурен уни кашф этди. Ҳозирда бу топилмалар Улан-Батордаги Мўғулистон археология институтида кўргазмага қўйилган[2].
Уйғурлар
Уйғур хоқонлиги 745-йили Ички Осиёда Иккинчи Турк хоқонлиги ўрнини эгаллади. Унинг асосчиси Қутлуғ Билга хоқон (745—747) эди. Ўтмишдошларидан фарқли ўлароқ, улар Тан сулоласининг иттифоқчилари бўлиб, хоқонликнинг дастлабки даврида хоқонлар исёнкор саркарда Ан Лушанга қарши Тан императорини қўллаб-қувватлаганлар. Улар Осиёнинг етакчи кучларидан бирига айланган эди. Бироқ 848-йилда қирғизлардан мағлубиятга учраб, ғарбга – ҳозирги Хитойнинг Гансу ва Шинжон ҳудудларига кўчишга мажбур бўлдилар.
Тўлиқ матн
|
Қадимги туркий асл матн[3]
|
Манбалар
- ↑ Айşэ Ҳüр: Тариҳи Айдıнлатан Бенгüтаşлар ((туркча)) (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-10-02 санасида архивланган)
- ↑ Инсcриптион Эл этмиш Билге каган (Тариат // Терҳ). Тҳе "Турк битиг" сите (инглизча)
- ↑ „Турк Битиг“.